Бугун — 15 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида 6-турнинг марказий ўйини бўлиб ўтади ва унда Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилади.
Ҳар икки клуб 2017 йилги мавсумни ички чемпионатдаги кетма-кет уч ғалаба билан бошлаб, кейинги ўйинда имкониятни бой бериб қўйди. «Темирйўлчилар» Ғузорда «Шўртан»дан енгилди — 0:2. «Насаф» эса Олмалиқда мағлуб бўлди — 0:1.
Мазкур жамоалар Тошкентда жами 12 бо тўқнаш келган. Натижаларда эса тенглик: 4 тадан ғалаба ва яна 4 та ўйинда дуранг. Тўплар нисбати — 10:10.
18:00 да старт оладиган беллашувда статистикада ўзгариш юз бериши мумкин. Учрашувни Равшан Эрматов бошқарувидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Тошкентдаги ўзаро ўйинлар
2004 «Локомотив» — «Насаф» 2:0
2005 «Локомотив» — «Насаф» 1:2
2006 «Локомотив» — «Насаф» 0:2
2007 «Локомотив» — «Насаф» 0:2
2008 «Локомотив» — «Насаф» 0:0
2009 «Локомотив» — «Насаф» 0:0
2010 «Локомотив» — «Насаф» 0:0
2012 «Локомотив» — «Насаф» 0:1
2013 «Локомотив» — «Насаф» 2:0
2014 «Локомотив» — «Насаф» 1:1
2015 «Локомотив» — «Насаф» 1:0
2016 «Локомотив» — «Насаф» 3:2
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).