Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Филлип Райевац: «Қўқондаги каби фидойи мухлисларни ҳали кўрмагандим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Очиғи, анча йилдан бери Олий лига стартида бундай манзарага гувоҳ бўлмагандик. Ўзига хос шов-шув кўтарган жамоалардан бири бу «Қўқон-1912» клубидир. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўтказилган 7та ўйиннинг бор-йўғи биттасида мағлубият аламини татиб кўришди. Жамоа ҳисобида 4та ғалаба ва 2та дуранг бор.

Ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган шаҳар жамоасининг бугунги муваффақиятларига Филипп Райевац ҳам муносиб улуш қўшиб келяпти. Сербиялик ҳужумчи 4та гол билан олий лига тўпурарлари сафида бормоқда. Биз бир неча бор турнинг энг яхши футболчилари қаторида эътироф этилган ­Райевацдан интервью олдик.

- Филипп, сизнинг сўнгги жамоангиз Сербиянинг «ОФК» клуби эди. қандай қилиб «Қўқон-1912» сафида пайдо бўлдингиз?

- Мени шахсан жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг ўзи таклиф қилган. У кишининг Сербияда дўсти бор экан. Айнан у мени тавсия қилган. Шу тариқа, Ўзбекистонга келдим ва мураббийлар кўригидан муваффақиятли ўтдим. Фарғона шаҳрида ўтказилган «Ҳоким кубоги-2017» мусобақаси доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 5та тўп киритдим. Шундан сўнг менга клуб раҳбарияти шартнома таклиф қилди. «қўқон-1912» жамоаси билан бир йиллик битимга имзо чекдим.

- Мавсум сиз ва «Қўқон-1912» учун омадли бошланди. Жамоангиз пешқадамлар сафида боряпти. Бундай стартни кутганмидингиз?

- Ҳар бир жамоа майдонга фақат ижобий натижани кўзлаб тушади. Айниқса, легионер футболчи учун ғалаба ва уриладиган голларнинг аҳамияти жуда юқори бўлади. Кўз тегмасин, мавсум биз учун омадли ўтяпти. Лекин ҳали олдинда жиддий синовлар кутиб турибди. Кучли клубларга қарши ўтказиладиган ўйинлар бор. Жамоанинг асл кучи шунда билинади.

- Ҳозир қаерда яшаяпсиз?

- Меҳмонхонада.

- Ўзбекистон қандай таассурот қолдиряпти?

- Бу ерга келишимдан олдин Ўзбекистон ҳақида эшитгандим. Чемпионатингизда ўйнайдиган сербиялик футболчилардан ҳам маълумотлар сўрагандим. Ўзим келиб гувоҳи бўлдим ва эшитганларим ортиғи билан тўғри эканига амин бўляпман. Энг муҳими, мамлакат тинч. Ярим кечаси ҳам дўстларингиз ва яқинларингиз билан кўчада бемалол сайр қилиб юришингиз мумкин. Ўзбекистонга кўз тегмасин. Юртингиз жуда ҳам гўзал. Одамлари хушмуомала. Меҳмондўстлиги алоҳида мавзу. Бу ердаги таомларни бошқа ҳеч қаерда кўрмаганман. Фаолиятим мобайнида Сербия, Польша клубларида ўйнадим. Лекин бу ердаги таассуротларим ҳаммасидан яхши.

- Жамоада сизни яхши қарши олишдими?

- Жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Ўзбекистон чемпионатида ҳамюртларим Дарко ва Никола ҳам тўп суришяпти. Зерикишга вақт йўқ. Бўш вақт бўлди дегунча улар билан гаплашаман.

- Бош мураббий ҳақида фикрингиз қандай?

Бу ҳали ҳаммаси эмас, суҳбатнинг давоми бор. Давомига ўтиш учун бу ерга босинг

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:49, 25.04.2017. Ўқилди: 4028 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик