Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • 1:1
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 29 38
9 Эспаньол 30 38
10 Атлетик Бильбао 29 38
11 Осасуна 29 37
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 29 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Мальорка 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Селекциядан кўнгил тўқми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Одатда, аксарият мутахассислар, футболчилар ва айниқса, мураббийлар журналистларни футболни тушунмасликда айблашни хуш кўришади. Танқидга учраган вақтда уларнинг тилидан бундай гап-сўзларни кўп эшитамиз. Тўғри-да, журналист футбол ўйнамаса, уни қаердан тушунсин? Мен ҳам ортиқча гапни кўпайтирмай, мана шу айбни тан олишга қарор қилдим. Ҳа, мен ўзбек футболини яхши тушунмайман.

Айниқса, трансфер ишларини.

Ўзбек футболида энг мужмал соҳа бўлса, у ҳам трансфер масаласига тааллуқли. Ҳозиргача бирор футболчи қандайдир нарх эвазига бошқа клубга ўтганини эшитмаганмиз. Ўзи камдан-кам кузатилади, бундай трансферлар, шунда ҳам қиймат ошкор этилмайди. Зеро «клубнинг ички сири»га аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Европа ва Жанубий Америкада истаганча иш юритиш мумкин, у ерда футболчилар учун миллион-миллион пул саналади. Аммо бизнинг ўз йўлимиз бор - трансфер пуллари қатъий сир сақланади. Айтайлик, Жалолиддин Машарипов «Пахтакор»дан «Локомотив»га қандай шарт ва қанча пул эвазига ижарага ўтганини ҳам ҳеч қачон билиб олмаслигимиз эҳтимоли жуда юқори.

Аммо бу ўринда пул масаласи ҳам энг муҳими эмас. Айнан Машариповнинг трансферини кўриб чиқар бўлсангиз, ўз-ўзидан бошқа савол туғилади: нима, «Пахтакор» ҳозирдан чемпионликдан умидини узиб улгурдими? Акс ҳолда, нима учун етакчи ўйинчиларидан бирини энг ашаддий рақибига бериб юборди?

Умуман, мазкур масалани кўтарсак, яна бир қатор ғалати трансферларга ҳам кўзимиз тушади. Айтайлик, янги мавсумда чемпионлик учун курашадиган «Бунёдкор» кўп йиллик етакчиси Акмал Шораҳмедовни «Насаф»га бериб юборди. Ёки ўша «Насаф» ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиевнинг «Локомотив» сафига ўтганига нима дейсиз? Одатда, футболи рисоладагидек бўлган мамлакатда бирор ўйинчи ашаддий рақиб сафига ўтиб кетгудек бўлса, йиллар давомида эслаб юрадилар. Айтайлик, Луис Энрике «Реал»ни «Барселона»га алмаштиргани ҳалигача унутилмаган. Луиш Фигунинг «Барселона»дан «Реал»га ўтгани-ку, ҳеч қачон кечирилмаса керак. Албатта, Ла-лига қаерда-ю, олий лига, қаерда, дерсиз? Аммо Россия чемпионатида ҳам Роман Широковнинг «Спартак» билан шартнома имзолагани ҳақида нималар дейишаётганини биласизми?

Бизда эса Машарипов, Шораҳмедов ва Муҳаммадиевсиз ҳам эсласа «арзийдиган» трансферлар етарлича. Умуман, Ўзбекистон чемпионатида ҳали ҳеч қачон футболчилар бир жамоада тўп суриши принципиал жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланмаган. Аксинча, биз турли клублар сафида чемпион бўладиган футболчилар даврида яшамоқдамиз. Айтайлик, Темур Кападзенинг чемпионлик унвони «Бунёдкор»никидан анча кўплигини ҳам яхши биламиз. «Локомотив» ҳақида-ку, умуман индамадик. Аммо ярим ҳимоячининг ўзи бу билан фахрлана олармикан? Аввал «Пахтакор» ва «Бунёдкор», ундан кейин эса «Локомотив» сафида чемпион бўлган бошқа футболчилар-чи?

Ўйинчилар қўнимсизлиги биз учун аввалдан бегона бўлмаган. Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятсизликлари ички чемпионат савияси билан боғланса, энсамиз қотади. Аммо шу билан бирга, очиқ-ойдин кўриниб турган камчиликларни идрок этишни истамаймиз. Балки бизда ҳам «Обод» сингари хусусий клублар кўпайса, ўшанда принцип пайдо бўлармиди? Унгача эса футболчилар ҳар йили турли рангдаги либосларни кийишдан уялмайдилар. Аксинча, бу оддий ҳолга айланади.

Биз эса буткул бошқача чемпио-нат кўришни истаймиз. Унда «Пахтакор» фақат футболчиларини ижарага бериш эмас, балки стадионга келадиган 30-40 минг мухлисга чипта сотиш билан ҳам кун кўра олади. «Насаф» эса чемпионлик учун курашга янада жиддийроқ киришади. «Бунёдкор» ва «Локомотив»нинг титул ҳомийлари ким қанча пул тўлашидан баҳс қиладилар. Шунақа бўлишини тасаввур қила оласизми?

Албатта, буларнинг бари ҳозирча орзулигича қолмоқда. Аммо қачонки мана шу ниятимиз амалга ошса, кейин нафақат жаҳон чемпионатида иштирок этамиз, балки юксак натижаларга эришиш ҳақида ҳам ўйлашни бошлаймиз.

Дарвоқе, олий лига чемпионлиги ҳақидаги фикримни якунлаб қўйсам. Бу йил яна «Локомотив» чемпион бўлса керак. Нега, дейсизми? Чунки фақат шу клуб ўз етакчиларини ашаддий рақиблари қўлига топширмасдан, четга сотди. Сизга яна қанақа факт керак?

Аммо бу ўринда пул масаласи ҳам энг муҳими эмас. Айнан Машариповнинг трансферини кўриб чиқар бўлсангиз, ўз-ўзидан бошқа савол туғилади: нима, «Пахтакор» ҳозирдан чемпионликдан умидини узиб улгурдими? Акс ҳолда, нима учун етакчи ўйинчиларидан бирини энг ашаддий рақибига бериб юборди?

Умар БЕК

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:18, 26.02.2017. Ўқилди: 6346 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик