Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      •   Қўқон-1912
      • 0:0
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      •   ОКМК
      • 1:0
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 - Насаф
6-тур ОКМК - Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Арсенал» билан «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнаган 9 нафар футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Премьер Лиганинг марказий учрашувида “Арсенал” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилади.

Икки клуб таркибида “таъқиқланган чегара”ни кесиб ўтган футболчилар талайгина. Goalнашри ҳар иккала жамоа либосида ҳаракат қилган футболчиларни эслаб ўтди.

Рўйхат эса қуйидагича кўриниш олган:

Жорж Грэҳем, “Арсенал” сафида 1966-1972 йилларда 227 учрашувда майдонга тушиб 60 гол муаллифига айланган бўлса, кейинчалик “Манчестер Юнайтед” сафида 2 мавсум (1972-1974 йиллар) ҳаракат қилган. “Қизил иблислар” сафида Грэҳем 43 ўйинда майдонга тушган ва атиги 2 гол урган. Энг яхши даврини албатта, “Арсенал” сафида ўтказган.

Браян Кидд “Арсенал”да 1974-1976 йиллар оралиғида ҳаракат қилган. Ушбу вақт мобайнида 77 баҳсда иштирок этган ва 30 бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган. “Тўпчилар” сафига келмасидан олдин Кидд 1967-1974 йилларда “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган. “МЮ” сафида эса Кидд 203 марта майдонга тушган ва 52 голга муаллифлик қилган. Энг яхши даври сўзсиз “Манчестер Юнайтед”га тўгри келади.

Фрэнк Степлтон “Арсенал” сафида 1974-1981 йилларда ҳаракат қилган. Лондон жамоаси учун 300 учрашувда қатнашиб, 108 гол ура олган. Фаолиятининг кейинг даврини Манчестер жамоасида (1981-1987 йиллар) ўтқазган. Манчестер шаҳри жамоаси учн Степлтон 288 учрашув ўтқазган ва 78 гол урган. Энг яхши даври “Манчестер Юнайтед”да бўлган.

Вив Андерсон эса “Арсенал”да 1984-1987 йилларда ҳаракат қилиб, жамоа учун 120 учрашувда 9 голга муаллифлик қилган. “Манчестер Юнайтед”да 1987-1991 йилларда ўйнаган. Клуб учун 54 учрашувда 3 гол ура олган. Энг яхши даврини “Арсенал”да ўтқазган.

90 йиллар Англия футболи билан таниш мухлисларимиз Энди Коулни яхши танишса керак. Энди Коул 1989-1992 йилларда “Арсенал” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт оралиғида 1 марта ўйинга тушган. Гол уриш учун эса бу камлик қилган. Кейинчалик эса “тўпчилар”нинг азалий рақиби “Мначестер Юнайтед” сафига келиб қўшилган. Коул у ерда 1995-2001 йиллар оралиғида ҳаракат қилган. 195 баҳсда қатнашган Энди Коул рақиблар дарвозасига 93 гол урган. Энг яхши даврини “қизил иблислар” сафида ўтқазган.

Дэвид Платт “Арсенал” сафида 3 мавсум (1995-1998 йиллар) ҳаракат қилган. 88 учрашувда 13 гол кирита олган. Ундан аввал эса “Манчестер Юнайтед” сафида 1982-1985 йилларда ҳаракат қилган. Бироқ Манчестерда унинг ишлари кўнгилдагидек кечмаган. Жамоа учун бирорта ўйинда ҳам иштирок эта олмаган. Энг яхши даври табиийки, “Арсенал”га тўғри келади.

Франциялик ҳимоячи Микаэл Силвестр “Арсенал”да ўйнагунига (2008-2010 йиллар) қадар “Манчестер Юнайтед” сафида 1999-2008 йилларда ўйнаган. “МЮ” учун 249 учрашув ўтказган ҳимоячи энг яхши даврини айнан Манчестер клубида ўтқазган.

Голландиялик футболчи Робин Ван Перси “тўпчилар” либосида 2004-2012 йилларда ҳаракат қилган. “Арсенал” учун 194 учрашувда 96 гол кирита олган. 2012 йилда эса футболчи тўғридан-тўғри “Манчестер Юнайтед” сафига келиб қўшилади. 2012-2015 йилларда Манчестерда ҳаракат қилган Ван Перси 86 учрашувда 48 гол ура олган. Энг яхши даври “Манчестер Юнайтед” сафида.

Дэнни Уэлбек ҳам икки клуб сафида ўйнаган футболчилар сирасидан. “Манчестер Юнайтед”да 2008-2014 йилларда ўйнаган ҳужумчи 92 учрашувда 20 голга муаллифлик қилган. 2014 йилда Лондон жамоаси сафига келиб қўшилган ҳужумчи ҳозирча 46 баҳсда иштирок эта олган. Бу вақт ичида Уэлбек 20 бор рақиб дарвозабонларини хафа қилган. Энг яхши даври “Манчестер Юнайтед” сафига тўғри келади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 14:40, 07.05.2017. Ўқилди: 5912 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик