Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8314]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3611]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3569]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3268]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2608]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1923]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1672]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1448]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1404]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1373]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Навбаҳор: "Футболчилар таништирилди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Бундан бироз вақт олдин Намангандаги “Марказий” ўйингоҳнинг мажлислар залида 2017 йилги чемпионатда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради жамоа расмий сайти.

Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Хайрулла Хайитбоевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, «Навбаҳор» футбол клуби президенти Баҳодир Маматович Бекходжаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Акрамжон Гаппарович Дедабаев, клуб раҳбарияти, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби, асосий таркиб аъзолари ҳамда “Навбаҳор” жамоасининг бир гуруҳ ишқибозлари иштирок этишди.

Тақдимот маросимини Наманган вилоят футбол федерацияси вице-президенти Баҳром Холмирзаев очиб берди. Шундан сўнг Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Хайрулло Бозаров сўзга чиқиб, жамоа футболчилари олдида турган масъулиятли вазифа хусусида фикр юритди. Шу билан биргаликда Бозаров ўз сўзида “Навбаҳор” жамоасини Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлагандан бери олий лигада мунтазам равишда қатнашиб келаётган учта жамоадан бири эканлигини ҳам алоҳида эътироф этди. Шунингдек, вилоят раҳбари бугунги кунда футболчи ва мураббийлар учун барча шарт-шароитларни яратиб берилаётганлиги ҳам айтиб ўтиб, мураббий ва футболчиларга юқори маррани кўзлаган ҳолда чемпионатда фақат совринли ўринлар учун курашиш ва “Навбаҳор” жамоасининг аввалги шон-шуҳратини тиклаш вазифасини қўйди. Бу борада жамоа аъзоларига омад ёр бўлишига тилак билдирди.

Шундан сўнг мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” жамоаси таркибидан жой олган футболчиларни таништириш маросими ўтказилди. Мавсум арафасида “Навбаҳор” аъзосига айланган футболчиларга ўйин формалари топширилди. Унга кўра дарвозабонлар Аманов Асилбек 30, Ортиқов Акмал 1, Ашурматов Нодиржон 12, ҳимоячилар Меҳмонов Жаҳонгир 32, Саматов Алишер 2, Эргашев Ҳасанбой 3, Станоевич Дарко 44, Отахонов Аббос 4, Комилов Ғиёсжон 5, ярим ҳимоячилар Хурсанов Равшанбек 8, Мирзаев Алишер 20, Саидов Мансур 10, Қиличев Ойбек 7, Ғофуров Мирзоҳид 19, ҳужумчилар Йованович Неманья 84, Султанов Абдуазиз 11, Аҳмедов Рўзимбай 22 ва Талипов Тимур 95-рақамда ҳаракат қиладиган бўлдилар.

Тадбир давомида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббий Илҳом Мўминжонов сўзга чиқди: - Жамоамиз жорий йилги мавсумга тайёргарликни асосий қисмини Тошкентда олиб борди. Мавсумга муносиб тарзда тайёргарлик кўришимиз ва таркибни шакллантиришда Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров бошчилигидаги вилоят раҳбарияти зарур шарт-шароитларни яратиб беришди. Янги мавсумда вилоят раҳбарияти ва мухлислар томонидан билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қиламиз. Ишқибозларимизнинг муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларига ишонган ҳолда майдонга чиқиб, вилоят аҳлини хурсанд қилиш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

Бош мураббийдан кейин жамоа сардори Дилшод Жабборов футболчилар номидан сўзга чиқди: - Жамоамизни мавсумга муносиб тарзда тайёргарлик кўриши учун барча шарт-шароитларни яратиб берилгани учун жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдириб ўтаман. 2017 йилги чемпионатда олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилиб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Билдирилган ишончга майдондаги мазмунли ўйинларимиз орқали жавоб бериш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:24, 02.03.2017. Ўқилди: 6936 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик