Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
      • 04.10.2025 17:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.10.2025 17:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Динамо
      • 04.10.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Насаф
      • 05.10.2025 17:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Андижон
      • 05.10.2025 17:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 05.10.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Машъал
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • 3:1
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • 2:1
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 23 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 23 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

04/10 17:00 Бухоро - Пахтакор
04/10 17:00 Сурхон - Динамо
04/10 19:00 Бунёдкор - Насаф
05/10 17:00 Нефтчи - Андижон
05/10 17:00 Шўртан - Сўғдиёна
05/10 19:15 Қизилқум - Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5650 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европанинг энг кучли 5 дриблингчиси ёхуд Месси ва Роналду қани?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ла-примера: ёш испан белгилари» блоги (Bombardir.ru сайти) томонидан тузилган энг моҳир дриблингчилар рейтингини ҳали кенг даражада танилмаган Адама Траоре бошқариб боряпти.

«Барселона» вакили Неймар эса элит рўйхатнинг 2-қаторидан жой олди. Энг диққатга сазовор томони, кучли бешликда на Криштиану Роналду ва на Лионель Месси бор. Аввало, қайд этиш керак, дриблинг - бу эффектли алдаб этиш ва жозибали финтлар. Мухлислар ёш Роналдунинг  «Манчестер Юнайтед»да нечоғли финтлар ишлатганини ҳамон яхши эслашади. Лионель Месси ҳақида сўз очилганида эса, улар «Тўп унинг оёқларига елимлаб қўйилгандек» қабилида  ўз ҳайратларини яширмайдилар. Шунингдек, Неймар ёшлик пайти Бразилияда нафис финтлар ёрдамида тўпни не кўйларга солгани ҳам кўпчиликка маълум. Хуллас, алоҳида рейтинг тузилишига оддий ва одатий савол сабабдир: «Дриблинг бўйича ким кучли - Мессими ёки Роналду?» Ижодкорлар аслида шунчаки, статистикага назар солиб, 5 дақиқада барчасига ойдинлик киритишни ўйлагандилар. Бироқ ҳаммаси анча мураккаблик касб этди. Якунда 1-ўринни испаниялик футболчи эгаллади, кейинги поғона «Барселона» аъзосига насиб этди. Аммо «Реал»дан  топ-5га ҳеч ким киргани йўқ.

5-ўрин - Вилфред ЗАХА

 

Кучли бешликни  «Кристал Пэлас» вакили якунлаб берди. Ивуарлик легионер «бургутлар» таркибида камол топиб, «Манчестер Юнайтед» эътиборига тушди ва унинг сафига қўшилди. Бироқ гранд даражасига мувофиқ ўйнай олмади. Натижада маълум вақт ижара келишувларини ўтагач, 2015 йили қадрдон «уйи»га қайтди. Заха жорий мавсум 4та гол уриш баробарида 6 марта ассистентлик вазифасини қойиллатди. Кўриб турибмизки, маҳсулдорлиги баланд эмас. Аммо Вилфред битта ўйиндаги ўртача алдаб ўтиш сони бўйича АПЛда юқори учлик, Европада эса кучли бешликда боряпти. У ҳар 90 дақиқада 4,1 марта (ўртача ҳисобда) муваффақиятли уринишни амалга оширяпти.

4-ўрин - Эден Азар

 

Яна АПЛ вакили. Эден Азар орадаги хира мавсумдан сўнг ўз ҳолига қайтди ва аввалгидек ҳайратланарли даражада тўп сурмоқда. Ҳа, бельгиялик ярим ҳимоячи аввалги чемпионат давомида мутлақо тушунарсиз тўп сурганди: гол масаласида «қурғоқчилик» ва атиги 116та омадли алдаб ўтиш ҳаракати. Унинг қисқа вақт ичида нақадар ўзгарганини жорий мавсумдаги статистикаси шундоқ кўрсатиб турибди. Эътибор беринг, Азар 25та тур якунига кўра, 101 марта алдаб ўтишни амалга ошириб улгурди! Муҳими, аввалги мавсум турнир жадвалининг иккинчи ярмида ўралашиб юрган «Челси» ҳозирда АПЛда яққол пешқадамлик қилмоқда. Ҳар ҳолда, энг яқин таъқибчиси - «Манчестер Сити»дан нақ 8 очко олдинлаб кетгани кўп нарсадан далолат. Азар шу тетикликка Лондон клубининг 20 фоиз голига муаллифлик қилганча катта ҳисса қўшди. Қолаверса, унинг ҳисобида 3та самарали узатма ҳам бор.

3-ўрин - Аллан Сен-Максимен

 

Рейтингда фахрли 3-ўринни кутилмаганда, Франция чемпионати турнир жадвалида ўзини сира ўнглолмаётган «Бастия» клубининг 19 ёшли ўсмир йигити эгаллади. Унинг рақибни алдаб ўтиш бобидаги кўрсаткичи 4,8га тенг (битта ўйин учун ўртача ҳисобда). Шундан келиб чиқиб, Сен-Максименни олдинда ёрқин келажак кутаётганини тахмин қилиш мумкин. Аслида бу йигит трансфер ҳуқуқи бўйича «Монако»га тегишли. Аланнинг Франция ёшлар терма жамоасида ўйнашини ҳам айтиш ўринли. Тушунарлики, «Монако» уни тезда ортга қайтарса керак. Аммо ўз сафида олиб қолиши қийин масала, барибир. Зеро, Аллан Испания ва Англиянинг бой клублари эътиборини ўз томонига буриб улгурди.

2-ўрин - Неймар

 

2-ўрин соҳиби бировни ортиқча ҳайратлантирмаса керак. Ахир Неймар  айнан дриблинг маҳоратию, ажиб финтлари билан машҳур. Фақат шуниси борки, бразилиялик техника устаси аввалги мавсум «алдоқчилар» рейтингида пешқадамлик қилганди. У битта ўйинда ўртача ҳисобда 4,39 марта алдаб ўтиш ҳаракатини амалга оширган ва омадли уринишлари 57 фоизни ташкил этганди. Статистикага қараб , яна бир муҳим фактни осонгина илғаш мумкин - Жуниор ўйин давомида таваккалга ҳаддан ортиқ кўп қўл уради. Ахир унинг омадли алдаб ўтишлари фоизи нисбатан паст. Шунга қарамай, Неймар аввалги кўрсаткичини яхшилашга эришди, гарчи ҳозир 2-ўринда бўлсада.

1-ўрин - Адама Траоре

 

Юқорида таъкидланди, пешқадам сифатида испаниялик Адама Траоре гавдаланди. Бу йигит Оспиталетда туғилган ва маҳаллий академияда тарбиланган. Кейинчалик Траоренинг трансфер ҳуқуқи «Барселона» ихтиёрига ўтди ва футболчи икки мавсум Каталония клуби кантерасида тўп сурди. Бироқ ўз ҳаракатлари билан «блауграна» раҳбарларини ҳайратга сололмади, шекилли, уни аввалига «Астон Вилла», кейин эса «Мидлсбро»га жўнатишди. Айни пайт Адама бу жамоада ҳамюрти Альваро Негредо билан бирга ўйнамоқда. Дриблинг бўйича кўрсаткичи 5,4 (ўртача ҳисобда, албатта)га тенг ва бу чиндан ҳам, ажойиб. Ваҳоланки, Траоре доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмайди. Испан йигити агар шу руҳда ишлашда давом этса, «Барселона» ёздаёқ уни ортга қайтариши ҳеч гап эмас. Англия грандларининг аллақачон унга «кўз олайтира» бошлаганларини ҳам унутмаслик керак.

Роналду ва Месси қани?

Мутлақо ўринли савол - Роналду ва Месси нечанчи ўринда? Очиғи, бу борадаги статистика айнан улар туфайли ўрганиб чиқилди. Яхлит рейтинг вужудга келишига ҳам улар сабабчилар. Бироқ ҳар икки юлдузнинг дриблинг масаласидаги кўрсаткичи бироз ўхшовсиз эканлиги ойдинлашди, айниқса, Европанинг амалдаги энг яхши футболчиси саналган португалияликники. Статистика бўйича айтсак, Криштиану чемпионат доирасидаги 15та ўйинда атиги 13 марта омадли алдаб ўтиш ҳаракатини амалга оширган. Табиийки, бундай паст кўрсаткич ақлга сиғмайди. Тўғри, Роналдунинг таҳлил учун олинган даврдаги шу 15та ўйинда 13та гол уришдан ташқари, яна 3тасига ассистент бўлганини алоҳида қайд этиш ўринли. Шубҳасиз, бу «қичқирадиган» натижа ва дриблингдан самарадорликнинг аҳамияти катта эканлиги ҳам тайин. Эҳтимол, ҳаммаси футболчининг ёшига боғлиқдир. Ахир Роналдунинг тезлиги аввалгидек эмас, шундай экан, ёш, бақувват ҳимоячиларни алдаб ўтиши қийин. Голлар эса йиллар давомида орттирилган беқиёс тажриба ва табиий маҳорат маҳсулидир.

Лионель Мессига келсак, аргентиналик футболчи ўтган мавсум энг яхши дриблингчилар рейтингида 8-ўринни банд этганди. Унинг бу борадаги ўртача кўрсаткичи 3,77ни ташкил этганди. «Барса» етакчиси жорий чемпионатда ҳам деярли шундай статистикага эга. Лекин бу аргентиналикнинг кучли бешликка кириши учун кам...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:17, 03.03.2017. Ўқилди: 26655 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.