Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлар Лигаси: чоракфиналнинг энг ёмон ўйнаганлар рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2016/2017 йилги мавсум Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди.

«Ювентус» «Барселона»ни йирик ҳисобда енгган бўлса, «Монако» ва «Реал» Германиядан ғалаба билан қайтди. «Атлетико» эса «Лестер»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Гоал.cом нашри ушбу ўйинларда ўзини оқлай олмаган футболчилар рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Табиийки бу мағлуб жамоаларнинг футболчиларидан тузилган.

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген бир неча сейвларни амалга оширганига қарамай 3 та гол ўтказиб юборди ва улардан бирида унинг айби ҳам бор эди. Шу сабабли германиялик дарвозабон рамзий терма жамоадан ўрин эгаллади. Унинг аргентиналик жамоадоши Хавьер Маскерано эса биринчи бўлимда Бускетснинг ўрнида яхши ўйнай олмаган бўлса, иккинчи бўлимда ҳимояда ҳам етарлича ишончли ҳаракат қилолмади.

Маскеранога ҳимояда икки немис жамоаси ҳимоячилари шериклик қилади. «Боруссия»нинг грециялик ҳимоячиси Сократис Папастопулос майдон марказида ўта қўпол хатога йўл қўйиб, жамоасининг учинчи голни ўтказиб юборишига сабаб бўлди. «Бавария»нинг испаниялик футболчиси Хави Мартинес эса ўзини бошқара олмай қизил карточка олди ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

Яримҳимояда «Лестер»нинг икки аъзоси Марк Олбрайтон ва Кристиан Фукс «Атлетико»га қарши баҳсда ўзларидан кутилган ўйинни кўрсата олмагани билан жой олди. «Боруссия» аъзоси Свен Бендер автогол билан жамоасини оғир аҳволга солиб қўйган бўлса, «Барселона» сардори Андрес Иньеста Буффон билан бирга-бир вазиятни кўкка совуришдан ташқари жамоасининг ҳужумларини ташкиллаштиришда ҳам фаол бўлмади.

Олдинги чизиқда «Барселона»нинг «фантастик» ҳужум учлигинининг икки аъзоси ўрин олган: Неймар ва Луис Суарес. Дарҳақиқат, айнан бразилиялик ва уругвайлик футболчилар ўйин давомида деярли кўринмади ва «Ювентус» ҳимоясига етарли хавф туғдира олмади. Уларга «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди шериклик қилади, зеро у ҳам Мадриддаги ўйинда «йўқолиб» қолди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:14, 13.04.2017. Ўқилди: 11308 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик