Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [6328]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [3974]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2417]

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун расмий таркибини эълон қилди [1988]

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка янги шартнома таклиф қилди - Тафсилотлар [1516]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1505]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1306]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1262]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1204]

«Эвертон» афсонаси клубдан кетмоқда. У АПЛ рекорчиси ҳисобланади [1152]

Каррагер «Астон Вилла»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Ливерпуль»ни танқид қилди [0]

Эдин Жеко «Интер»нинг янги трансферини маъқуллади: «Уни порлоқ келажак кутмоқда» [0]

«Реал» нима учун айнан Жозе Моуриньо номзодини танлагани маълум бўлди [0]

Неймар уч йиллик танаффусдан сўнг Бразилия таркибида ЖЧ-2026 га боради [0]

Пеп Гвардиола кутилмаганда «Манчестер Юнайтед» футболчисини ўзининг севимли ўйинчиларидан бири деб атади [0]

«Манчестер Сити» «ПСЖ» юлдузи учун 115 миллион евро тайёрлаб қўйди [0]

«Реал» кутилмаганда япониялик футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин [0]

Касадо «Барселона» кийиниш хонасидаги энг севимли футболчи кимлигини айтди [0]

Жеррард «Ливерпуль»га маслаҳат берди [0]

Моуриньо «Реал»да ўз принципларидан воз кечмайди: Юлдузлар захирага михланиши мумкин [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Торган Азар - даҳо аканинг укаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу галги қаҳрамонимиз ўта ноёб (балки умуман тенги йўқ!) сулола вакилидир. Унинг оиласи 100 фоиз битта соҳа этагини тутганлардан ташкил топган. Ота ва она ҳамда 4 нафар ўғил - барчаси футболчи! Ҳа, ҳикоямиз бель-гиялик Азарлар оиласининг иккинчи фарзанди Торган ҳақида. «Челси» етакчиларидан бири Эденнинг укаси ЕЛда «Фиорентина» олдига «шлагбаум» қўйган «Боруссия»да ўз мавқесини секин-аста мустаҳкамламоқда. Тахмин қилиш мумкинки, яқин келажакда қайсидир топ-чемпионат Азар номли «конвейер»нинг сифатли «маҳсулот»лари ҳисобига кучайиши мумкин. Зеро, Эден ва Торганнинг икки нафар укаси ҳам айнан футболчилик қисматини танлаган.

Қон билан кирган футбол

Киран ва Тьерри Азар профессионал футболчилар ота-онаси сифатида танилишдан олдин ўзлари ҳам миллионлар ўйини билан жиддий шуғулланишган. Дейлик, Тьерри вақтида Бельгиянинг «Брэнуа», «Ла-Лувьер» ва «Тюбиз» клубларида тўп сурган. Катта Азарнинг энг катта ютуғи - жамоаси сафида Бельгия иккинчи лигасига чиққани. Шунингдек, у Киран билан  танишганини ҳам шахсий муваффақияти сифатида тилга олишга ҳақли. Табиийки, уларнинг йўллари айнан футбол туфайли кесишган. Киран ўша пайт Бельгиянинг «Брем Компте» аёллар жамоаси таркибида тўп сурарди. Тьерри эса мазкур клуб ўйинларини тез-тез бевосита стадионда кузатарди. Кейинчалик  улар турмуш қуришди ва бўлажак она ҳомиладорликнинг 3-ойи футболчилик фаолиятини бутунлай четга суриб, бор этиборини тўнғич фарзандининг дунёга келишига қаратди. Киран айни ўша дамлар футболда ўзи учун армонга айланган нурли чўққиларни фарзандлари забт этишларини тилаган бўлса, ажабмас. Хуллас, футболчилар оиласида аввал Эден, яна 3 йилдан кейин Торган туғилди. Эр-хотин фарзандларига исм танлашда ортиқча бош қотириб ўтирмадилар - кейинги ўғиллари, яъни бўлажак футболчиларга Итан ва Килиан номини беришди. Эътиборли жиҳати, ҳар иккиси ёшлигидаёқ айнан ота-онаси ва акалари изидан боришга аҳд қилган. Мисол учун, Килиан ҳозир Венгриянинг «Уйпешт» клубида тўп сурмоқда. Торганнинг профессионал фаолияти эса Франциянинг «Ланс» жамоасида бошланди. Худди Азар «Лилл»да ўйнаш орқали «Челси» эътиборини тортганидек, у ҳам камтарин жамоада маҳоратини ошириб борди. Натижада Эденни «нишон»га олган «аристократлар» унинг укасини ҳам Лондонга таклиф этишди. Бироқ акасидан фарқли равишда, Торганни ўйин амалиёти ҳосил қилиши учун «Цульте Варегем»га жўнатишди - ижара келишуви. Ёш футболчи бу қарорга тўғри ёндашди. Умуман, у акасининг муваффақиятларига ҳасад қилмайди. Айтишича, ака-укаларни ўзаро таққослаш бемаъниликдан ўзга нарса эмас: «Бизни ўзаро солиштиришдан маъно йўқ. Чунки акам даҳо, мен эса ҳозирча ҳеч ким... Буни тўғри қабул қилиш керак. Ҳеч қачон акамнинг маҳорати ва ютуқларига нисбатан ҳасад туйғусини ҳис этмаганман, аксинча, унинг муваффақиятлари билан фахрланаман. Шунинг баробарида футболда ўз йўлимни топишга интиламан».

Интилганга толе ёр. Торган Бельгия чемпионатида шахсий маҳоратини маромига етказди. Хусусан, 2013 йили юпилер-лиганинг энг яхши тўпурарига аталган «Олтин бутса» совринини қўлга киритди. Шунингдек, йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Аммо «Челси»га қайтгани ҳамоно «Боруссия» (Менхенгладбах)дан таклиф олди ва Германия бундеслигаси томон юриш бошлашни пайсалга солмади. Янги жамоада бельгиялик ҳужумчига 26-рақамли футболка топширилди.

Бундес-стайл

Оилавий сулоланинг яна бир эътиборли хусусияти шуки, унинг барча аъзолари ҳужумкор футболга мойиллар. Шу сабаблими, фақат олдинги чизиқда тўп суришган ва суришмоқда. Жумладан, Торган ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячи саналади. Умуман, у кўпинча ҳужумчи позицияларида ҳаракатланади. Тушунарлики, олдинги чизиқ вакилларидан аввало, самарадорлик талаб этилади. Очиқ айтиш жоиз, бундеслида жавлон ураётган Азарнинг бу борадаги кўрсаткичлари чакки эмас. Рақамлар асосида ифода этсак, у жорий мавсумнинг 27та учрашувида ўз ҳисобига 10та гол ёзиб қўйишдан ташқари, яна 7тасига ассистент бўлди. Торган техник маҳорат бобида ҳам акасидан қолишмасликка интилмоқда. Тўпни товони ёрдамида жамоадошларига узатиш ёки шеригини рақиб дарвозабони билан яккама-якка ҳолатга олиш чиқиш унга алоҳида қийинчилик туғдирмайди. Тўғри, баъзан омад ҳужумчидан юз ўгирган ҳолатлар ҳам учраб туради. Бунга мисол тариқасида «Вердер»га қарши баҳсда атиги бир неча метр масофадан бўм-бўш қолган дарвозани ишғол этолмагани ёки пенальтидан «РБ Лейпциг» дарвозасини нишонга ололмаганини айтиш мумкин. Дарвоқе, қаҳрамонимиз болалик йиллари дарвозабонликка ҳам бефарқ қарамаган. «Торганнинг дарвозабон сифатида танилишига шубҳа қилмагандим. Чунончи, у акаси билан боғда ўйнаган пайт нуқул дарвозадан жой оларди. Эден эса турли нуқталардан зарба йўллаш асносида уни синовдан ўтказарди. Аммо болалар даврасида ўйнаганида, доимо олдинга интиларди. Йўл-йўлакай турли алдамчи ҳаракатларни амалга оширарди»,-дейди катта Азар.

Торган кўпинча жарима майдончаси ичидаги фаоллиги эвазига гол уради. Шунинг баробарида олис масофалардан кучли зарба йўллаш маҳорати ҳам чакки эмас. Дейлик, «Фрайбург» дарвозасини айнан узоқ масофадан нишонга олиб, мухлисларни лол қолдирди. Умуман, «Боруссия»нинг бошқа аъзолари каби Азар ҳам биринчи бўлимда самаралироқ тўп суради. Яқиндагина Менхенгладбах клуби бошқарувини қўлга олган Дитер Хеккинг ҳозирда Торганга тўлиқ ишонч билдирмоқда. Мунтазам асосий таркибда майдонга тушаётган бельгиялик ҳужумкор йигит тактик схеманинг ўзгаришига мувофиқ, ўз позициясини тез-тез алмаштириб туради. Зеро, Азарга хос универсаллик мураббийга оптимал тактик чизма танлаш имкониятини бермоқда. Муҳими, унинг жойини ўзгартиришидан ўйин сифатига путур етмаяпти.

«Боруссия» Мюн, Мюнх, Мюнич шунчаки, немис жамоаси

«Боруссия»нинг жорий мавсумдаги иштироки аввалги йилдагидек эмас. Яъни ЧЛга йўлланма берувчи 4-ўрин ҳозирда унинг учун - узоқдаги чўққи. Бошқача айтсак, жамоа барқарорликдан йироқ. Мисол учун, «Байер»ни қийинчиликсиз маҳв этгани ҳолда, ўзидан пастда бораётган «Вольфсбург» ёки «Аугсбург»га очко улашиши ҳеч гап эмас. Қаторасига қайд этилган 8та мағлубиятдан ке-йин (декабрь ойида) бош мураббий Андре Шуберт истеъфога чиқарилди. Ваҳоланки, у ўтган мавсум қайд этилган муваффақиятнинг асосий ижодкори эди. Ҳа, аввалги юксак натижалар тезда унутилишини Клаудио Раньерининг «Лестер»дан жавоб олгани яна бир марта тасдиқлади. Хуллас, муаммолар юзага келганида, барча фидойиликлар эсдан чиқарилади ва бутун эътибор камчиликларни бартараф этишга қаратилади.

Торган Азарнинг фикрича, «Боруссия» мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида умумий вазиятни ўнглай олади. «Жамоамиз савияли футболчилардан ташкил топган. ЧЛда кучли рақиблар билан битта гуруҳда баҳслашганимизга қарамай, муносиб ўйин кўрсатдик. Яъни клубимиз юксак салоҳиятга эгалигини намойиш этди». Дарҳақиқат, «Боруссия» М. нуфузли турнирда рисоладагидек қатнашди, «Барселона»га қарши очиқ футбол кўрсатишдан чўчимади. Якунда гуруҳ босқичини 3-ўринда якунлади. Айтганча, жамоанинг мусобақадаги иштироки давомида битта қизиқ воқеа кузатилди: Глазгодаги қаҳвахоналардан бирида мухлислар «Боруссия»ни Мюн, Мюнх, Мюнич каби турли иборалар билан тилга олишди. Бундан хабар топган менхенгладбахликлар ўша заҳоти «Твиттер» орқали «Боруссия»-ни шунчаки, немислар жамоаси сифатида қабул қилишни маслаҳат беришди. Хуллас, немисларга хос ҳозиржавоблик глазголикларни қойил қолдирди. ЕЛда «Боруссия» учун «Фиорентина» дастлабки тўсиқ сифатида гавдаланди. Италиядаги беллашув мезбонларнинг минимал (1:0) устунликларида якунланди. Кейинги босқич йўлланмаси тақдирини ҳал қилган жавоб учрашувининг 27-дақиқасида эса Торган жароҳатланиб, майдонни тарк этди. Аммо жамоадошлари уни уялтириб қўймадилар - «бинафшаранг» жамоа ишончли тарзда маҳв этилди. Зафарда айниқса, «хет-трик»ка эришган Ларс Штиндлнинг ҳиссаси салмоқли бўлди. Мазкур ажойиб ғалаба табиийки, қаҳрамонимизни тезроқ сафга қайтишга ундайди. Оддий айтсак, Азарлар сулоласининг 24 ёшли вакили ҳам катта футболда тобланиб, маҳоратига сайқал беришда давом этяпти. Умуман, Торган турнинг энг сара ўйинчилари рўйхатида тез-тез қайд этилмоқда. ЧЛда дебютини нишонлаган, «Барса» дарвозасига йўл топган ёш ҳужумчини порлоқ келажак кутаётганига шубҳа йўқ. Муҳими, у изланишдан тўхтаб қолмаса, бас.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:29, 13.03.2017. Ўқилди: 9803 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик