Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Парижда ҳам ўз «Роналду»си бор!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Маълумки, «ПСЖ»нинг қатарлик пулдор хўжайинлари анчадан буён Криштиану Роналдуни Парижга чорламоқдалар. Ёдингиздан чиқмагандир, 2016 йилнинг май ойларида Ғарб ОАВда шов-шувли хабарлар берилди: «ПСЖ» португалиялик учун «Реал»га 120 млн. евро таклиф қиляпти, футболчининг ўзига эса 30 млн. еврога тенг йиллик маош бермоқчи». Бироқ келишув амалга ошмади: Роналду ҳамон Мадридда. Аммо парижликлар ҳам тўхташмаяпти. Дейлик, қишки трансферлар чоғи ўз таркибларига «Бўлажак Роналду» сифатида таърифланаётган португалиялик ёш ва истеъдодли Гонсалу Гуэдешни қўшиб олишди.

Гонсалу эндигина 20 баҳорни қаршилади. Парижликлар шу ёш йигитча учун «Бенфика»га 30 млн. евро тўлашди ва футболчи билан 4,5 йиллик шартнома тузишди. Гуэдеш сўнгги 2 йил давомида лиссабонлик «бургутлар» сафида 68 марта майдонга тушиб, 11та гол уришдан ташқари, 16тасига ассистентлик вазифасини бажарди. Шубҳасиз, бундай статистика тажрибаси ҳали оз футболчи учун чакки эмас. Бироқ Роналду бу ёшида «Бенфика»дан кўра, обрўли ҳисобланган «МЮ»да деярли шундай кўрсаткичларга эришганди. Шунга қарамай, Гуэдешда машҳур ватандоши каби чинакам юлдузга айланиш имкони йўқ эмас. Чунончи, у Португалиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида тўп суриб, етарлича малака оширди. Хусусан, 2015 йилнинг ноябрида мамлакат миллий термасида дебют қилди. Мазкур ўйин Краснодарда  Россия термасига қарши кечганди - «ўртоқлик». Роналду йўқлигиданми, бошланғич таркибда майдонга тушган «Бенфика» юлдузчаси ўша баҳсда айтарли каромат кўрсатолмади ва Европанинг бўлажак чемпионлари 0:1 ҳисобида енгилишди. Орадан яна 3 кун ўтгач, Гонсалу энди Люксембург термасига қарши кечган ўйинда захирадан майдонга тушди, аммо яна омади чопмади: на гол, на самарали узатма. Шундан сўнг португалияликлар устози «Янги Роналду»ни Евро-2016дан четда қолдирди. Бошқача айтганда, Гуэдешнинг Европа чемпиони бўлиш орзуси амалга ошмади.

«ПСЖ»да эса йигитчанинг бошқа бир орзуси ушалиши мумкин - у ЧЛда муваффақият қозонишдан умидвор. Айтганча, Гуэдеш вақтида «Бенфика» сафида ўсмирлар ўртасидаги УЕФА лигасида қатнашган ва лиссабонликлар ярим финалда «Реал» тарбияланувчиларини 4:0 (!) ҳисобида енгиб, ҳал қилувчи баҳсда Мунир ал Ҳаддоди, Макси Ролон каби йигитлари бор «Барселона»га 0:3 кўринишида имкониятни бой беришганди. Футболчи ўшандаёқ «Челси» ва «Арсенал»дек топ-клублар эътиборига тушган. Гуэдеш негадир ЧЛнинг сафар ўйинларида ўзгача иштиёқ билан тўп суради. Дейлик, у 2015|2016 йиллар мавсуми гуруҳ босқичида Мадридда «Атлетико» дарвозасини нишонга олганди. Жорий ЧЛда эса «Наполи» ва «Бешиктош» клубларига гол «тортиқ» этди - яна сафарда.

Умуман олганда, Гуэдеш - ҳужумкор-универсал ўйинчи. Мураббийлар ундан вингер, иккинчи форвард ва ҳаттоки, ўткир ҳужумчи сифатида ҳам фойдаланишлари мумкин. Гонсалу яна ўта тезкор, ажойиб зарбага эга, дриблинг маҳорати анча баланд. Унинг ЧЛнинг жорий мавсуми гуруҳ босқичидаги натижаларига эътибор қаратинг: 1та ўйинда дарвозага ўртача ҳисобда 3,8та зарба, 1,3та самарали узатма, 2,1 марта алдаб ўтиш (муваффақиятли уринишлари 90 фоизга тенг)... «ПСЖ»нинг янги аъзосига энг яхши таърифни 2010 йилгача «Бенфика» ўсмирлар жамоасида ишлаган аёл мураббий Хелена Кошта берганди: «Гонсалуни «Бенфика»га айнан мен олиб келганман. Ўшанда 7-8 ёшли бола эди ва тенгдошлари орасида кўзга яққол ташланиб турарди. Кейин асосий жамоада ҳам тезда ўз ўрнини топди. Айниқса, унинг ажабтовур, йўқ жойдан урадиган голлари ҳайратланарли. Гуэдеш машғулотларда худди ҳозиргидек қувноқ эди, шерикларига кўтаринки кайфият бағишларди. Унга боғлиқ битта воқеа кеча бўлгандек эсимда: бир куни болаларга беркинмачоқ ўйнашга рухсат бердим. Маълум вақт ўтгач, болалар ёнимга чопиб келиб, Гонсалуни ҳеч қаердан тополмаётганликларини айтишди. Шунда ўзим ҳам уни қидиришга тушдим. Бир қарасам, Гонсалу катта дарахтнинг учига чиқиб олибди. Яхшики, болакайнинг эгнида «Бенфика»нинг қизил либоси бор эди. Йўқса, у айёрни тополмасдим. Хуллас, Гуэдеш ўзгача йигит. Болалигидаги воқеа - сўзларимга ёрқин мисол».

Гуэдеш энди Эйфель минорасига тирмашиб, Париж ва умуман, Франция чемпионатининг энг ёрқин юлдузи бўлмоқчи. Бироқ бунинг учун ўта кучли рақобатга дош бериши лозим. Ахир Лукас Моура, Юлиан Дракслер, Анхель ди Мария, Хавьер Пасторе - булар оддий футболчилар тоифасига киришмайди. Йигитча эса афтидан, курашларга тайёр. У «ПСЖ»даги таништирув маросимида бош мақсади Роналду эмас, парижликларнинг собиқ ҳужумчиси Педро Паулетага ўхшаш эканлигини яширмади: «Бу ерда Паулета каби муҳим шахсга айланишни истайман». Нима ҳам дердик, бунга унинг кучи етса керак.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:06, 27.02.2017. Ўқилди: 12761 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик