Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаршида футбол мухлислари учун ажойиб совға ҳозирланмоқда (фотожамланма)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида қурилиш-таъмирлаш ишлари авжида. Ушбу аренада катта кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Воҳанинг бош аренасида югуриш йўлакчалари олиб ташланиб, уларнинг ўрнига қўшимча трибуналар ўрнатилмоқда.



Стадион дунё стандартларига мос равишда фақат футбол учун мўлжалланган аренага айлантирилмоқда. Бу энг аввало стадионга ташриф буюрувчи ишқибозларга янада қулайлик яратиш, қолаверса аренада мухлислар сиғимини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.



Маълумки, Қашқадарёда футболни севишади. “Насаф” жамоасининг уй учрашувларига минглаб ишқибозлар ташриф буюришади ва айрим ҳолларда стадион ўз бағрига кўпгина мухлисларни сиғдира олмай қолаётганди. Янги лойиҳага кўра “Марказий” стадионда ўриндиқлар сони 20500 тани ташкил этади. Қолаверса, таъмирлаш ишлари баҳонасида стадион инфратузилмаси тубдан янгиланади.



Майдоннинг дренаж тизими ва майсаси ҳам янгиланди. Барчага маълумки, сифатли футбол намойиш этиш учун майдон майсаси алоҳида аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам “Марказий” стадион чими бу соҳада катта тажрибага эга бўлган кореялик мутахассислар томонидан тўшалди.



“Ўтган йили Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Қашқадарё вилоятига қилган сафарлари пайтида бизнинг стадионга ҳам ташриф буюрдилар ва бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Стадионнинг умумий инфтратузилмаси, майдон сифати, ишқибозлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирар эканлар, аренани таъмирлаш кераклиги, ўриндиқлар сонини ошириш ва бунинг учун бесамар турган югуриш йўлакчаларидан воз кечиш зарурлигини таъкидладилар.



Кейинчалик биз таъмирлаш ишлари бўйича махсус лойиха ишлаб чиқдик ва унга кўра стадион бутунлай футбол майдонига мослаштириладиган бўлди. Бугун биз шуни юксак ғурур ва ифтихор билан айта оламизки янги стадионимиз лойихаси шахсан Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуслари асосида дунёга келди. Биз биринчи Президентимизни доимо қалбимизда сақлаймиз, уларнинг хотиралари олдида бош эгамиз, стадионимиз музейида эса Ислом Каримовга аталган алоҳида бурчак ташкил этишни режалаштирганмиз.

Орадан кўп ўтмай Қарши шаҳрига ўша пайтдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ҳозирда эса Президентимиз, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев ташриф буюрдилар, стадионнинг реконструкция лойиҳаси билан танишиб чиқдилар, бу ерда энг аввало ишқибозлар учун керакли шароитларни ҳозирлаш, ишни дунё стандартлари асосида ташкил этиш, инфратузилмани янада ривожлантириш борасида зарур кўрсатмалар бердилар ва бу ишларни шахсан ўз назоратларига олдилар. Ана шу тариқа қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаб юбордик” – дейди “Насаф” футбол клуби бош менежери Шамиль Ярулин. 



“Марказий” стадионда ҳозирда режадаги ишлар 60 фоизга бажариб бўлинди. Қурилиш-бетон ва оғир ишлар деярли якунланди. Буёғига асосан пардозлаш ишлари қолди ва режага кўра барча ишлар май ойининг оҳирига қадар якунланиши ва стадион тўлиқ фойдаланишга топширилиши лозим. Аммо майдон майсасининг яхшилаб илдиз отиб олиши ва бир неча мавсум давомида ўз сифатини сақлаб туриши учун “Насаф” клуби янги стадионда илк учрашувни иккинчи давра бошида, яъни август ойида ўтказишни режалаштирмоқда.

Шак-шубҳа йўқки, реконстукция ишлари якунлангач, Қарши “Марказий” стадиони нафақат мамлакатимизнинг, балки Марказий Осиёнинг энг шинам ва кўркам ареналаридан бирига айланади.

Зафар Имомхўжаев

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:07, 06.04.2017. Ўқилди: 21066 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик