Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вакант бор жой бўш ёҳуд Клаудио Раньери Осиёда иш бошлайди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ОФК миқёсидаги ЖЧ-2018 саралашида курашни давом эттираётган 12та терма жамоанинг деярли ярмида бош мураббий истеъфога чиқиб улгурди. Хусусан, қатар ва Хитой футболи мутасаддилари миллий жамоа бошқарувчисини айнан бизнинг термамизга қарши кечган мағлубиятли ўйиндан сўнг янгилашни лозим топишди.

Кейинроқ БАА термаси раҳбарияти Маҳди Алига жавоб беришди, таиландликлар эса мамлакат футболи афсонаси Киатисук Сенамуангга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйишди. Мана, ироқликлар ҳам шу йўлдан бориб, саралаш доирасидаги қолган ўйинларни бошқа мутахассис раҳбарлигида ўтказишга қарор қилишди.

Айни пайт ФИФА талқини бўйича жаҳоннинг амалдаги энг яхши мураббийи - Клаудио Раньери ҳеч қаерда ишламаяпти. Шу боисми, матбуот итальян мутахассисини гоҳ дунёнинг турли етакчи клублари, гоҳ Осиё  терма жамоаларига «юбориш» билан овора. Хуллас, бугун ЖЧ-2018 йўлланмалари йўлида ҳаракатдан тўхтамаган, аммо бош мураббийи ваколати бўш турган айрим терма жамоаларга тўхталиб ўтамиз.

Ироқ терма жамоаси

Бош мураббий жойи бўш. Ироқ миллий жамоаси бош мураббийи Радҳи Шенаишил яқиндагина истеъфога чиқарилди. Socceriraq хабарига кўра, мамлакат футбол ассоциацияси ҳамда Олимпия қўмитасининг қўшма йиғилишида шундай қарорга келинган. Сабаби тайин: Шенаишил сўнгги саралаш раундида ижобий натижаларни тақдим этолмади. Ҳозирги ҳолатда ироқликлар (омадлари юришган тақдирдагина) «плей-офф» босқичига чиқишлари мумкин, холос.

Миш-мишлар. Италиялик Клаудио Раньери ҳам Ироқ терма жамоаси бош мураббийи лавозимига номзодлар рўйхатига киритилган. Ундан ташқари, бразилиялик Зико ва Маркос Пакета ҳамда голландиялик Франк Райкаард номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда. Ҳарқалай, Португалиянинг A Bola нашри шу мазмунда хабар тарқатди. Маълумот ўрнида айтиш керак, Клаудио Раньери фаолияти давомида терма жамоа билан ҳам ишлаб кўрган. Бироқ Греция термасидаги фаолияти ўта муваффақиятсиз чиққанди.

Нима бўлиши мумкин? Ироқликлар режага кўра, 8 июнь куни Дубайдаги «Ал Рашид Стэдиум» аренасида Ж.Корея терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишади. Айни пайт жамоада Раҳим Ҳамид ва Карим Салмон бошчилигидаги ассистентлар фаолият юритмоқдалар. Жисмоний тайёргарликка эса испаниялик Хави Педро жавоб беради. Катта эҳтимолки, мазкур терма жамоа бош­қарувини бразилиялик 58 ёшли Маркос Пакета ўз қўлига олади.

Ушбу мутахассис 2005-2007 йиллар давомида Саудия Арабистони миллий жамоасига раҳбарлик қилиш асносида Осиё футболи билан яқиндан танишган. Кейинроқ Ливия термасида ҳам ишлаган. Пакетанинг тактик ишланмалари Ироқ футболига мос келади. Зико номзоди ҳам эътиборга молик. Лекин унинг айни пайт футбол оламида залворлироқ мансаб кўзлаётгани кўпчиликка сир эмас. Айтганча, Зико 2011 йил август - 2012 йил ноябрь оралиғида айнан ироқликларга устозлик қилганди.

Яна бир томони, Ироқ термаси раҳбарияти 2013 йилнинг сентябридан буён хорижлик мураббий хизматига эҳтиёж сезмаётганди. Табиийки, янги бош мураббий зиммасига маълум даражада вазифа юкланади. Чунончи, ироқликлар охирги 3та ўйин (Япония, Таиланд ва БАА терма жамоаларига қарши)да максимал натижага эришсалар, гуруҳда лоақал 3-ўринни банд қилишлари ва ўтиш баҳсларида ўз омадларини синаб кўриш имкониятини ҳосил қилишлари мумкин.

Бунинг учун ҳозирги жамоа салоҳияти бемалол етади. Яъни бош­қарув тизими ўзгарса ва футболчилар олдига янги талаблар қўйилса, жамоа 3-ўринни эгаллаш вазифасини уддалаши ҳеч гап эмас. Дейлик. Саудия Арабистони термаси билан ўйинда ироқликларга шунчаки, тажриба етишмади. Уларнинг қандай характер ва иродага эга эканликлари эса бутун Осиёга маълум.

Таиланд терма жамоаси

Бош мураббий ўрни бўш. Таиланд футболи раҳбариятининг 31 март куни қатъий қарор қабул қилишига тўғри келди. Гарчи терма жамоа афсонаси Киатисук Сенамуанг минтақада ҳудудий кубокни таъминлаган бўлса ҳамки, бошқарув ваколатидан маҳрум этилди. У Таиланд термасини 2014 йилнинг февралида қабул қилиб олганди. Сенамуанг ортда қолган вақтда шогирдлари билан 21та ўйинда ғалабани тантана қилди.

Миш-мишлар. Таиландликлар ҳам «Лестер»ни АПЛ чемпионлигига етаклаган Клаудио Раньерига алоҳида эътибор билан қарашяпти ва уни бош мураббий ролида кўрмоқчилар. Бунга ESPN хабари далолат: «Таиланд футбол федерацияси яқинда ЖЧ-2018 саралашидаги қониқарсиз натижалар сабаб, мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи Киатисук Сенамуангни истеъфога чиқарди. Тайлар айни пайт унинг ўрнига Клаудио Раньери ёки Аргентина терма жамоаси собиқ устози Алехандро Сабельяни таклиф қилишни мўлжаллаяптилар».

Нима бўлиши мумкин? 

ДАВОМИ

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 01:45, 26.04.2017. Ўқилди: 5782 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик