Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Челси»нинг Виктор Мозес йўлини такрорлашга тайёр турган 5 нафар футболчиси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Айни пайт ижара келишувига мувофиқ, турли клубларда тажриба ошираётган футболчилардан айримлари яқин орада «Челси»га қайтиб, асосий таркибдаги жойга дангал даъво қилишлари мумкин. Мана, Виктор Мозес яқинда лондонликлар билан 2 йиллик шартнома тузди. Бу унинг асосий таркиб ўйинчиси мақомини олганига якуний далилдир. Ваҳоланки, нигериялик футболчи аввалги мавсум «Вест Хэм»да ижара шартномасини ўтаган ва доимий равишда асосий таркибдан жой олиш масаласи анча қийналганди. Умуман, бу йигит нақ 3 йиллик муҳлат ичида «Челси»нинг лоақал битта расмий ўйинида ҳам иштирок этмаганди. Бош мураббийлик ваколати Антонио Конте ихтиёрига берилганидан кейин нигерияликнинг таркибга кириши тугул, клубда қолишига ҳам ишонч паст эди. Қарангки, воқеалар мутлақо бошқача ривожланди: Мозес мавсумлар оралиғидаги йиғинларда шу қадар ёрқин таассурот уйғотдики, итальян мутахассиси унга майдонда алоҳида роль топширишни пайсалга солгани йўқ. Мана, Виктор октябрь ойидан буён бирорта ўйинни ўтказиб юбормади ва муҳими, лондонликларнинг ижобий натижаларига сезиларли улуш қўшмоқда. Ҳа, охирги вақтларда эртакнамо тарихлар АПЛ учун одатий ҳолдек бўлиб қолди. Хўш, яна кимлар Виктор Мозес йўлини такрорлаш имкониятига эгалар. Маълумотларга кўра, ҳозирда «Челси»нинг нақ 37 нафар футболчиси ижара келишуви бўйича бошқа клубларда тўп сурмоқда. Табиийки, улардан айримлари кейинги мавсумдаёқ «кўклар» сафига қайтишлари мумкин.

Кейси Палмер

«Хаддерсфилд Таун» жорий мавсум АПЛ йўлланмасини ютишдан умидвор. Бу жамоа айни пайт чемпионшип турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Хаддерсфилд» хусусан, «Челси»дан таклиф этилган Палмерга катта ишонч билан қараяпти. 20 ёшли ҳужумчи ортда қолган 7 ой ичида бу ишончни тўла оқлади. Дейлик, 5та гол уришдан ташқари, яна 3тасига ассистентлик қилди. Унинг февраль ойи бошидан буён жароҳат сабаб, майдонга тушолмаётганини ҳам қўшимча маълумот сифатида келтириш жоиз. Ҳа, Кейси сафдан чиқмаганида, статистикаси янада яхши бўлармиди? У майдонда ақлга таяниб ўйнаши билан ажралиб туради. Кўплаб учрашувларда «Хаддерсфилд»нинг қандай ҳаракатланишини белгилаб бергани эса, йигитча етакчилик хусусиятидан бебаҳра қолмаганидан далолат. Энг асосийси, у жуда ёш ва ҳали барча хусусиятларини янада мукаммаллаштириш имкониятига эга. Тахмин қилиш мумкинки, Палмер ҳам Контенинг «Челси»си ўйинига бемалол мослашишга қодир. Тўғри, асосий таркибдан жой олишда кескин рақобатга дуч келиши та-йин.

Иззи Браун

Палмер август ойидаёқ «Хаддер-сфилд» уй стадиони трибуналари ёқимтойига айланган бўлса, Иззи Браун «терьерлар» сафига январда қўшилди. У бунгача «Ротерхэм» рўйхатида эди, бироқ бу клубда ўзини мутлақо бегона сезди. Яъни таркибидан жой ололмади. Қолаверса, «Ротерхэм»нинг ишлари сира юришмади - охирги поғоналарда юрди. Брауннинг майдондаги ўхшовсиз ҳаракатларига қараб, яна бир иқтидор «очилмай туриб, сўниши»ни башорат қилишди. Лекин футболчи «Хаддерсфилд»га ўтиши ҳамоно барчасини кескин ўзгартирди. Қисқаси, бошқа савиядаги футболчилар даврасига тушган Иззи дарҳол ёғду тарата бошлади ва жамоа ҳужумида барқарорлик рамзига айланди. Ҳарқалай, «Челси»дан келган жамоадошидан ортда қолмаслигини исботлаяпти. Қисқа вақт ичида 11 марта майдонга тушган Браунинг 4та гол ургани ўзгариш кўламини кўрсатиб турибди. У хусусан, «Лидс»га қарши дерби ўйинида ҳам ўз номига аниқ зарба ёзиб қўйди. Браун қайсидир маънода беназир футболчилар сирасига киради. У бўйдор ва бақувват, шунинг баробарида жуда чаққон, техник салоҳияти мукаммал. Яна тўпга бир тегинишдаёқ вазиятни кескинлаштиришга уриниши мақтовга лойиқ. Хуллас, Иззи замонавий «Челси»га идеал даражада мос келади. Айтганча, лондонлик мухлислар бу йигит ҳақида эшитиб улгуришди ва ундан кўп нарса кутишяпти.

Тэмми Абрахам

Ҳужумчи савиясини нималар асосида тўғри баҳолаш мумкин? Тушунарлики, аввало, унинг статистик кўрсаткичларига қараш керак. Демак, муддаога ўтсак, Тэмми Абрахам жорий мавсум «Бристоль Сити» учун нақ 21та гол уришга улгурди ва шу натижасининг ўзи кўп нарсани англатади. Шубҳасиз, Абрахамнинг «Эштон Гейт» стадионига ижара сафари жуда омадли бўлди. Янги клубидаги дебют ўйинини гол билан безаган ҳужумчи ҳамон тўхтаётгани йўқ. Умуман, гап чемпионшип-2016|2017нинг бош юлдузларидан бири ҳақида кетмоқда. Унинг фаоллиги бошқа йигитларга илҳом бағишлаётгандир. Абрахам айни пайт мавсум-2014|2015да «Мидлсбро» сафида порлаган Патрик Бэмфордни эслатяпти. У ҳаттоки, яхшироқ ҳам. «Челси»нинг доимий равишда жиддий голеадорга эҳтиёж сезмоқда ва ҳамма ёзда асосий ҳужумчи ролида янги футболчи кўрмоқчи. Лекин кимгадир миллион-миллион сарфлаш шарт эмас, ахир Абрахамдек тайёр ҳужумчи бор.

Андреас Кристенсен

Футбол биргина ҳужумдан иборат эмас ва «Челси» ҳимояни ҳам мунтазам кучайтириб бориши шарт. Тўғри, жамоанинг орқа чизиғи жорий мавсум аъло даражада ишлаяпти. Аммо кимдир сафдан чиққудек бўлса, муаммолар юзага келиши ҳеч гап эмас. Қолаверса, «Челси»нинг бу сафар еврокубоклардан четда эканлигини унутмаслик керак. Шундай экан, кейинги мавсумда захира кучларига эҳтиёж сезилиши тайин. Менхенгладбахнинг «Боруссия»сида 2 йил ўйнаган Андреас Кристенсен эса «Челси» ҳимоясига номзодлардан биридир. Ҳарқалай, у жиддий жамоада етарлича тажриба тўплади ва ўзи ҳам Лондонга қайтиш илинжида. Муҳими, алоҳида иқтидори борлигини аллақачон исботлаган Андреас айнан Конте қадрлайдиган кўплаб хусусиятларга эга. У ақлли, ўйинни нозик илғайди, меъёр даражасида тажовузкор ва ҳаво курашида Гари Кэйхилл ёки Сесар  Аспиликуэтадан кам эмас. Кристенсен Германияда уялтириб қўймади ва энди «Челси» ҳимояни кучайтиришга ажратилган маблағни тежаши мумкин.

Льюис Бейкер

«Челси» раҳбарияти томонидан ижара асосида бошқа жамоаларга юборилган футболчилар орасида Бейкер билан тенглашадигани топилмаса керак. Англиялик йигит Голландия эредивизионидаги 2 йиллик фаолияти давомида «Витесс»нинг муҳим футболчисига айланди. У - катта клубларда ўз ўрнини топиш салоҳиятига эга ажойиб ярим ҳимоячи. Дейлик, худди Сеск Фабрегас каби ҳимояни мустаҳкамлаши ҳам, ҳужумга ранг-баранглик олиб кириши ҳам мумкин. Зеро, ўйин ҳолати ва стандарт вазиятдан гол уришни бирдек қойиллатади. Ҳаттоки, ҳозирги «Челси»да бундай хусусиятларга эга ўйинчилар кўп эмас. 21 ёшли ярим ҳимоячида универсаллик ҳам бинойидек: марказда (мисол учун, Н~Голе Канте билан) ёки олдинроқда (Диего Коста билан) ҳаракатланиши мумкин. Ижара келишуви Бейкернинг ўсишига катта ёрдам берди. Лекин Голландияда унинг қиладиган иши қолмади. Бошқача айтсак, 2 йил ичида юқорилашга муносиблигини тўла-тўкис исботлади. «Челси» кеч бўлмасидан буни тан олиши керак. Акс ҳолда, қайсидир чаққон клуб Бейкерни илиб кетиши ҳеч гап эмас...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:41, 25.03.2017. Ўқилди: 9619 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.