Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россия Ўзбекистон терма жамоасини кутмоқда

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Россиянинг «Советский спорт» нашри ходимлари ЖЧ саралашининг сўнгги ўйинларини таҳлил қилиб, собиқ иттифоқ мамлакатларидан қайси терма жамоалар 2018 йили бўлиб ўтадиган мундиалга келиши мумкинлигини тахмин қилиб кўришди. Эътиборлиси, мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятлари ҳали мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Осиёдан – фақатгина Ўзбекистон

Кўпчиликка яхши маълум, Осиё минтақасидан жаҳон чемпионатига чиқиш учун учта саралаш босқичидан ўтиш талаб қилинади. Собиқ иттифоқ таркибида бўлган Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари мундиал учун курашни иккинчи саралаш босқичида тўхтатишганди. Ўзбекистонликлар эса учинчи босқичга ишонч билан етиб келиб, Эрон, Жанубий Корея, Сурия, Қатар ва Хитой терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олишди.

Сўнгги босқич якунланишига учтагина тур қолган ҳозирги пайтда Ўзбекистон гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Аниқроқ айтсак, Самвел Бабаян шогирдлари иккинчи ўриндаги Жанубий Кореядан бир очко, пешқадам - Эрондан эса беш очко кам жамғаришган. ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма юқори ўринни эгаллаган иккита термага насиб қилади. Гуруҳдаги учинчи ўрин соҳиби эса нариги гуруҳдаги қисматдоши билан ўтиш ўйинида тўқнаш келади. Ҳозирги натижаларни инобатга олсак, бу - Австралия термаси бўлиши эҳтимоли юқори. Чунончи, «кенгурулар» кейинги учрашувларда Япония ва Саудия Арабистонини қувиб етишлари қийин. «Ўтиш ўйини»да ғалаба қозонган жамоа эса ЖЧ-2018да иштирок этиш учун ҳал қилувчи учрашувда КОНКАКАФ вакили билан куч синашади.

Умуман олганда, ҳозирча ҳаммаси Ўзбекистон терма жамоасининг ўз қўлида. Бироқ қолган уч рақибнинг иккитаси ўта жиддий - Эрон ва Жанубий Корея. Демак, ўзбеклар учун биргина йўл бор: ғалабага эриш ва мундиал орзуси ушалади...

Европадан - кўпчилик

«А» гуруҳи

Франция, Швеция, Голландия каби термалар билан бир гуруҳдан ўрин олган Белоруссиянинг бир яримта (биринчи ўрин тўғридан-тўғри ЖЧга, иккинчи ўрин ўтиш ўйинига) йўлланма учун курашиши осон кечмаслиги бошиданоқ аниқ эди. Навбатдаги учрашувда белоруслар Люксембургни мағлуб этишмаса, орзулар бутунлай саробга айланиши мумкин.

«B» гуруҳи

Мазкур гуруҳда жойлашган Латвия терма жамоаси мундиалга чиқа олмаслиги аниқ, ҳисоб. Чунончи, саралаш якунланишига бешта тур қолганида латишлар иккинчи ўриндаги жамоадан 9 очкога ортда боришмоқда. Швейцария ва Португалия термалари шунча очко йўқотишмаса керак, ҳар ҳолда.

«С» гуруҳи

Стартдаги икки ғалаба озарбайжонликлар учун яхшигина кайфиятни туҳфа қилганди. Аммо немислар билан бир гуруҳда бўла туриб, қувончга эрта берилиш ҳам ярамайди, албатта. Табиийки, Германия гуруҳда яққол пешқадам, лекин озарлар астойдил ҳаракат қилишса, Шимолий Ирландия ва Чехия термалари билан иккинчи ўрин учун курашишлари мумкин.

«D» гуруҳи

Грузия ва Молдова термалари жойлашган ушбу гуруҳда вазият анча мураккаб. Дейлик, грузинлар ўз уйларида Уэльс ва Ирландияни енгишса ҳам, йўлланмадан қуруқ қолишлари ҳеч гап эмас. Молдоваликлар-ку, ЖЧдан бутунлай умидни узиб бўлишган - улар ҳамон сўнгги ўринда туришибди.

«E» гуруҳи

Бу гуруҳда Польша пешқадамлик қилаётганидан ортиқча ҳайратланмаслик керак. Чунки польшаликларнинг ҳозирги таркиби ҳавасга арзийди. Шунингдек, терма жамоа устози ҳам анойи эмас. Кейинги ўринлар тақсимоти қўйидагича: Черногория - етти очко, Дания - етти, Руминия - олти, Арманистон - олти. Демак, Артур Петросян жамоаси ҳали курашдан чиқиб кетмаган. Аммо қозоқлар борасида бундай деб бўлмайди - терма жамоа атиги икки очко билан сўнгги поғонада турибди.

«F» гуруҳи

Математик нуқтаи-назар билан қаралса, Литва терма жамоасида мундиалга чиқиш учун ҳали имконият бор. Аммо реал воқеликда бу жуда мураккаб. Чунки литваликлар Мальтани енгиб, беш ўйинда бир мартагина ғалаба  қозонишган, холос. Иккинчи ўриндаги словаклар билан ўртадаги фарқ тўрт очкони ташкил қилмоқда. Бироқ навбатдаги ўйинларда литваликларни жиддий синовлар кутмоқда. Айтайлик, словенияликлар ва шотландлар ҳеч кимга осонликча таслим бўлишмайди.

«Н» гуруҳи

Шубҳасиз, мазкур гуруҳда Бельгия термаси биринчи ўринни ҳеч кимга бериб қўймайди. Бизга нотаниш бўлмаган эстонлар эса иккинчи ўриндаги Грециядан етти очко кам жамғаришган. Хулоса ўзингиздан...

«I» гуруҳи

Аслини олганда, тақдир Украина термасига бу гал ҳам анчагина мураккаб рақибларни туҳфа қилди: Хорватия, Исландия ва Туркия. Бироқ шуниси ҳам борки, украинлар бу жамоаларнинг ҳар бири билан бемалол рақобатлаша олишади. Тенг кучли рақиблар жам бўлган мазкур гуруҳда йўлланмалар учун кураш сўнгги сонияларгача давом этиши аниқ. Бироқ қизиғи шундаки, айнан Украина термаси Европада жойлашган собиқ иттифоқ вакиллари орасида нисбатан кучлироқ туюлмоқда ва украинлар бемалол Россияга келишлари мумкин. Бошқаларда эса ҳаммаси математикага бориб тақалмоқда.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:54, 10.04.2017. Ўқилди: 32413 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик