Ёшлар лигасида "Пахтакор" "Металлург"ни мағлуб этди
"Пахтакор" ёшлари 5-турда "Металлург"дан устун келишди.
Дастлабки дақиқалардаёқ Ғанихонов аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 32-дақиқада Юсупов жарима зарбасидан сўнг орадаги фарқни оширди. Иккинчи бўлимда Яхшибоев пенальтидан ва Саъдиллаев қарши ҳужумдан кейин яна бекободликлар дарвозасини ишғол қилишди. "Пахтакор"чилар хотиржамликка берилганидан "Металлург" футболчилари икки марта унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартиришди. Ўйин 4:2 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Ёшлар лигаси. 5-тур
"Пахтакор" – "Металлург" - 4:2 (2:0)
6 апрель. Қибрай.
Ҳакам: Наим Қосимов.
Голлар: Ғанихонов, 6 - 1:0. Юсупов, 32 - 2:0. Яхшибоев, 53-пен - 3:0. Саъдиллаев, 69 - 4:0. Аҳмаджонов, 71 - 4:1. Аҳмаджонов, 89 - 4:2.
"Пахтакор": Ҳ.Жўраев (Раимов 90), Алижонов, Эрмаматов, Саидазимов, Авилов (Собиржонов 81), Ўрунов (Г.Аҳмедов 46), Йўлдошев, Юсупов, Саъдиллаев (Сатторов 90+2), Нуруллаев (Яхшибоев 46), Ғанихонов (Махмуджонов 46).
"Металлург": Тўйчиев, Абдураҳмонов, Аҳмедов, Копадзе (Нурматов 63), М.Султонов, Раҳимов (А.Султонов 57), Тошқўзиев, Сатторов, Намозов, Қаҳрамонов (Аҳмаджонов 61), Зиёвуддинов.
Огоҳлантиришлар: Қаҳрамонов, 2. Зиёвуддинов, 32.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 20:42, 06.04.2017. Ўқилди: 5165 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).