Бугун 15 август, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 18 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

16/08 18:00 Навбаҳор - Нефтчи

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1336 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Британия ҳукумати ва FA орасида келишмовчилик юзага келди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ҲУКУМАТ ФУТБОЛ РАҲБАРИЯТИГА ҚАРШИ. Англия футбол ассоциациясида 122 нафар аъзоси бор. Улардан 8 нафари аёл ва яна 4 нафари қора танли мутахассис. Буюк Британия парламенти ана шу катта ташкилотга ишончсизлик билан қараяпти ва ҳаттоки, уни 40 миллион фунтдан маҳрум этиши мумкинлигини маълум қилди. Тўғри, ассоциация ҳозирча фақат расмиятчилик учун оғзаки равишда огоҳлантирилди. Бироқ шу «танбеҳ» натижасида Англия футболини бошқарувчи олий орган тизимида сезиларли ўзгаришлар юз бериши мумкин.

Нима юз берди?

Буюк Британия ҳукуматининг Маданият, ОАВ ва спорт масалалари билан шуғулланувчи қўмитаси бундан ярим йилча аввал футбол ассоциацияси иши юзасидан иккинчи баёнотини эълон қилди (биринчиси 2010 йили кузатилганди). Раҳбарлар унда футбол органи мутасаддиларига бир қатор тавсиялар беришган: мухлисларга эътиборни ошириш, оммавий тадбирларни кўпроқ ташкиллаш, ташкилот бўлимлари бошқаруви хилма-хил бўлишини таъминлаш... Биринчи талаб моҳияти тушунарли - фанатлар билан иш сифатини яхшилаш. Иккинчисида ҳам мухлислар манфаати устувор. «Бошқарув хилма-хиллигини таъминлаш»га келсак, бунда ФА таркибига аёлларни кўпроқ жалб қилиш назарда тутилган. Бироқ футбол ассоциацияси ушбу тавсияга бепарво қаради ва 6 ойдан сўнг мамлакат ҳукуматидан норасмий огоҳлантириш олди.

Ҳукумат билан келишмовчилик қандай хавф туғдиради?

Буюк Британия спорт вазири Трэйси Краучнинг айтишича, ҳукумат футбол ассоциациясини молиялаштиришдан воз кечиши мумкин. Гап ҳар йили ажратиладиган 30-40 миллион фунт ҳақида кетяпти. Қўшимчасига, мамлакат ҳукуматининг ўзи футбол ташкилотида ислоҳотларни бошлаб юбориши ҳеч гап эмас, агарда ФА яқин орада ишга ёндашувини кескин ўзгартирмаса. «Агар футбол термини билан ифода этсак, ҳозир ҳаттоки, қўшимча вақт ҳам эмас, балки «овертайм»нинг сўнгги дақиқалари кетяпти. Яъни «Ферги-тайм,-дея масала анча жиддий эканлигини тушунтирди Маданият, ОАВ ва спорт ишлари қўмитаси раҳбари Дэмьен Коллинс. - Айни пайт футбол ассоциацияси 0:1 ҳисобида ютқазмоқда ва агар зудлик бирор кескин чоралар кўрмаса, барчасини бевосита назоратга олишдан ўзга иложимиз қолмайди».

Парламент нимага эришмоқчи?

Буюк Британия ҳукумати инсонларнинг тенг ҳуқуқлик мезони бўйича Европанинг бошқа мамлакатларидан ортда қолмоқчи эмас. Демакки, ҳукумат футбол ассоциацияси таркибида турли жинс вакиллари ишлашларини истайди. Юқорида айтилди, ФАнинг 122 нафар ходимидан атиги 8 нафари аёл ва 4 нафари қора танли. Хуллас, ҳукумат наздида бу жуда кам. Боз устига, ФАнинг атиги 30 нафар аъзосигина 60 ёшдан кичик. Қолганлар нафақа ёшидалар. Буюк Британия партияларидан бири вакили Кит Ваз футболда ҳамон табақалаштириш мавжудлигидан ҳайрон: «Жаҳон бўйича олсак, жами футболчилардан 25 фоизи қора танли.  Бироқ бизда 92та йирик клубдан 17тасидагина бош мураббий ваколати қора танли мутахассисларга топширилган». Ҳукумат бундан ташқари, ФАнинг мухлислар билан талаб даражасида ҳамкорлик қилмаётганидан хавотирда (жумладан, ташкилот кенгашида фанатлар вакилига жой ажратиш талабини илгари сурмоқда). Шунингдек, молиявий операцияларни мустақил назорат этувчи қўмита тузилиши ва футбол ассоциацияси бўлимларини бошқариш муддати қисқартирилишини хоҳламоқда.

ФА нима қилади?

Футбол ассоциацияси президенти Грег Кларк  жим қараб турмаяпти. У хусусан, мамлакат ҳукумати босим ўтказишда давом этадиган бўлса, ФАдан кетишини айтиб ургурди. Бироқ ҳамма ҳам Кларкни қўллаб-қувватлаётгани йўқ. Дейлик, ташкилот вице-президенти Кит Комтон ҳукуматни  айблаш баробарида ФА раҳбарини сира тушунмаётганини таъкидлади: «Афсус, парламент аъзоларида футболга ёпишишдан бошқа ғам йўқ, шекилли. Шахсан мен уларнинг ўринларида бўлганимда, соғликни сақлаш ишлари, турар-жойлар етишмаслиги ва мамлакат муҳофазаси учун жуда кам маблағ ажратилаётганига эътибор қаратардим. Энди талабга келсак, агар футболни ривожлантиришга қизиқадиган ва бунга лаёқати бор аёл топилса, уни дарҳол ФАга таклиф қиламиз. Менимча, Кларк ҳозир истеъфо ҳақида ўйламасдан, қатъият кўрсатиши керак».

Ҳаммаси нима билан тугайди?

Воқеаларнинг кейинги ривожини тахмин қилиш қийин, чунки умумий ҳолат анча чалкаш. Бир томондан, Буюк Британия ҳукумати ўз қарамоғидаги ҳар қандай ташкилотда ислоҳот ўтказишга ҳақли. Раҳбарларнинг норасмий огоҳлантиришлари улар шундай қилишни хоҳлаётганларидан далолат. Бошқа тарафдан қарасак, футбол ассоциацияси ФИФАнинг қудратли низоми асосида ҳимояланиши мумкин. Зеро, халқаро футбол уюшмаси мамлакат ҳукуматининг соҳа ишига аралашувини сира ёқламайди. Бордию, ҳукумат миллий футбол федерацияси ишига аралашгудек бўлса, ФИФА дисквалификация жазоси билан хавф солади. Бунга мисоллар етарли. Тўғри, ҳозирга қадар бирор йирик футбол салтанатига нисбатан шундай санкция қўлланилган эмас. Хуллас, кўриниб турибдики, футбол ассоциацияси ва Буюк Британия ҳукумати муроса йўлини танлаши шарт. Бинобарин, худбинлик ҳаракатидан икки томонга ҳам наф  йўқ. Бундан фақат мамлакат футболи зарар кўради...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:10, 04.03.2017. Ўқилди: 4675 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.