Бугун 16 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • 2:1
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Милан
      • 17.03.2026 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Тоттенхэм
      • 17.03.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • 5:2
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 1:1
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Осасуна
      • 17.03.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леванте
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

«Янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди». Флик — «Барселона»нинг йирик ғалабаси ҳақида [14]

Месси нима учун МЛСнинг бугунги ўйинини ўтказиб юборгани маълум бўлди [4]

Деку Хавининг Лапортага қарши гапларига изоҳ берди [1]

АПЛнинг энг яхши ассистенти: Бруну бир мавсумдаги голли узатмалар бўйича янги маррани забт этди [0]

Майкл Кэррик қўл остида 7-ғалаба: «Манчестер Юнайтед»нинг муваффақиятли серияси давом этади [0]

Расулбек Дилмуродов спортча юриш бўйича Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди [0]

АПЛ. «Ливерпуль» сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди: Ришарлисон «Тоттенхэм»ни мағлубиятдан қутқариб қолди [0]

Гави: «Флик мен учун доимо отадек бўлган» [0]

А Серия. «Комо»нинг мағлубиятсиз серияси давом этади: Фабрегас шогирдлари «Рома»ни мағлуб этди [0]

Рой Кин «Ливерпуль»ни кескин танқид қилди: «Улар мактаб даражасидаги голни ўтказиб юборишди» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» ОЧЛ финалига чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Репортажлар
A A A

"Локомотив" футбол клуби бугун матбуот анжумани ташкил қилиб, жамоа билан шартнома имзолаган янги футболчилар билан кенг оммани таништирув маросимини ўтказди. Хабарингиз бор, мавсумлар оралиғида "темирйўлчилар" сафини 6 нафар футболчи тарк этган бўлса, 7 нафар янги ўйинчи жамоага қўшилди. Янги футболчилар — Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф"), Диёр Туропов ("Олмалиқ"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Саламат Қуттибоев ("Бухоро"), Мурод Бобожонов ("Нефтчи"), Муҳммад Коне (Кот-д'Ивуар), Ньоре Кризо (Кот-д'Ивуар).

Маросимнинг илк қисмида клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акромов жамоанинг мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.

"Жамоамиз қишки ўқув-машғулот йиғинларини асосан Бирлашган Араб Амирликларида олиб борди. Биз бошланган янги мавсумда ҳам олдимизга максимал вазифаларни қўйдик. Бу йил ҳам Ўзбекистон чемпионлиги ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Шунингдек, Осиё чемпионлар лигасида финалгача етиб боришни кўзлаяпмиз. Умид қиламан, бу мақсад йўлида футболчилар қўлдан келган барча ишни қилишади".

Шунингдек, "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев жамоанинг селекция сиёсати борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йиғин давомида бир нечта футболчиларни кўрикдан ўтказиб, ўзимиз учун керакли бўлган позицияларга ўйинчиларни танлаб олдик. Янги шартнома тузган футболчиларнинг айримларида жароҳатлар борлиги сабабли, улар дастлабки расмий ўйинларда бизга ёрдам бера олишмади. Улар жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда машғулотларни бошлашди. Март ойи сўнгида терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келадиган танаффусдан кейин улар яхши формага кириб олишади, деб умид қиламан".

Шундан сўнг ўйинчиларга футболкалар топширилди ва улар "Локомотив"га ўтиши қандай юз бергани ҳақида маълумот бериб ўтишди.

Ньоре Кризо:
— "Локомотив" катта клуб ҳисобланади. Шунинг учун бу жамоага ўтишга қарор қилдим. Бу клуб сафида ўсишга эришаман деб ўйлайман. Бунинг учун бу ерда барча шароитлар мавжуд. Дастлабки таассуротларим ижобий. Клубдаги муҳит ҳам яхши. Мен бу ерга келганимда клуб раҳбарияти мени жамоанинг ривожланиш лойиҳаси билан таништиришди. Унда клуб Осиёнинг энг яхши клубларидан бирига айланиши кўрсатилганди. Бу эса менга маъқул келди. Бундан ташқари, менда Осиё чемпионлар лигасида ўз кучимни синаб кўриш иштиёқи туғилди. Бу жиддий мусобақа.

Муҳамммад Коне:
— Мен ҳам "Локомотив"да ўсишга эришишни мақсад қилганман. Клубда яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Бу ерда ҳар куни нимадир ўрганяпман. Бу эса футболчи сифатида янада ўсишимга ёрдам беради.

Ўзбекистон футболи ҳақида илк тасаввурга 2011 йили Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида эга бўлгандим. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси яхши ўйин кўрсатганди.

Аввалги мавсумда Кипр чемпионатида тўп сургандим. Ўзбекистон ва Кипр футболини таққослайдиган бўлсам, ҳар бир мамлакат футболи бир-биридан оз бўлса-да фарқ қилади. Тўғри, Кипр Европада жойлашган, аммо бу ерда ҳам яхши савиядаги футболчилар кўп.

Саламат Қуттибоев:
— Жамоа таклиф билан чиққани учун бу жамоага ўтишга қарор қилдим. "Локомотив" яхши шаклланган жамоа. Шунингдек, жамоа Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади ва мен ҳам турнирда ўз синаб кўришни истадим. Ушбу жамоа сафида ўз ўйинимда янада ривожлантираман, деган ниятдаман.

Жалолиддин Машарипов:
— Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш учун "Локомотив" таклифини қабул қилдим десам ҳам бўлади. ОЧЛда имкон қадар узоқроққа — финалгача етиб бориш ниятимиз бор. Йигитлар билан ҳаракат қилиб, жамоанинг Олий лига ва Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритишида ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

"Пахтакор"га қарши ўйинларда иштирок этаманми? Менимча, йўқ. Боиси, икки клуб раҳбарлари шунга келишишган.

Диёр Туропов:
— "Локомотив" Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланади, клуб Чемпионлар лигасида иштирок этади, жамоа таркибида кучли футболчилар йиғилган. Шунинг учун жамоа раҳбариятидан тушган таклифни қабул қилдим. Футболчи рақобат бор жойда ўйнаса, у ўсишга эришади. Бу футболнинг асосий қоидаси.

Мурод Бобожонов:
— Январь ойида "Нефтчи" машғулотида иштирок этаётгандим. "Локомотив" раҳбарияти "Нефтчи"га таклиф билан чиқди. Мен эса бу таклифга рози бўлдим. "Локомотив"да ўзимни яхши томондан кўрсатиб, клубнинг жамоавий ўйинига яхши қўшилиб кетишни ва барча совринларни қўлга киритишда ёрдам беришни истайман. Ҳар бир футболчи доимо ўсиб боришни истайди. Бунда менга "Локо"даги фаолиятим ёрдам беради, деб ўйлайман.

Шуҳрат Муҳаммадиев:
— "Локомотив" бир-икки йилдан бери менга таклиф билан чиқарди, аммо "Насаф"да фаолиятимни давом эттириб келаётгандим. Бу сафар эса таклифга розилик бердим. ОЧЛда муносиб иштирок этиб, совринли ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

Жамоани ўйинига аста-секин мослашиб боряпман. Ҳимояда ўйнасамда, худди "Насаф"да бўлганидек жамоанинг ҳужумкор ўйинида фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан.

Таништирув маросимида футболчиларга ўзлари тўп сурадиган формалар топширилди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:13, 07.03.2017. Ўқилди: 10246 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.