Осиё миллий чемпионатларига назар ташласак, кейинги бир йил ичида легионерлар сони кўпайгани, жамоалар сафига савияли футболчилар қўшилишгани кўзга ташланади. Бундан ташқари, клубларда тўп сураётган футболчиларнинг трансфер нархи ҳам ошиб боряпти.
Осиё бўйича рейтинг
Тransfermarkt.de сайтида Осиёнинг айрим олий дивизионларига оид қизиқарли рақамларни топиш мумкин. Дейлик, энг қимматбаҳо чемпионат мақоми Хитой супер-лигасига тегишди.
Чемпионат Мамлакат Клублар сони Футболчилар сони Ўртача ёш Легионерлар (фоиз) Умумий нарх (фунт стерлинг)
Супер-лига Хитой 16 503 26,3 16,5 318,39 млн.
«Ж» лигаси Япония 18 558 26,4 13,6 192,95 млн.
Профессионал лига С.Арабистони 14 416 26,5 13,2 106 млн.
Юлдузлар лигаси Қатар 14 438 27,6 24 105,34 млн.
Кўрфаз лигаси БАА 14 534 27,1 14 98,3 млн.
Про-лига Эрон 16 455 25,5 7,3 93,44 млн.
«К» лигаси Ж.Корея 12 408 27,3 11 92,57 млн.
«A» лигаси Австралия 10 259 25,8 25,9 70,95 млн.
Тай лигаси Таиланд 18 509 27,7 17,9 50,11 млн.
Олий лига Ўзбекистон 16 289 27 12,8 41,16 млн.
Премьер-лига Гонконг 11 287 27 34,1 17,04 млн.
Премьер-лига Ливан 12 330 29,2 21,2 15,51 млн.
Супер-лига Ҳиндистон 10 339 25,9 15,9 11,90 млн.
Супер-лига Малайзия 12 358 26,8 15,4 8,76 млн.
«С» лигаси Сингапур 9 311 26,8 32,8 2,61 млн.
Миллий лига Мьянма 12 324 24,9 11,7 1,08 млн.
Олий лигамиз ҳақида
Мазкур сайтда Ўзбекистон чемпионатига оид маълумотлар ҳам бор, албатта. Хусусан, олий лигамиздаги энг қимматбаҳо футболчи сифатида «Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев (1,36 млн. фунт стерлинг) кўрсатилган. Эътибор билан қарасак, чемпионатимиз футболчиларнинг ўртача ёши бўйича Осиёда 7-ўринда. Бу борада энг «қари» лига Ливанники - у ерда футболчиларнинг ўртача ёши 29га тенг.
Ўзбекистон олий лигаси клублари (мавсум-2017)
Клуб Футболчиларсони Ўртача ёш Легионерлар сони Умумий нарх (фунт стерлинг)
«Пахтакор» 32 24,1 2 7,10 млн.
«Локомотив» 28 25,9 4 6,69 млн.
«Насаф» 26 24,4 2 4,61 млн.
«Бунёдкор» 26 26,2 3 4,42 млн.
«Бухоро» 28 33,2 2 3,04 млн.
«Олмалиқ» 21 28,8 6 2,76 млн.
«Нефтчи» 19 28,7 3 2,30 млн.
«Қизилқум» 23 29,6 3 2,04 млн.
«Қўқон-1912» 12 28,1 3 1,70
«Навбаҳор» 15 27,7 4 1,51 млн.
«Машъал» 23 25,9 3 1,45 млн.
«Шўртан» 11 31,3 1 1,13 млн.
«Металлург» 10 26,8 - 1,11 млн.
«Сўғдиёна» 10 26,3 - 638 минг
«Обод» 5 28,3 - 510 минг
«Динамо» 5 27,7 1 170 минг
Изоҳ: сайт рўйхатига кирган футболчилар бўйича ҳисоб-китоб қилинган.
ОЧЛда клуб тарбияланувчиларига эътибор
«Ал-Аҳли» (Жидда) ва «Сеул» академияси тарбияланувчилари ўз клублари учун ОЧЛда 6тадан гол уришган. Бу ерда гап жорий мавсум ОЧЛда иштирок этаётган клублар ҳақида кетяпти. «Пирузи», «Гуанжоу Эвергранд» ва «Истиқлол» (Ҳузистон) клубларида эса дастлабки 2та турда тарбияланувчилар майдонга тушишмади.
Клуб Тарбияланувчилар сони ОЧЛдаги ўйинлари ОЧЛдаги голлари
«Гамба Осака» 13 53 3
«Зоб-Оҳан» 10 44 3
«Истиқлол» Ҳ. 8 - -
«Кашима Антлерс» 7 44 4
«Ал-Ваҳда» (Абу-Даби) 6 22 2
«Вестерн Сидней» 6 5 -
«Истиқлол» Т. 5 34 3
«Ал-Аҳли» (Жидда) 4 51 6
«Бунёдкор» 4 25 3
«Кавасаки Фронтале» 3 3 1
«Урава Редс» 2 11 1
«Сеул» 2 51 6
«Ал-Жазира» (Абу-Даби) 1 4 -
«Пирузи» 1 - -
«Гуанжоу Эвергранд» 1 - -
«Ал-Аҳли» (Дубай) 1 3 -
ФИКРАТ тайёрлади
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).