Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон клублари ОЧЛда тарихий антирекордни ўрнатди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 6-турида ҳам мағлуб бўлиб, Ўзбекистон футбол клубларининг тарихий — 100-мағлубиятига имзо чекишга «муваффақ» бўлди.

Амирликларда «Ал-Айн»дан енгилган «Бунёдкор»нинг Чемпионлар лигасидаги мағлубиятлари сони 32 тага етди. Машҳур журналист Алишер Никимбаевнинг маълумотига кўра, бу Осиё клублари орасида антирекорд ҳисобланади.

Қизиқ томони, Тошкентнинг бошқа бир клуби «Пахтакор»да ҳам мағлубиятлар сони 32 тани ташкил қилади. Бу борада «Бунёдкор» ҳамшаҳрининг антирекордини такрорлаган.

Фарқи шундаки, «қалдирғочлар» антирекорд қайд этиш учун 81 та ўйинда майдонга тушди. «Пахтакор» эса ОЧЛда 87 та ўйин ўтказиб, шуларнинг 32 тасини бой берган.

«Бунёдкор»нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги 32 мағлубиятининг учдан бир қисми Сергей Лушчан чекига тушади. Қитъа клубларининг энг нуфузли мусобақасида 2008 йилдан буён иштирок этадиган «Бунёдкор» сўнгги уч йилда энг шармандали натижаларини қайд этгани эътиборга молик.

Маълумот учун, Ўзбекистон футбол клублари Чемпионлар лигасида жами 241 та учрашув ўтказган бўлиб, шуларнинг 86 тасида ғолиб чиққан ва 55 тасида дуранг ўйнаган. Бунда мағлубиятлар сони роппа-роса 100 та. Тўплар нисбати ҳам манфий томонда — 295:331.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:01, 09.05.2017. Ўқилди: 8014 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик