Бугун 6 январь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 19 49
2 Реал Мадрид 19 45
3 Вильярреал 17 38
4 Атлетико 19 38
5 Эспаньол 18 33
6 Бетис 18 28
7 Сельта 18 26
8 Атлетик Бильбао 19 24
9 Эльче 18 22
10 Хетафе 18 21
11 Севилья 18 20
12 Осасуна 18 19
13 Алавес 18 19
14 Райо Вальекано 18 19
15 Реал Сосьедад 18 18
16 Мальорка 18 18
17 Жирона 18 18
18 Валенсия 18 16
19 Леванте 17 13
20 Реал Овьедо 18 12

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳам ирқчилик, ҳам ҳакамдан азият чеккан футболчи норозилик сифатида майдонни тарк этди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия А сериясининг 34-туридан ўрин олган «Кальяри» - «Пескара» ўйинида можаро юз берди.

«Кальяри»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда «Пескара» аъзоси Салли Мунтари майдонни ўз хоҳишига кўра ҳаммадан эрта тарк этди.

BBC хабарига кўра, Салли Мунтарига ирқчилик кайфиятидаги мухлисларнинг ўзини тутиши ёқмаган. Ўйиннинг 89-дақиқаси ўтиб бораётганида футболчи ҳакамдан ўйинни тўхтатишни талаб қилиб, бунга мухлислар уни ирқчиликка оид сўзлар билан ҳақорат қилаётганини сабаб сифатида кўрсатган.

Бош ҳакам Даниэле Минелли эса ҳеч нарса эшитмаганини айтиб, унга ақл ўргатаётган футболчига сариқ карточка кўрсатган. Шундан сўнг Салли Мунтари норозилик сифатида майдондан чиқиб кетган. Кетар чоғда футболчи «бу менинг рангим» деб мухлисларга бақирган.

«Мунтари ҳакамдан вазиятга эътибор беришни сўради, рефери ҳеч нарса кўрмагани ва эшитмаганини айтди. Салли ҳақ, бироқ шунда ҳам у майдонни тарк этмаслиги керак эди. Ҳукм чиқариш бизнинг измимизда эмас.

Мунтари А серияда бир неча йиллардан буён тўп сураётган бўлса-да, бундай ҳол фақат бугун кузатилди. Умид қиламанки, бизнинг менталитет ўзгаради» - деди Зденек Земан, «Пескара» бош мураббийи.

Учрашув якунига етгач, Мунтарининг ўзи ҳам вазиятга изоҳ берди.

«Улар менинг шаънимга ўйин бошиданоқ тил текказа бошлади. Улар орасида ёш болалар ҳам бор эди, бироқ ота-оналари уларни тўхтатишни хаёлига ҳам келтирмади. Мен уларни тўхтатишни истадим, ҳакам эса тинч қўйишимни сўради.

Менинг жаҳлим чиқди. Ҳакам нега ўйинни тўхтатмади-ю, мени жазолади? Мухлислар ноҳақ эди. Демак, ҳакам мени айбламай, ўзини бошқача тутиши керак эди. Бу вазиятда мен жабрланувчиман» - деди Салли Мунтари, «Пескара» аъзоси.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:49, 01.05.2017. Ўқилди: 4806 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 10
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Бетис Кучо Эрнандес 8
6 Вильярреал Альберто Молейро 7
7 Барселона Рафинья 7
8 Сельта Борха Иглесиас 7
9 Барселона Ламин Ямаль 7
10 Атлетико Хулиан Альварес 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.