Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Реал» очко йўқотиб қўйишига сал қолди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испания чемпионатининг 35-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилди. Зидан шогирдлари мухлисларини анча хавотирга солиб, жуда қийин ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ "Валенсия" ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. "Кўршапалаклар" даврозабони Диего Алвес тепиб юборган тўпни Серхио Рамос бош билан ўз посбонига етказишга қарор қилди. Аммо Санти Мина тўпга етиб олди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Зарбани Навас қайтарди, Мина яна тўпга етиб олди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Бу сафар тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

22-дақиқада меҳмонларда яна бир яхши имконият юзага келди. Нани етказган узатма натижасида Орельяна жарима майдончаси ичида бирга-бир вазиятда аниқ зарба бера олмади.

Ҳисобни эса "Қироллик клуби" очди. Карвахаль ўнг қанотдан ажойиб узатма берди, Роналду бош билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида "қаймоқранглилар" иккинчи голни уриб, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари шарт эди. Дастлаб Бенземанинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Кейинги ҳужумда эса "Валенсия" дарвозаси томон пенальти белгиланганди. Роналдунинг зарбасини меҳмонлар посбони Диего Алвес эгаллаб олди.

Шундан сўнг "Реал" футболчилари негадир ҳимояга ўтиб олишди. Бунинг учун улар жазоланишди. Каземиро керакмас жойда ўйин қоидасини бузди. Парехо суперзарба билан давроза "тўққизлиги"га тўпни жойлаб қўйди. Бу пайтда ўйин тугашига 8 дақиқа қолган эди.

"Мадрид" жонига Марсело ора кирди. Мората ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига узатма берди. Марсело тўпни эгаллади, ҳимоячилар чалғитиб, ўнг оёқда дарвозани ишғол қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" ўз очколарини 81тага етказиб олди ва чемпионлик учун юришда давом этади.

Испания Ла лигаси, 35-тур
"РЕАЛ МАДРИД" - "ВАЛЕНСИЯ" 2:1 (1:0)
29 апрель, 19.15, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: 1:0 – 27 Роналду, 1:1 – 82 Парехо, 2:1 – 86 Марсело.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Васкес, 90), Каземиро, Кроос, Хамес (Асенсио, 66), Роналду, Бензема (Мората, 72).
Валенсия – Диего Алвес, Гарай, Тони Лато (Гайя, 86), Монтойя, Мангаля, Парехо, Солер, Орельяна (Баккали, 89), Нани (Родриго, 70), Санти Мина, Мунир.
Огоҳлантиришлар: Парехо (21), Тони Лато (25), Каземиро (52), Гарай (56), Мангаля (64), Мората (77), Модрич (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:12, 29.04.2017. Ўқилди: 8667 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик