Италия чемпионатининг 28-тури доирасида "Рома" сафарда "Палермо" меҳмони бўлди. Римликлар бу ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштиришди.
Ўйин Спалетти шогирдларининг тўла устунлиги остида кечди. Улар "Палермо"га ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Эл-Шаъровий, Жеко ва Переснинг голларига мезбонлар жавоб қайтара олишмади.
Ушбу ғалабадан кейин "Рома" ўз очколарини 62тага етказди ва "Ювентус"ни қувишда давом этади.
Италия чемпионати, 28-тур
Палермо – Рома 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 22 Эл-Шаъровий, 0:2 – 76 Жеко, 0:3 – 90 Бруно Перес.
Палермо – Фулиньяти, Анжелкович, Алеэсами, Морганелла, Чонек, Бруно Энрике (Ло Фасо, 74), Гацци, Шаллаи, Чочев, Эмбало (Диаманти, 46), Несторовски.
Рома – Шченсни, Мариу Руй, Фасио, Рюдигер, Бруно Перес, Салоҳ (де Росси, 81), Паредес, Наингголан, Гренье (Жеко, 64), Эл-Шаъровий (Стротман, 72), Жезус.
Огоҳлантиришлар: Бруно Перес (15), Бруно Энрике (18), Паредес (54), Гренье (60), Гацци (67).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).