Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 0:2
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:1
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 1:0
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 1:0
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 8 4 18
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 3 13
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 4 17
10 Япония 5 6 11 22
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қашқадарё дербиси: “Насаф”- “Машъал” учрашуви превьюси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Олий лига 11-турида "Насаф" - "Машъал" ўйини ўтказилади.

Учрашув 18 май пайшанба куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Дерби мақомига эга учрашув, соат 18:30да старт олади. Бир кун олдин, 17 май куни ёшлар лигаси доирасидаги учрашув эса, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 18:00да бошланади.

ЎзПФЛ, 11-тур. 18.05.2017 й.
“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак)
Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. Соат 18:30да
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Набижон Рўзимов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент)
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Валентин Коваленко катта танаффусдан сўнг яна “Насаф” иштирокидаги ўйинни бошқарадиган бщлди. Ушбу ҳакам сўнгги бор, 2015 йили жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқарган.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Ушбу жамоалар ўртасидаги чемпионат баҳслари 2002 йилдан бошланган. Шу йили жамоамиз ҳар иккала учрашувда ҳам муборакликларни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Жамоамиз сафида “газчилар” дарвозасини биринчи ишғол этган футболчи Нўъмон Ҳасанов ҳисобланади.
“Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташласак, ўтказилган 28 та ўйиннинг 14 тасида "аждарлар" зафар қучганлигининг гувоҳига айланамиз. "Машъал" вакиллари эса 8 бор ғалаба қозонишган. Қолган олтита баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилмоқда: 46-27.
Воҳа дербисида Зафар Холмуродов 8 марта гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди.
Дербида уч марта “хет-трик” кузатилган. 2004 йили Муборакда Зафар Холмуродов, 2007 йили Виктор Клишин рақиб дарвозабонларини уч марта хафа қилган.
Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп, беш маротаба қайд этилган ҳисоб - 2:0. Бу жамоалар ўзаро баҳслашганда икки бор нурсиз дуранг қайд этилган. Қолган барча учрашувларда мухлислар голларга гувоҳ бўлишган.
Ўтган йилги мавсумда Ғузорда ўтказилган иккинчи давра ўйинида “Насаф”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган. Учрашувдаги голларни Бобир Абдухолиқов ва Шароф Муҳитдиновлар киритган.

Қаршидаги учрашувларга оид фактлар

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қаршида ўзаро 14 марта куч синашишган. Ўтган учрашувларнинг 12тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда “Машъал” жамоаси ғалаба қозонган. Қаршида бўлган учрашувларда жамоалар ўртасида бирон марта дуранг натижа қайд этилмаган. Тўплар нисбати эса 33:10, устунлик “Насаф” томонида.
“Машъал” жамоаси сўнгги бор 2008 йилги Қаршида бўлган учрашувда ғалаба қозонган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида якун топган.
Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда тўрт марта 2:0, тўрт марта 3:1, икки марта 3:0 ҳисоблари ҳам қайд этилган.

Рақибларнинг бу йилги чемпионатдаги иштироки

“Насаф” бу йилги чемпионатда 9та учрашув ўтказди. Уларнинг бештасида ғалаба, иккитасида дуранг ва яна икки учрашувда мағлуб бўлди. 17 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 4таси уй учрашувлари, 5таси сафардаги учрашувлардир. Уйдаги учрашувларнинг барчасида ғалабага эришилиб, рақиблар дарвозасига 9та гол урилди ва бир учрашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди.
“Машъал” жамоаси эса 10та учрашув ўтказган. Уларнинг тўрттасида ғалаба, учтасида дуранг ва яна уч учрашувда мағлубиятга учраган. Газчилар турнир жадвалининг 7-поғонасида боришмоқда. “Машъал” шу пайтгача сафарда 4та учрашув ўтказди. Уларнинг биттасида ғалаба, биттасида дуранг ва икки учрашувда мағлубиятга учраган. Сафардаги учрашувларда рақиблар дарвозасини тўрт марта ишғол қилишган.
Бўлажак учрашувнинг аҳамияти шундан иборатки, бу учрашувда “Насаф” ғалабага эришса, турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олиш имконига эга бўлади. Қолаверса, 22 май куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги-2017 чорак финалининг дастлабки учрашуви олдидан футболчиларимизга руҳий далда ҳам бўлади.

Жамоалар тўпурарлари ҳақида

Футболчиларимиз бу йилги чемпионатда рақиблари дарвозасига 13та гол киритишди (бир ўйинда рақибимиз футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилган). Ҳозирча жамоамиз тўпурари Драган Черан бўлиб турибди. У ҳозиргача 6та гол киритди. Афсуски, бу ҳужумчимиз кейинги 3 учрашувда гол ура олгани йўқ. Яна бир факт, футболчиларимиз бу йилги мавсумнинг фақат бир учрашувида 2та гол уришди (“Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2). Қолган сафар учрашувларида, жамоамиз биттадан ортиқ гол ура олмаяпти ёки умуман ура олмаяпти.

1. Драган Черан (ҳужумчи) – 6(1)
2. Баҳром Абдураҳимов (ярим ҳимоячи) – 3
3. Одилжон Ҳамробеков (ҳимоячи) – 1
4. Бобир Абдухолиқов (ҳужумчи) – 1
5. Шароф муҳитдинов (ярим ҳимоячи) – 1
6. Азизжон Ғаниев (ярим ҳимоячи) - 1

“Машъал” жамоаси футболчилари ҳозиргача рақиблари дарвозасини 10 марта ишғол қилишган. Жамоа тўпурарлари рўйхатида ярим ҳимоячи Зафар Тўраев карвонбошилик қилмоқда, Тўраев бу йилги мавсумда 3та гол киритган.

1. Зафар Тўраев (ярим ҳимоячи) – 3
2. Сардор Раҳмонов (ҳимоячи) -2
3. Ҳумоюн Муртазоев (ҳужумчи) – 2
4. Зоҳир Қўзибоев (ҳужумчи) – 1
5. Искандар Шойқулов (ҳимоячи) – 1
6. Кенжа Тўраев (ҳужумчи) - 1

Демак, бўлажак воҳа дербиси ҳар икки жамоа учун катта аҳамиятга эга ва муросасиз баҳс бўлиши турган гап. Барча воҳамиз футбол ишқибозларига ана шундай қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг, деймиз. “Ғузор” марказий стадионига ташриф буюринг!

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:17, 16.05.2017. Ўқилди: 2206 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.