Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Ал-Аҳли (СА) 2 4
5 Ал-Қодисия 2 4
6 Шабаб ал-Аҳли 1 3
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 1 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кутилмаганда порлаган, кейинчалик "йўқолиб" қолган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Айрим футболчилар кутилмаганда «ярқ» этиб порлашади-ю, кейинчалик негадир кўринмай қолишади. Масалан, ўтган мавсум муваффақиятнинг асосий сабабчиси бўлган Жейми Варди ҳозирда чемпионга хос ўйин намойиш этолмаяпти. Футбол тарихида бу каби мисоллар жуда кўп...

1. Пол Пауэр («Эвертон», 1986|1987)

33 ёшли ҳимоячи «Ман Сити»даги 15 йиллик фаолияти давомида ҳеч нарсага эришолмади. Унинг бахтига 1986 йил июнда «Эвертон» бош мураббийи Говард Кендалл ўз жамоасига таклиф этди. Пауэрнинг Ливерпулда шуҳрат қозонишига ҳеч ким ишонмаганди. Аммо Питер Рид ҳамда Пол Брейсвелларнинг жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқишгани ҳимоячига мунтазам майдонга тушиш имконини берди. У эса шоҳсупани забт этишга бел боғлаган «Эвертон» талаби даражасида тўп сура бошлади. Мавсум давомида мураббий ишончини оқлаган ҳолда Пауэр барқарор ва юксак профессионал даражасига кўтарилди, собиқ жамоаси «Сити» дарвозасига урган голини нишонлашдан ўзини тийди! (ваҳоланки, у пайтда бундай олижаноблик анъанаси йўқ эди). Қисқаси, «Эвертон»нинг тарихий зафарига салмоқли улуш қўшди. Фахрий ҳимоячи илк марта чўққига кўтарилди. Унинг қувончи узоққа чўзилмади - мураббий Испания­га йўл олгач, ўрнини ёшлар эгаллади.

2. Брайан Марвуд («Арсенал», 1988|1989)

«Шеффилд»нинг собиқ аъзоси вингер позициясида тўп сурган бўлсада, тезлик бобида мақтана олмасди. Лекин унинг устун жиҳатлари ҳам йўқ эмасди - рақибларни моҳирлик билан ортда қолдириш ва жамоадошларини аниқ узатмалар билан таъминлаш Брайан учун одатий ҳол эди. «Арсенал»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Жорж Грэм айнан шу жиҳатларни инобатга олди ва 1988 йили 800 минг фунт эвазига уни ўз жамоасига қўшиб олди. Дебютант Мавруд янги мавсумда Алан Смит туфайли юзага келиши мумкин бўлган беқарорликка барҳам бериб, ҳужум чизиғига юксак самарадорликни бахш этди. Охир-оқибат, «тўпчилар» чемпионликни нишонлашди. Брайан муваффақиятнинг асосий сабабчиси сифатида эътироф этилди. Афсуски, футболчининг порлоқ фаолияти ҳам баҳорги чақмоқдек қисқа бўлди, жароҳат туфайли сафдан чиққан Марвуд бош мураббий билан келишолмай, «Шеффилд»га «сургун» қилинди.

3. Мартин Палермо (Аргентина, 2009|2010)

Тақдир тақозоси билан бу футболчи 1999 йили Колумбияга қарши беллашувда Аргентина терма жамоасининг нақ 3та пенальтисини ҳавога совурган ва назардан қолганди. Бироқ 10 йиллик танаффусдан сўнг Диего Марадона 2009 йили «Бока Хуниорс» аъзосини сафга қайтарди. Табиийки, мураббийнинг таваккалчилиги кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Аммо Палермо 93-дақиқада рақиб дарвозасига ҳал қилувчи зарбани йўллагач, барча танқидчилар тилларини тишлаб қолишди. «Мартиннинг ўйини - мўъжизанинг ўзи!», - деганди ўшанда Марадона. Терма жамоадаги фаолиятини давом эттирган Палермо ЖЧ-2010да Греция дарвозасини ишғол этиб, Марадона давридан кейин Аргентинанинг энг кекса голеадорига айланди.

4. Мичу («Суонси», 2012|2013)

Испаниялик ҳужумкор ярим ҳимоя­чи АПЛдаги дебютини ўта шиддатли бошлаб, «КПР»га қарши баҳсда «дубл»­га эришди. Мавсумни 22та гол билан якунлаган Мичу Испания термасидан таклиф олди, унинг камтарин клуби эса Лига кубогини қўлга киритди. «Арсенал» ва «Челси» дарвозаларига йўллаган фантастик зарбаларидан сўнг Мичунинг харидорлари кўпайиб кетди. Бироқ у «Либерти Стэдиум»да қолишни маъқул кўрди. Афсуски, кетма-кет олинган жароҳатлар Мичуни тўп суриш имкониятидан маҳрум этди. Шу боис Испания 4-дивизионига йўл олган футболчи ҳозир Сегундада «Овьедо» шарафини ҳимоя қилмоқда.

5. Марко Негри («Рейнжерс», 1997|1998)

Бу футболчи глазголиклар жамоасига 3,5 млн. фунт эвазига «Перуджа»дан ўтганди. Шотландиядаги стартни у фантастик натижа - 10та учрашувда 23та гол урган ҳолда бошлади. 27 ёшли ҳужумчи мавсумни 32та гол билан якунлади. Аммо унинг «Рейнжерс»даги фаолиятига кўз тегди - кўзидан жиддий жароҳат олган Марко кейинги мавсумда атиги 3 марта майдонга тушди. Кейинчалик италиялик ҳужумчи бошқа жамоага ижарага берилди. Шу тариқа сермаҳсул тўпурар катта саҳнадан йироқлашиб кетди.

6. Фрэнк Уортингтон («Саутгемптон», 1983|1984)

«Фрэнкни мен шунинг учун харид қилдим-ки, эски увадалар ичидан жавоҳир топишни хуш кўраман. Унинг ёрқин услуби мухлисларга маъқул келишини яхши билардим», - деганди «авлиёлар»нинг собиқ устози Лори Макменеми. Дарҳақиқат, бир пайтлар ёрқин фаолият юритган Уортингтондан мўъжиза кутилмаганди. Унинг клуб остонасига тор жинси шим ва ковбойлар шляпасида ташриф буюргани кўпчиликнинг кайфиятини кўтарганди. Тез орада 35 ёшли ҳужумчи мазкур олифтагарчиликлар бежиз эмаслигини исботлади. «Саутгемптон» мавсумни фақат «Ливерпул»нигина олдинга ўтказиб юборган ҳолда вице-чемпион мақомида якунлади. Ҳужумчи «Брайтон» билан янги саргузаштлар сари отланди.

7. Асамоа Гьян («Сандерленд», 2010|2011)

«Умид қиламанки Асамоа жамоамизга янги чўққиларни забт этишда кўмак беради. Боз устига, шундай бўлишига шахсан мен ишонаман», - деганди Ниалл Куинн ганалик юлдузни 13 млн. фунтга харид қилган пайт. Дарҳақиқат, бақувват ҳужумчининг тажовузкор услуби тез орада ўз самарасини берди - дебютини «Сток» дарвозасини ишғол этиш билан бошлаган Гьян мавсумни жамоа тўпурари (10та гол) сифатида якунлади. «Сандерленд» эса маррага 7-ўринда етиб келди. Атиги бир мавсум тўп сурган ҳужумчи кутилмаганда жамоани тарк этди. БААнинг «Ал-Айн» жамоасига ўтиш орқали ўз маошини 3 бараварга купайтириб олган бўлсада, АПЛ мухлислари хотирасидан унут бўлди.

8. Брайан Килклайн («Ньюкасл», 1991|1992)

«Биз ўта ночор ҳолатга тушиб қолдик, қуйи лигага равона бўлганимизда бошимизга не кунлар тушишини тасаввур ҳам қилолмасдим. Хайриятки, Килклайн жамоанинг халоскорига айланди», - деганди 3-дивизионга йўл олиш хавфи остида қолган «Ньюкасл»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Кевин Киган. Бир йил аввал «Олдхэм»дан таклиф этилган ва келиши билан сардорлик масъулиятини ўз зиммасига олган ҳимоячи орқа чизиқдаги муаммоларга барҳам берди. «У рақибларимиз учун қанчалик даҳшатли бўлса, жамоадошлари учун ишончли қалқонга айланди. Брайан мураббийлик давримдаги энг муҳим харидим эканига шубҳа қилмайман», дейди Киган. Собиқ жамоадоши - Пол Брейсвелл­нинг таъбири билан айтганда, «даҳшатли Викинг» лақабли «Ковентри»нинг собиқ сардори айниқса, «иккинчи қават»даги ишончли ўйинлари эвазига «Ньюкасл»ни ҳалокатдан сақлаб қолди. Мураббий у ҳақда қанчалик мақтовлар ёғдирмасин, жамоани қайтадан шакллантиришга қарор қилди. Оқибатда Килклайн чинакам қаҳрамон сифатида «Ньюкасл»ни тарк этди.

9. Брайан Робсон («Мидлсбро», 1994|1995)

Ўша даврда иззатталаб «Боро» ёрқин ўйинларини намойиш этаётган, янги стадиони ва юксак мақсадлари билан ҳақли равишда мақтана оладиган жамоа эди. Клуб директори Стив Гибсон муваффақиятни ривожлантириш мақсадида «МЮ» афсонаси Брайан Робсонни ўйновчи мураббий лавозимига таклиф этди. Фахрий футболчи эса ўз савияси ва куч кудрати талаб даражасида эканига шубҳа қилмасди: «Тўғри, тизза ва белим ҳолати навқиронликдан йироқ эди. Тежамкорлик билан ҳаракат қилсам, ярим ҳимоя чизиғини талаб даражасига олиб чиқа оламан». Чиндан ҳам, Робсоннинг кўмаги эвазига «Боро» АПЛга кўтарилди. Янги мавсумда Бра­йан фақат мураббийлик билан кифояланиб, ўрнини Жуниньо каби ёш иқтидорларга бўшатиб берди. «Робсоннинг улушини баҳолаш жуда мушкул. Усиз стадионни тўлдиришнинг иложи йўқ эди. Брайан худди оҳанрабодек ҳамманинг эътиборини тортди, нафақат мухлислар, балки жамоамизда тўп суриш ниятида бўлган юлдузлар ҳам кўпайди», - дейди Гибсон.

10. Эстебан КамБьяссо («Лестер», 2014|2015)

«Кучу» («Қария») лақабли ярим ҳимоячи Аргентинанинг энг совриндор футболчиси ҳисобланади. 35 ёшли Эстебан 23та совриндан иборат коллекциянинг соҳиби. «Лестер» учун жонини тикканини эълон қилганида, кўпчиликни таажжубга солганди. Фахрий футболчи қарори қатъий эканлигини амалда исботлади - Камбьяссонинг самарали ҳаракатлари эвазига «тулкилар» муҳим ғалабаларни қўлга киритиб, чемпионшипга тушиб кетишдан қутулиб қолишди. Бош мураббий Найжел Пирсон Эстебанни барчага ибрат бўладиган ўйинчи сифатида эътироф этди. Мухлислар ҳам уни йилнинг энг яхши футболчиси унвонига лойиқ топишди. Афсуски, АПЛдаги 31та учрашувдан кейин Камьбяссо янги шарт­номани рад этиб, ЕЧЛда «Олимпиакос» сафида пайдо бўлди. Албатта, футболчининг қарорини муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқ. Лекин «Лестер»даги фаолиятини давом эттирганида, совринлари сони яна биттага кўпайган бўлармиди...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:18, 30.03.2017. Ўқилди: 23316 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик