Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темур Яфаров: «Жароҳатлар панд берди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футболчининг энг катта душмани - жароҳат. У шу туфайли маълум муддат севимли касбидан йироқлашади. Баъзида эса ҳаттоки, миллионлар ўйини билан бутунлай хайрлашади. Тўғри, оғир жароҳатдан сўнг матонат кўрсатганча яшил майдонга қайтганлар ҳам бор. Аммо... Кетма-кет жароҳатлар гирдобида қолиб, фаолиятини эрта якунлаган футболчилардан бири Темур Яфаровдир. У 31 ёшида катта саҳнадан четга чиқишга мажбур бўлди. Фаолияти давомида «Локомотив», «Бунёдкор», «Андижон», «Машъал» каби жамоаларда ўйнаган тажрибали ҳимоячи охирги марта «Оқ-тепа»да кўриниш берди. Билсангиз керак, Темур вақтида Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоаларида ҳам тўп сурганди.

- Темур, суҳбатимизни футболдаги илк қадамларингиз хусусида бошласак...

- Футболчилар оиласида туғилганман. Мухлислар билишса керак, отам Шамиль Яфаров «Пахтакор»нинг шонли даврида Владимир Фёдоров, Михаил Ан ва Олим Аширов каби машҳур футболчилар билан бирга ўйнаган. Табиийки, бошқа касб­ни танлашим мумкин эмасди. Футбол бобида илк сабоқларни Тошкент вилоятидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида олдим. Эсимда, мактабимизда тез-тез марҳум «пахтакорчилар» хотирасига бағишланган турнирлар ўтказиларди. Албатта, мусобақаларга «Пахтакор» фахрийлари ва юлдузлари ҳам ташриф буюрардилар ва кўплари хонадонимизда меҳмон бўлишган.

- Футболни танлашингизга шахсан отангиз қандай муносабат билдирганди?

- Аслида бу йўлни ўзим танладим. Отам эса шунчаки, қўллаб-қувватлаган. Уйимизга яқин жойда футбол майдони бор эди ва ўша ерда кечгача тўп ортидан югурардим. Чунончи, бизнинг даврда ҳозиргидек компьютер ва планшетлар бўлмаган. Фақат футбол ўйнардик, бошқа нарсаларга сира чалғимаганмиз.

- Биринчи мураббийингиз...?

- ...Энвер Саидович. Бу мураббий Ўзбекистон футзал термаси сардори Артур Юнусовни ҳам кашф қилган. Мен ва Артур бир кунда шуғуллана бошлаганмиз. Илк куни майдон атрофини икки айлана югургандик. Очиғи, ўшанда машғулотдан қочиб кетганман. Кейинроқ секин-аста юкламаларга мослашиб кетгандим.

- Энди профессионал даражадаги фаолиятингиз қандай бошланганини эсга олайлик...

- Аввалига Евгений Борисович Валицкий таклифига кўра, «Локомотив-БФК» сафига қўшилдим. Кейин Рустам Мирсодиқов мени «Локомотив»нинг асосий жамоасига жалб қилди. Унинг сафига қўшилганим ҳамоно Самарқанд «Динамо»сига қарши кечган ўйинда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатландим. Ўшанда 18 ёшда эдим. «Локомотив» сафида Марат Дилмуҳаммедов, Ҳикмат Ҳошимов, Марсель Идиатулин каби кўзга кўринган футболчилар тўп суришарди. Азиз Ҳайдаров ҳам айнан ўша йили ўйнай бошлаганди.

- Кейинчалик «Бунёдкор»да ҳам ўйнадингиз.

- «Машъал» билан учрашув ҳеч эсимдан чиқмайди. Биз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз ва иккинчи голни мен урганман. Ўша вақт Миржалол Қосимов «Машъал»да ўйнарди. Мавсум якунланганидан сўнг муборакликлар мени ўз сафларига чорлашди. Бироқ таклифни қабул қилмадим. Боиси, Қозоннинг «Рубин» клубидан ҳам чорлов олгандим. «Рубин» Россия чемпиони бўлган ва унинг қизиқиши ўзим учун кутилмаган «сюрприз» эди. Хуллас, «Рубин»нинг кўригида қатнашдим. Аммо очиғини айтиш керак, юлдузларга тўла жамоанинг асосий таркибида ўйнаб кетишим мушкул эди. Ҳарқалай, Сибая, Домингес ва Андрей Фёдоров каби футболчилар билан рақобатлашишга тайёр эмасдим. Ўринбосарлар сафида ўйнашни эса истамадим. Шу сабаб, «Локо» ихтиёрига қайтдим ва яна бир мавсум «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қилдим. Шундан сўнг «Бунёдкор»га ўтдим. «Машъал» раҳбарияти вакиллари ва мураббийлари «Бунёдкор»да иш бошлагандилар. Хуллас, улар мени жамоага чақиришди. Шу тариқа Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Виктор Карпенко, Гочқули Гочқулиев каби йигитлар даврасида ўйнадим.

- Энг муҳими, аввалига олимпия, кейин эса миллий жамоадан таклиф олдингиз.

- Олимпия термасида Вадим Абрамов қўл остида ўйнадим. Азиз Ҳайдаров жамоа сардори эди. Кейин миллий жамоа сафида Таиландда ташкиллаштирилган турнирда иштирок этдим. Ўша мусобақанинг биринчи ва охирги ўйинларида гол ургандим.

- Бугун футболдан четдасиз. Қийналмаяпсизми?

- Умумий олганда, футболчилик фаолиятимдан кўнглим тўлди. Зеро, футбол ортидан кўплаб дўстлар орт­тирдим, яхши инсонлар билан танишдим. Афсуски, жароҳат кўпроқ ўйнашимга тўсқинлик қилди. Саволингизга келсак, яқинда футболга қайтдим. Тўғрироғи, мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасидаман. Мени Олмалиқда ташкил этилган Junior болалар футбол мактабига таклиф қилишди. Россияликлар билан ҳамкорликда очилган ушбу мактаб 19 февраль куни расман иш бошлади. Бу ерда болаларга янги методика асносида футбол сир-асрорлари ўргатилади. Даргоҳга 3-7 ёшли болалар қабул қилинади. Junior ва «Валенсия» (Испания) ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:26, 26.02.2017. Ўқилди: 5325 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик