Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. Иско сўнгги дақиқада «Реал»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испания чемпионатининг 32-тури доирасида Хихонда "Спортинг" меҳмони бўлган "Реал", очко йўқотиб қўйишига бир бахя қолди. Яхшиям, "Қироллик клуби" бахтига Иско бор экан...

Зидан бу баҳсда етакчиларга дам бериб, кам ўйин амалиётига эга бўлаётганларни майдонга туширди. Бу эса "Мадрид"нинг ўйинига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.

Бундан ташқари, хихонликлар ўз яратган вазиятлардан ўта самарали фойдаланишди. Баҳснинг 14-дақиқасида Весга парашют услубида "Реал" жарима майдончасига узатма берди ва Дуе Чоп бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб Иско ингдивидуал маҳорати эвазига ҳисобни тенглаштирди.  "Реал" ярим ҳимоячиси жарима майдончаси ичида 3 футболчини алдаб, аниқ зарба билан дарвозанинг "тўққизлигига" аниқ зарба берди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Хамес жарима тўпини ўйинга киритди. Начо дарвозабон майдончаси ичида бош билан зарба берди, аммо Куэльяр ажойиб сэйв орқали дарвозасини голдан қутқариб қолди. Учрашувнинг 50-дақиқасида меҳмонлар яна олдинга ўтиб олишди. Жаримадан етказилган узатмани Бабен бош билан 11 метрли нуқта атрофига етказди. Микель Весга бош билан нақ тўққизликка парашют услубида зарба берди. Касилья тўпга ташланди, аммо ета олмади.

Орадан 9 дақиқа ўтиб Зидан жамоаси яна ҳисобни тенглаштирди. Данило ўнг қанотдан ҳаводан етказган узатмани Альваро Мората бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда тўла устунлик "Реал" томонида бўлди, бироқ хихонликлар яхши ҳимояланишди. 90-дақиқада Иско "Мадрид"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасини Куэльяр қайтара олмади.

Шу тариқа, "Реал" муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 75тага етказиб олди.

Испания чемпионати, 32-тур
Спортинг Хихон – Реал Мадрид 2:3 (1:1, 1:2)
15 апреля, 19.15, «Эль Молиньон»
Голлар: 1:0 – 14 Чоп, 1:1 – 17 Иско, 2:1 – 50 Микель Весга, 2:2 – 59 Мората, 2:3 – 90 Иско.
Спортинг Хихон – Куэльяр, Аморебьета, Кастельяно, Бабен, Лопес, Микель Весга, Гомес (Касес, 69), Кармона, Альварес (Афиф, 90), Хорхе Мере, Чоп (Нди, 79).
Реал Мадрид – Касилья, Данило, Начо, Коэнтрау (Марсело, 57), Рамос, Ковачич (Каземиро, 89), Хамес, Асенсио, Иско, Васкес (Диас, 71), Мората.
Огоҳлантиришлар: Альварес (34), Кастельяно (61), Лопес (79), Касес (87), Мората (89), Афиф (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:06, 15.04.2017. Ўқилди: 19528 марта. Фикрлар: 41 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик