Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 23 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олий лиганинг 8-турида "Навбаҳор" сафарда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси меҳмони бўлади.

"Лочинлар" ўтган турда Ғузорнинг "Шўртан" клуби устидан ғалаба қозонгач навбатдаги беллашувга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик олиб бормоқда. "Пахтакор" эса 7- турда "Локомотив"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди. Сўнгги вақтларда пойтахтликларнинг ишлари бироз ортга кетгандек. Бу турда ўз мухлисларини хурсанд этишни ният қилганликлари аниқ. Шу боисдан "шерлар" билан тўқнашув томошабинларни зериктирмаслиги турган гап.

Жамоаларнинг ўзаро беллашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, «Пахтакор»да устунлик катта эканлигига гувох бўлиш мумкин. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" умумий ҳисобда Ўзбекистон чемпионатида 50 маротаба ўзаро куч синашишган. 33 баҳс «Пахтакор» ғалабаси билан якун топган бўлса, 11 ўйинда «Навбахор»нинг қўли баланд келган, 6 қарама-қаршиликда дуранг кузатилган. Тўплар нисбатидаги кўрсатгич 90-37, рақиб фойдасига. Жамоамиз охирги маротаба Тошкентдан 1997 йилда очко олиб қайтган. Ўшанда "навбаҳорчилар" меҳмонда 2:2 ҳисоби қайт этишган. Жамоамиз "Пахтакор" майдонидан ўз тарихида бир маротаба уч очко олиб қайтган. Бу холат 1995- йилда кузатилган.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлаб, айрим қизиқарли рақамларга гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан Александр Гейнрих қарама-қаршиликлардаги тўпурар номига эга бўлиб турибди. «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган Гейнрих «Навбаҳор» дарвозасини саккиз бор нишонга олган. Яна бир собиқ «пахтакор»чи Зайниддин Тожиев ҳисобида бешта гол бор. «Навбаҳор» сафида майдонга тушган Олег Шацких, Леонид Кошелев ва Шуҳрат Мирхолдиршоевлар тўрт мартадан пойтахтликлар дарвозасини нишонга олишган. Эътиборли жиҳати Кошелев ҳар икки жамоада ҳам гол уришга эришган. Яъни «Навбаҳор»дан кетган Леонид «Пахтакор» сафида уч бор муваффақият қозонган. Шунингдек, Владимир Баранов ҳамда Вадим Котельниковлар ҳам ҳар икки жамоа таркибида муваффақият қозонишган.

«Пахтакор» жамоасининг шу кунга қадар «Навбаҳор» дарвозасига киритган 90 та голининг ўнтасини пенальтидан урилганлигини эътироф этиш ўринли. Яна учта голга эса жамоамиз таркибида ҳаракат қилган Шавкат Раимқулов, Дониёр Усмонов, Игор Голбанлар муаллифлик қилишган. Яъни ушбу ҳимоячилар ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишган.

2009 йилги чемпионатнинг иккинчи даврасидан ўрин олган учрашувда Александр Гейнрих қарама-қаршиликлардаги ягона «хет-трик» муаллифига айланганди. Учрашувда қайд этилган 7:0 ҳисоби ўзаро ҳисоб-китобдаги энг йирик натижа бўлиб тарихга кирган. Ўйинлар давомида саккизта «дубль» кузатилганлигини ҳам қўшимча қилиш лозим. «Дубль»ларнинг иккитасига «Навбаҳор» таркибида ҳаракат қилган Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Александр Шадринлар муаллифлик қилишган.
«Пахтакор» ўзаро ўйинларнинг тўққизтасида йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киритган. Йирик натижалар 2000 йилдан кейин кузатилганлигини ҳам қўшимча қилиш мумкин. Ҳозирча жамоамиз ҳисобида ана шундай йирик ғалабалар мавжуд эмас.
Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаган дастлабки йилларда рақибларнинг ўзаро ўйинларида нисбатан тенглик кузатилганди. Аммо, кейинчалик «Пахтакор»ни кучли таркибга эга бўлиши ва деярли ҳар бир мавсум учрашувларида фақат ғалабани тантана қилиши ўртадаги фарқни катта бўлишига олиб келганди.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни соат 18.00 да бошланадиган «Пахтакор» - «Навбахор» учрашувини З. Қодиров (Навоий) бошқаради.О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий) ён ҳакам вазифасини бажаришса, К. Расулов (Қарши)захира рефериси сифатида қайд этилган. Х. Мухтаров (Самарқанд) беллашувни назорат қилиб боради.

1992 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: Н.Ҳасанов (60).

1993 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:2
Голлар: Р.Галиев (10), Ш.Мақсудов (31), В.Кечинов (70-пен.) – В.Келдиев (12), Қ.Абдуқодиров (27).

1994 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:1
Голлар: А.Раҳимов (63) – С.Арслонов (30).

1995 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:2
Голлар: А.Маъруфалиев (17) – О.Шацких (31), З.Мусабоев (87).

1996 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:1
Голлар: Р.Бозоров (13,76), С.Ходиев (81) – Ф.Магометов (82).

1997 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:2
Голлар: А.Абдураимов (29-пен.), С.Моргулис (72) – О.Шацких (01), Қ.Абдуқодиров (27).

1998 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: И.Шквирин (4-пен.,62).

1999 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:1
Голлар: А.Хвостунов (23), И.Шквирин (42-пен.), А.Абдураимов (78) – Л.Кошелев (43).

2000 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: И.Шквирин (13), В.Баранов (21) – Л.Кошелев (19).

2001 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: В.Лютий (31), Л.Кошелев (72) – В.Котельников (67).

2002 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 5:1
Голлар: Н.Қуттибоев (6), Л.Кошелев (10), В.Кирьян (59), Г.Гочкулиев (71), В.Котельников (75) – Ш.Мирхолдиршоев (65).

2003 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: М.Бикмаев (75).

2004 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Голлар: Л.Кошелев (12), З.Тожиев (45+1,69).

2005 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: А.Гейнрих (61), Л.Кошелев (84).

2006 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Голлар: З.Тожиев (45), С.Жепаров (45+1-пен.), А.Солиев (48).

2007 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: С.Жепаров (3), А.Солиев (5).

2008 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Голлар: А.Гейнрих (64-пен.), С.Абдуллаев (82), О.Аҳмедов (90+2).

2009 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 7:0
Голлар: А.Гейнрих (4,42,48), О.Аҳмедов (24,62), Ғ.Ўрунов (66), Ф.Тожиев (75-пен.).

2010 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:1
Голлар: Д.Усмонов (45-автогол), А.Гейнрих (48,60) - А.Абдуллаев (74).

2011 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: Т.Абдухолиқов (28), Д.Савич (35) – О.Валижонов (31).

2012 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: В.Козак (14), К.Махарадзе (77-пен.) – И.Бойдедаев (90).

2013 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: И.Сергеев (20), Ж.Оганесян (37).

2014 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: И.Сергеев (5), Б.Миладинович (90+4-пен.) – Б.Ёқубов (10).

2015 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: С. Андреев (83)

2016 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Гол: Игорь Сергеев (36), Игорь Голбан (59)ав, Игорь Сергеев (62)

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:54, 26.04.2017. Ўқилди: 2798 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.