Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1662]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдиньо нималар билан машғул бўлган ва бўлмоқда

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Тўп афсунгари» номини олган Роналдиньо айни пайт нималар билан машғул? Кўпчилик машҳур бразилияликнинг яна «Барселона» элчиси ролига тайинланганидан хабардордир. Ронни олдинроқ, аниқроғи 2016 йилнинг октябрида ҳам шу лавозимни эгаллаган, бироқ илк иш куниёқ ўзбошимча сайрга чиқиб, клуб раҳбарларини уялтириб қўйганди. Демак, Bombardir.ru сайти маълумотлари асосида яқин ўтмишнинг тенгсиз юлдузи охирги вақтларда нималар билан шуғулланганини кўриб чиқамиз.

* * * Роналдиньо жуда кўп саёҳатга чиқади. Бугун Бразилиянинг қайсидир бурчагида, эртага Туркияда, кейин эса Испания томон йўл олаётган бўлади. Собиқ ярим ҳимоячи етарли даражада машҳур ва шунинг ҳисобига унинг хоҳлаган юртга ташрифи ҳар доим чинакам карнавал ва хушчақчақликка айланади. Яъни Роналдиньо қаерга бормасин, мисли кўрилмаган эътибор қуршовига тушади. Диньо еврофутбол билан хайрлашгач, Мексика ва Бразилияда ўйнади, бошқа собиқ юлдузлар қатори Ҳиндистон мини-лигасида кўриниш берди.

* * * «Барселона» раҳбарияти 2016 йил кузда Роналдиньони клубнинг халқаро элчиси ваколати билан сийлади. Бу бразилиялик «афсунгар»нинг футбол марказига қайтиш йўлидаги илк қадами бўлиши тахмин қилинганди. Бироқ Ронни илк иш куниёқ ишончни оқламади. У шунчаки, пляж футболи ўйинида қатнашиш учун Бразилияга кетиб қолди. Боз устига, бировни огоҳлантирмаган ҳолда.

* * * Роналдиньо шу кунгача Сингапур, Бразилия, БАА ва Озарбайжонда ўз номи билан аталувчи футбол академияларига асос солди. «Блауграна» раҳбариятининг унга Masia 360 футбол  мактаби  лойиҳасида бевосита иштирок этишни таклиф қилгани ҳам бежиз эмас. «Барселона»нинг асосий футболчилари тез-тез ушбу мактабда меҳмон бўлиб, болалар билан дилдан суҳбатлашадилар, спортчи юксак натижаларга эришиш йўлида нималарга эътибор қаратиши зарурлиги хусусида ёрқин мисоллар орқали маслаҳатлар берадилар. Ронни эса «Барселона» юлдузи бўлиш футболчи учун нимани англатишини тушунтиришга қодир. Ахир у ҳаммасини ўз тажрибасидан билади. Эътиборлиси, болаларда қўшимча иштиёқ уйғотиш мақсадида ўз ҳисобидаги ягона «Олтин тўп»ни клуб музейига топширадиган бўлди.

* * * Роналдиньо аллақачон мураббийлик соҳасига қўл урмаслиги хусусида якуний қарорини эълон қилган. Энди эса футболчилик фаолиятини расман якунлаганини билдирса керак. Ҳар ҳолда, яқинда шу мазмунда оғиз очди: «Очиғи, 90 дақиқа ўйин томоша қилишга сабрим чидамайди - бу мен учун азоб. Хуллас, футбол учрашувининг энг яхши вазиятлари ва голларни кўриш билан чекланаман».

* * * Бразилиялик яна B4Lнинг «Ҳаёт йўлида ака-укалар» номини олган лойиҳасида иштирок этяпти. Бу лойиҳа муаллифлари - туркиялик Умит Оқбулут ва Колин Казим. Улар режага мувофиқ, бутун дунёдаги спорт ва мусиқа юлдузларини ягона байроқ остида бирлаштириб, Туркия пойтахти - Анқарада махсус кечалар уюштирадилар. Лойиҳа меҳмонлари қаторида 50 Сent гуруҳи, Флойд Мейвезер, Дидье Дрогба, Ким Кардяшьян кабиларни мунтазам кўриш мумкин. Роналдиньонинг ўзи ҳам мусиқага нисбатан муҳаббатини йўқотган эмас. Ҳаётида футболдан кейинда турувчи муҳим нарса сифатида айнан мусиқани тилга олгани замирида катта маъно бор. Дейлик, Ронни яқинда Бразилиянинг «Пике Ново» гуруҳи учун мусиқа басталади. Айтганча,  илк сингл - Vai na F кўп йиллар муқаддам Роналдиньо ва Edcity рэпери ижросида янграганди.

* * * Диньо виртуал реалликдан ҳам четда эмас. Мисол учун, мобиль телефонлар учун мўлжалланган Ronaldinho Super Dash компьютер ўйинларини сотувга чиқарди. Бунда барчаси оддий: Бразилия терма жамоаси либосига бурканган митти, лекин қиёфаси таниш футболчи тўп билан югуриш асносида олтин юлдузчалар ва тангаларни тўплайди. Роналдиньо ижтимоий тармоқлар орқали шахсий лойиҳасига қизиқишни оширишга уринмоқда.

* * * Собиқ футболчи Zoome бренди, онлайн-телевидения ва видеолавҳа алмашишга мўлжалланган ижтимоий тармоқнинг «юзи» сифатида гавдаланмоқда. Шунинг баробарида Pizza Сrek, CocoWhite (тиш ювиш пастаси) ва 18K Ronaldinho махсус қўл соатлари рекламасида суратга тушди. Охирги маҳсулот нархи - 100 доллар. Қолаверса, унинг фамилиясидан фойдаланиб, алоҳида смайл - Emojinhoни яратишди.

* * * Роннининг фильм ва телесериалларда суратга туша бошлаганига анча бўлди. У ҳозиргача чамаси 15та эпизодик ролда кўриниш берди. «Қуёнча» уларда ўзини талқин этган. Мисол учун, «Барселона» ҳужжатли фильмида кино соҳасидаги энг муҳим ва асосий ролларидан бирини ўйнади. Лекин бу соҳадаги чинакамига жиддий ишлари ҳали олдинда бўлса, ажабмас. Яқин орада «Кикбоксер, қасос» картинаси экранлар юзини кўради. Бразилиялик бу фильмда Жан-Клод ван Дамм, Бьернсон ва Кристофер Ламберт каби машҳур актёрлар даврасида суратга тушган.

* * * Роналдиньо кўплаб номдор спортчилар каби хайрия ўйинларида фаол иштирок этишдан ташқари, инсонпарварлик йўналишидаги турли жамғармаларни қўллаб-қувватлаб келяпти. Дейлик, у UNISEF байроғи остидаги юлдузлар ўйинида қатнашди, паралимпиячиларни алоҳида қутлади, «Тинчлик йўлида бирлашиш» лойиҳасида фаоллик кўрсатди.

* * * Машҳур собиқ ярим ҳимоячи яқинда ўзи каби номдор бейсболчи Дерек Житер томонидан тузилган Turn 2 Foundation ташкилотини қўллаб-қувватлаш учун махсус кечада меҳмон бўлди. Ушбу жамғарма вазифаси - болалар ва ўсмирларни алкоголь ҳамда наркотик моддалар таъсиридан ҳимоя қилиш. Дейлик, ташкилот ўқишда яхши натижаларга эришган болаларни муносиб тақдирлаш асносида уларда етакчилик хусусиятларини шакллантиришга уринади. Роналдиньо ушбу лойиҳадаги иштироки ҳақида шундай дейди: «Футбол одамларни бирлаштириш қудратига эга. Ўз мисолимда айтсам, футбол туфайли  дўстлик ва бирдамлик  катта аҳамият касб этишини тушундим, уларни қадрлашни ўргандим».

Эътироф

- Мана, Месси чиққанидан буён «Барселона» футбол тарихидаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланмоқда. Бироқ Роналдиньони эсланг: у тўп билан ақлга сиғмас «ҳунар»ларни кўрсатарди. Эсимда, ЧЛ ўйини чоғи Роналдиньонинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, беихтиёр ўйлаб қолгандим: «Эҳ, бу бошқа сайёрадан келган футболчи. Биз туғилган сайёрадан эмаслиги аниқ...». Фрэнк ЛЭМПАРД.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:17, 04.03.2017. Ўқилди: 17661 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик