Месси Роберто Карлоснинг рекордини янгилади
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Ла лиганинг 26-тури доирасида "Сельта"га қарши ўйинда майдонга тушиб, Испания чемпионатининг яна бир рекордини янгилади.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли аргентиналик футболчи битта клуб сафида Примера доирасида энг кўп ўйин ўтказган хорижлик футболчи сифатида "Реал" афсоналаридан бири Роберто Карлосга тегишли рекордни йўққа чиқарди.
"Сельта"га қарши ўйин Месси учун Ла лигадаги 371-баҳс бўлди. Карлос эса Испания чемпионати доирасида 370та ўйинда майдонга тушган. Бу кўрсаткич бўйича 3-ўрин "Депортиво" клубининг собиқ футболчиси — бразилиялик Мауро Силвага тегишли (369та ўйин).
Лионель Месси Испания Примера доирасидаги 371та ўйинда 335та гол уришга муваффақ бўлган. Бу эса Ла лига тўпурарлари орасида мутлақ рекорддир.
Маълумот ўрнида, "Сельта"га қарши баҳсда Месси "дубл" қайд этди. У 2016/17 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 40та ўйинда майдонга тушиб, 40та гол урганини таъкидлаш лозим.
Манба: football24.ua
Киритилди: 00:04, 08.03.2017. Ўқилди: 14083 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар