"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб учрашувида "ПСЖ" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
Қутқарувчи гол ҳақида
"Иньеста "Стэмфорд Бридж"да қутқарувчи голни урганида майдонда эдим, аммо у ўйинни бугунгиси билан солиштириб бўлмайди... 95-дақиқада қутқарувчи гол уриш бошқача ва 7 дақиқада учта уриш бошқача. Мўъжиза дейиш мумкин, тарихий воқеа".
Ҳиссиёт
"Биласизми, яна тўққиз ойдан сўнг туғуруқхоналар кўпроқ акушерларни ёллаши керак, чунки кўплаб чақалоқлар туғилади".
Мухлислар ҳавқида
"Авваллари ҳисоб 1:3 га етганида кўпчилик стадиондан кетиб қолган бўларди, аммо бугун улар охиригача бизга ёрдам беришди. Менимча, мухлисларнинг янги авлоди жамоага кўпроқ ишонмоқда.
Танқид ҳақида
"Кўпчилик бизни кўмишга чоғланган эдилар, аммо биз ғалаба қозонишни қанчалар хоҳлашимизни кўрсатдик. Бизни кўп мураббийлар кўмишга тайёр эдилар - Сакки, Доменек... Мен тўлиқ рўйхатни келтиришим мумкин. Аммо биз ҳали тирикмиз".
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).