Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3921 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гросскройц - чапани чемпион

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу футболчи ўта ноёб иқтидор соҳиби, лекин шу билан бирга, чинакам чапани йигит эди. Ана шу ёввойи табиати туфайли Кевин Гросс­кройц жаҳон чемпионига хос ўйин кўрсата олмади. Табиатан футбол тождори бўлишдан кўра, Дортмунднинг жанжалкаш Фрэнсис Бегбиси ролига кўпроқ мос тушарди. Хуллас, чапанилик иллати ёрқин фаолият шукуҳидан устун келиб, Кевинни профессионал футбол билан барвақт хайрлашадиган ҳолатга солиб қўйди.

Замонавий футболдаги буюк адолатсизликлардан бири ЖЧ-2014 финалининг «овертайм»ида юз берди: Серхио Агуэро Бастиан Швайнштайгернинг юзига мушт билан зарба бергач, бундан 40 сония аввал иккита жирканч «подкат»ни қабул қилган немис футболчиси қонга беланган ҳолда майдонни тарк этди. Йоахим Лёв шифокорлар Бастининг юзидан оқаётган қонни тўхтатишларини кутиб ўтирмай, Кевин Гросскройцга юзланди: «Майдонга тушасан. Ҳозироқ!» кейинги 70 сонияни Швайнштайгер майдон ташқарисида ўтказди.

Агар ўша лаҳзаларда ўйин тўхтатилганда, Гросскройц Швайни ўрнига майдонга тушган бўларди. Бироқ ҳакам ҳуштагини чалмади, Швайни «Маракана»нинг гулдурос қарсаклари остида майдонга қайтди, қўли билан Томас Мюллер ва Марио Гётцега позицияларини алмаштириб олишларини ишора қилиб, ҳужумни бошлади. Мюллер таянч зонасида бўшлиқни ҳосил қилди, Андре Шюрле эса тишлари билан лабларини маҳкам қимтиган ҳолда олдинга ташланди.

Гётце енгил ҳаракат билан тўпни тўхтатди, иккинчи ҳаракати билан дарвоза томон зарба йўллади. Шу тариқа тож тақдирини ҳал қилган тарихий гол юзага келди. Сўнгги финалдаги буюк адолатсизлик шуки, тарихий беллашув Кевин Гросскройцдек маҳорат соҳибидан жудо бўлди. Эҳтимол, бундан кейинги мундиалларнинг ҳал қилувчи баҳслари Кевин каби футболчиларга ҳеч қачон дуч келмас.

Гросскройц Марко Ройс билан биргаликда «Рот-Вайсс Ален» ор­қали профессионал футболга кириб келди. Очиғи, уларнинг тенгдош эканликларига ишонгинг келмайди - бирининг ташқи кўриниши, юриш-туриши ва муомаласи худди ўйини каби мафтункор, жозибали, иккинчиси эса... Тенгдошидек ёқимтой бўлиши учун Гросскройц бошқа замонда дунёга келиши керак эди.

Тўғри, у ҳамма қатори ҳаёт кечирар, воқеликдан, жамоатчиликдан ўзини олиб қочмасди. Аммо Кевиннинг исёнкор табиати замонавий футбол мезонлари билан чиқишолмасди. Чунки у тамоман ўзга дунё вакили эди. Бундай феъл-атвордаги кишилар ўзларига ёқмай қолган кимсалар билан орани очиқ қилиб олишмагунча тинчланишмайди, ҳатто устозига қўл кўтаришдан тап тортмайдилар. Боз устига, қарама-қарши томондан айнан шундай жавобни кутадилар. Қандайдир панд-насиҳатлар билан Кевинни ўз йўлига оғдирмоқчи бўлган киши қаттиқ янглишади. Чунки у ўз ақидасидан воз кечадиганлар тоифасидан эмас.

Дарҳақиқат, Гросскройц замонавий юлдузлардан кескин фарқ қилади. Сир эмаски, «тўқликка шўхлик» аксарият машҳурларга хос иллат. Кимдир зерикканидан ёшлар жамоасидаги укачаларини найзачалар билан ўққа тутади, бошқаси автомобилини тўғри йўл қолиб қарама-қарши йўналишдан ўқдек учиради. Чунки бу қилмиши учун ҳеч ким унинг мушугини пишт демаслигини яхши тушунади.

Кевин эса хоҳлаган ишини амалга оширадиганлар сирасидан эмас - у шунчаки, нима мумкину, нима мумкин эмаслигини аниқлашга интилиб, одоб-ахлоқ мезонининг сўнг­ги чегарасида юришни хуш кўради. Ҳатто терма жамоа сафарида тўйгуничи ичиб, меҳмонхонада «ҳунар» кўрсатиш унинг учун одатий ҳол.

Ҳа, Гросскройц аввалроқ, 1970-1980 йилларда дунёга келганида футбол афсоналаридан бирига айланиши ҳеч гап эмасди. Уни Обамеянгга ўхшаган касбдошларининг момиқ шубалари ёки кимё кўмагида «қотириб» қўйилган соч турмаклари умуман қизиқтирмайди. Бир пайтлари Кевин «Боруссия» Д.нинг чемпионлигини ўзига хос тарз­да нишонлашга ваъда берган ва 1-ўрин нақд қилинган оқшомда шундоққина майдоннинг ўзида сочларини устара билан олдириб ташлаганди. Кейинги мавсумда у жамоасининг ўз унвонини сақлаб қолишини бир оқшомнинг ўзида 30та пивохонада нишонлашга ваъда берганди. Агар «Бавария» дортмундликлардан чемпионликни тортиб олмаганида, Гросскройц бу ваъдани ҳам амалга оширган бўларди.

Шогирдининг ўжар табиатини Йоахим Лёв яхши биларди. Аргентинага қарши финалнинг сўнгги босқичида яккама-якка тўқнашувлар авжига чиқди. Бундай вазиятда ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, қўрқмас футболчининг аҳамияти янада юқори бўлади. Агар Швайни майдонга қайтмаганида, Кевин унинг ўрнини тўлдира оларди. Чунки у ҳимоя чизиғининг иккала қанотида ҳам, марказда ҳам ярим ҳимоянинг барча позицияларида бирдек ишонч­ли ўйнай оларди. Дортмундда ҳатто дарвозабон вазифасини ҳам рисоладагидек уддалаганди.

Қисқаси, Гросскройц Юрген Клопп кашф этган «телба» футболнинг тирик афсонаси эди - «ҳолдан тойиб йиқилгунга қадар чоп, лекин нима қилиб бўлса ҳам тўпни рақибдан тортиб ол!» фалсафасини Кевин тўлиқ бажаришга қодир эди. Жоиз топса, рақибнинг оёқлари билан қўшиб бўлса ҳам, тўпни тортиб оларди! Кевин Гросскройц фаолиятини якунлаганини эълон қилган кун Bild нашри уч кунлик мотам тутиб, спорт бўлими ижодкорлари сонини тенг ярмига қисқартирса, ажабланмаймиз. ­Чунки нашр ўша куни можароли воқеаларнинг бош таъминловчисидан жудо бўлади. Муҳим учрашув бошланишига бир суткадан камроқ вақт қолганида базани тарк этиш фақат Кевиннинг қўлидан келади.

Лекин бу номутаносиблик қачондир ниҳоясига етиши аниқ эди. Аслида, Кевиннинг фаолияти 2014 йилнинг июлида, ЖЧнинг финалида майдонга тушиш имконияти барбод бўлганидан кейин деярли якунига етганди. Қачондир шундай бўлишини футболчининг ўзи ҳам яхши биларди. Яъни, ҳеч қачон тил топишолмаган замонавий футболга мослаша олмаслиги, ўжар табиати олдида ожизлиги ўзига маълум эди.

«Боруссия» либосидаги илк голини «Вест­фаленштадион»нинг жанубий трибунаси қаршисидаги дарвозага урмаганига қувонгани бежиз эмасди: «Акс ҳолда, мен уни нишонлаш учун деворга сакраб чиқишим, шунда ҳам эҳтиросларимни тўла намойиш эта олмаган бўлардим. Чунки ҳакамлар ҳеч бўлмаганда сариқ карточка билан жазолашлари аниқ эди». Гросскройц нафақат ўзга замонда, балки бошқа мамлакатда - Шотландияда дунёга келиши лозим эди. У ўзининг қайсарлиги билан Ирвин Уэлшнинг машҳур қаҳрамони - Фрэнк­сис Бегбини эслатади. Бегби ғашига теккан кишиларга пиво кружкасини улоқтириши ёки бильярд таёғини ўқталиши ҳеч гап эмасди.

Кевин эса, шунчаки, бир сих кабобни суҳбатдошининг юзига қарата улоқтирди, холос. Қисқаси, Гросскройц рақибларини қувиб етишни ҳам, уларни ортда қолдиришни ҳам рисоладагидек уддалай олди. Аммо ўзлигидан, ўзининг ўжар феълидан қочиб қутула олмади. Февраль ойининг охирида Кевин тунги клубда навбатдаги можарога аралашиб қолди. Бироқ бу гал муаммодан осонликча қутулишнинг иложи бўлмади.

Жаҳон чемпиони шишанинг зарбидан боши ёрилган, қонга беланган юзининг ўнг томони худди асалари галасининг ҳужумидан қовоқдек шишиб кетган ҳолда шифохонага ётқизилди. Икки кундан кейин «Штутгарт» у билан тузилган шартномани бекор қилди. Кевин Гросскройц эса махсус матбуот анжуманига базўр ташриф буюриб, профессионал футболдаги фаолиятига якун ясаш ҳақида ўйлаб кўриш вақти келганлигини маълум қилди. Шишган юзини синчков нигоҳлардан яширишга уринган ҳолда, у журналистлардан ўзи ва оиласини маълум муддатга безовта қилмасликларини илтимос қилди, жуда чарчаганлиги ва дам олиш ниятида эканини айтди. Ҳа, аввало, у ўзидан, қайсар табиатидан толиққанди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:54, 12.04.2017. Ўқилди: 4736 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.