Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4068]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2514]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2499]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2375]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2314]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2219]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2125]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2118]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2024]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1818]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Навбаҳор” – “Хоразм” учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эртага Ўзбекистон кубогининг 1/16 финалида “Навбаҳор” Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилади.

Мамлакат кубогидаги рақибимиз “Хоразм” жамоаси 1994 йили Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида “Динамо” номи билан иштирок этишни бошлаган. Икки мавсум давомида қуйи лигада иштирок этган урганчликлар 1995 йил якунига кўра олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 1997 йилдан эса жамоа "Хоразм" номи остида мамлакат чемпионатининг олий ва биринчи лигаларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Урганчликлар ўтган вақт давомида бир неча бор "элита"ни тарк этишга мажбур бўлишган. 2008 йил якунларига кқра яна кучлилар сафига қайтган "Хоразм" 2010 йилги чемпионат якунига кўра олий лига билан хайрлашган. Шундан бери жамоа биринчи лига мусобақаларида қатнашиб келмоқда.

Мамлакат кубогида ҳам 1994 йилдан бери қатнашаётган урганчликлар мусобақадаги иштирокларини асосан дастлабки босқичларда якунлашга мажбур бўлишган. 2009 йили “Хоразм” чорак финалда тўп суриш имкониятига эга бўлган. Аммо, урганчликлар мазкур босқичда Қаршининг “Насаф” клубидан 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, кубокдаги юришларини тўхтатишга мажбур бўлишган.

“Хоразм” “Навбаҳор” билан Ўзбекистон кубоги доирасида бир марта куч синашган. 2007 йилги мусобақанинг дастлабки босқичида Урганчда мезбонлик қилган “Хоразм” футболчиларимизга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берган. 2007 йилнинг 9 март санасида ўтказилган учрашувдаги ҳисобни 26-дақиқада айни пайтда жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритаётган Шерзод Шарипов пенальтини аниқ амалга ошириш орқали очганди. Константин Боев (42,45), Абдуазиз Султонов (72,90+1) иккитадан гол уришган бўлса яна битта голга Дилшод Жабборов (51) муаллифлик қилган. Султонов ва Жабборов ҳозирда ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишаётганликлари сабабли ўзаро ўйинлардаги голлари сонини ошириб олиш имконига эгалар.

Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувни тошкентлик Аҳмаджон Эргашев бошқариб боради. Эргашевга қанотларда жиззахлик Шавкат Файзиев ва Тошкент вилоятилик Султонмурод Улфатовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида бухоролик Элёр Турсунов қайд этилган. Назоратчи ҳакам вазифаси эса тошкентлик Олег Рубаков зиммасига юклатилган. Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - “Хоразм” учрашуви соат 16.00да бошланади.

 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:06, 24.03.2017. Ўқилди: 6914 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик