Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дерби. Тошкентнинг қайта «уйғонаётган» икки жамоаси тўқнашуви ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Ўзбекистон Олий лигасининг 11-туридани ўрин олган «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги Тошкент дербиси бўлиб ўтади. Tribuna.Uz ўз вақтида Ўзбекистоннинг энг кескин қарама-қаршилиги бўлган ўйинга батафсил тўхталади.

«Бунёдкор» - «Пахтакор» (17 май, 19:00, Sport)
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Олим Абдувосилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Акмал Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Ўйин олдидан
«Бунёдкор» сўнгги тўртта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. (2 дуранг, 2 мағлубият). Жамоа сўнгги марта апрелда «Нефтчи» меҳмони бўлиб ғалаба қозониб қайтганди. Ўтган турда Миржалол Қосимов билан дастлабки учрашувини ўтказган «Бунёдкор» «Шўртан»га имкониятни бой бериб қўйганди. Бундай муфаффақиятсиз ўйинлардан кейин 9 ўйинда 10 очко тўплаган «қалдирғочлар» 16 жамоа ичида «Қизилқум» билан 12-13 ўринларни бўлишиб турибди. Жамоани хавфли зонадан бор-йўғи икки очко ажратиб турибди.

«Пахтакор» эса мураббийни алмаштиргач, анчагина ўзгаришлар кузатилди. «Шерлар» уч турдан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда (2 ғалаба, 1 дуранг). Ўтган турда «Бухоро»ни ўз уйида мағлубиятга учратган тошкентликлар 10 учрашувда 14 очко тўплаб, 8-ўринга кўтарилиб олган.

Учрашувлар тарихи
Ҳозирга қадар икки жамоа чемпионат доирасида 20та учрашув майдонга тушган бўлиб, 7 учрашувда «Бунёдкор», 5 учрашувда эса «Пахтакор» ғалабага эришган. 8 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. «Бунёдкор» майдонидаги кечган 10та учрашувнинг 6тасида мезбонлар зафар қучган бўлса, 2 марта «Пахтакор» ютуққа эришган ва яна 2 учрашув дуранг қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 24-18, «Бунёдкор» фойдасига.

«Бунёдкор» мезбонлар қилган сўнгги 4та учрашувнинг иккитасида «Пахтакор» ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққан. Аммо сўнгги икки учрашувда жамоа рақиб дарвозасига бирорта тўп кирита олмасдан мағлуб бўлган. Сўнгги марта «Пахтакор» «Бунёдкор» уйида 2014 йилнинг ноябрида ғалаба билан қайтган.

Қизиқарли фактлар

— «Бунёдкор» жорий мавсумда ўз уйида ўтказган 4та учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган («Сўғдиёна», 1:0);

— Бугунги мезбонлар сўнгги уч учрашувдан буён ўз уйида ғалаба (2Д, 1М) қозона олмай келмоқда;

— «Пахтакор» бу мавсумда сафарда тўртта учрашув ўтказиб, бирорта учрашувда ҳам ғалаба қозона олмаган (2Д, 2М).

— «Бунёдкор» ўз уйида «Пахтакор»га қарши ўтказган сўнгги 8 учрашувнинг 7тасида камида иккитадан (ёки ундан кўп) гол киритишнинг уддасидан чиққан.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 15:56, 17.05.2017. Ўқилди: 5215 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик