Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Сурхон 2-1 Сўғдиёна
10-тур Бухоро 2-2 Динамо
10-тур Қўқон-1912 0-2 Насаф
10-тур Шўртан 1-0 Андижон
10-тур Бунёдкор 2-3 Навбаҳор
10-тур Хоразм 3-0 Машъал
10-тур Қизилқум 0-3 Пахтакор
10-тур ОКМК 2-2 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Кайзерслаутерн".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      17:05 Чемпионат Германии. On-line.
      19:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Шальке 04" - "Эльферсберг".
      21:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      23:20 Новости футбола.
      23:25 LIVE Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге. Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. On-line.
      03:30 "Человек из футбола". Дмитрий Хохлов.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.05.2025

      05:25 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 3 в Дохе, Катар.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      09:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:05 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      10:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      11:05 Д/ф "Коби Брайант: Чёрная Мамба".
      12:20 Падел. Международный турнир в Москве. Мужчины. Матч за 3-е место.
      15:35 "Непобедимый".
      16:05 Бадминтон. Кубок России в Казани.
      18:25 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Maurie Plant Meet в Мельбурне, Австралия.
      20:30 "Лучшие из лучших".
      21:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      22:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:10 Д/ф "Александр Великий".
      00:05 "Спорт, который есть". "Чир спорт".
      00:25 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      00:50 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Норвегии. Смешанные пары. HS 138.
      03:25 Бадминтон. Кубок России в Казани.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Женщины.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Швеция - Канада.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 LIVE Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия. Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      21:40 Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала.
      23:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      01:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:40 Евротур.
      03:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      04:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.05.2025

      06:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      10:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      11:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      13:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      14:00 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      14:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. Тур Бургоса в Испании. Этап 1. Обзор.
      21:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      00:00 Теннис. Д/ф "Рафаэль Надаль - король Парижа".
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      03:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Женщины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Клубларимизни хусусийлаштириш керакми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қатардаги «Лаҳвия», Россиядаги «Краснодар» ва ўзимизнинг «Обод». Уларни бирлаштириб турадиган жиҳатлар бор. Хусусан, ҳар бири XXI асрда ташкил топган бу клублар хусусий мулкдорлар ҳисобига барпо этилган. «Пахтакор» ва «Бунёдкор»нинг машҳур ишбилармонлар эгалигига ўтиши кутилаётганлиги тўғрисида миш-мишлар тарқаганига ҳали кўп бўлмади. Футболдаги «хусусий мулк» тушунчаси тушуниш жиҳатдан у қадар мураккаб эмас. Бугун футболимизга хусусий мулкдорларнинг кераклиги ва профессионал футбол клубларининг хусусийлаштирилиши борасида тўхталиб ўтамиз. Мақолада кўпроқ амалдаги қонун ҳужжатларига ҳам таянилган.

Кириш қисми

Англия премьер-лигаси ёки ЕЧЛ баҳсларини кузата туриб: «қачон бизнинг клублар ҳам хусусий бўларкан?», деган фикр кўп бора хаёлимиздан ўтган. Яқинда «Милан» тўлалигича хитойлик инвесторларга топширилгач, футболда хусусий клублар ўз ҳукмронлигини ўтказишига яна бир карра амин бўлдик. «Борнмут» ва «Олимпик» (Марсель) жамоаларининг эртанги кунга умид билан қарашига ундаб турган нарса ҳам - унинг эгаси борлигидир.

Ҳар бир бизнес-лойиҳа тузилаётганда ундан фойда олиш кўзда тутилади. Уларнинг аксарияти фойдани 1-2 йилдан сўнг олинишига таваккал қилиб тайёрланади. Албатта, банкларнинг кредитлари ва ҳамкор шерикларнинг маблағлари ҳам инобатга олинади. Европа футболида пайдо бўлаётган янги лойиҳалар ҳам шу йўлдан кетяпти.

Сўнгги пайтларда УЕФА қўллаётган «фэйр-плей» моҳияти қуйидагича: клуб ишлаб топаётган пулидан кўп сарфламасин, зарарга иш кўрмасин! «ПСЖ», «Манчестер Сити», «Малага» яқин-яқингача ҳам бу борада жуда қийналардилар. Сўнгги пайтларда таиландлик ишбилармонларнинг бизнес лойиҳалари ҳам кўзга ташланиб қолди. Таиланд, Ҳиндистон, Индонезия ва Хитой каби Осиё мамлакатларидан чиққан инвесторларнинг Англия, Испания ёки Франция тарафлардан ўз омадларини излашига келадиган бўлсак, бу ерда тушунарсиз нарсанинг ўзи йўқ: ўз брендларини бутун Европага тезроқ танитиш ва фойда олиш. Форс кўрфази инвесторлари тутаётган йўлни яқин-яқингача тушуниш мушкул эди. Сўнгги 2 йил ичида уларнинг ҳам шашти бироз пасайди, улар УЕФА талабига бўсунишга мажбур бўлиб қолишди.

Бизнинг футбол

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2006 йил 1 майдаги Пқ-338-сон қарорига мувофиқ, футболни ривожлантириш учун ёрдам кўрсатиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, футбол клубларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, стадионларни ФИФА талабларига мувофиқлаштириш, Ўзбекистон футбол федерацияси ва футбол клубларини ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтказиш, жаҳон ва Осиё қитъаси чемпионатларида, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган юқори даражали футболчилар тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, мамлакатимиз футболининг оммавийлик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Маданият вазирлигининг:

- фаолият кўрсатаётган футбол клубларини қайта ташкил этиш йўли билан мулкчиликнинг турли шаклларидаги профессионал футбол клубларини ташкил этиш тўғрисидаги;

- захира тайёрлаш учун профессионал футбол клубларининг ўз тузилмасига болалар-ўсмирлар футбол мактабларини киритишни мажбурий деб ҳисоблаш ҳақидаги;

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасини унинг қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари билан бирга ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилганди.

Мазкур қарор билан профессионал футбол клубини ташкил қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, спорт ташкилотлари, шунингдек, тижорат тузилмалари, юридик ва жисмоний шахслардан иборат муассислар томонидан уларнинг шакллантирилаётган клублар ташкилий ва молиявий масалаларини ҳал этишдаги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши белгиланганди.

Мазкур қарор билан ўша пайт олий лигада мавжуд бўлган клубларга профессионал мақоми берилди. ОФК лицензия комиссияси ҳам юртимизга ташриф буюриб, бу борадаги ишлар билан яқиндан танишганди.

Таклифлар

Пойтахтда пайдо бўлган «Обод» ва «Оқ-тепа», Фарғонадаги «Ёзёвон Лочинлари»ни шаклан ва бошқа жиҳатлардан хусусий клуб дея баҳоласак бўлади. Аслида, футболдаги хусусий клубларни дастлаб футзалда тузиш керак. Бизнинг футболда инфратузилма деярли шакллантириб бўлинган. Мамлакатимиз минтақаларида уч босқичли спорт мусобақаларининг ўтказиб келиниши туфайли стадионлар масаласида муаммо юзага чиқмайди.

Демак, бу ареналарни жамоаларга ва ташкил этилажак хусусий клубларга ижарага бериш керак (кейинроқ сотиш масаласини кўриб чиқса ҳам бўлади). Ўз стадионига эга бўлган клубга экипировкалар савдосини уюштириш қийинчилик туғдирмаслиги тайин. Мухлисларни жалб қилиш ва улардан ҳар бир ўйинда ақлли йўл билан маблағ олиб қолиш (асло мажбурий тарзда эмас!) бу энди клублар менежерларининг маҳоратига боғлиқ.

Хусусий клубларни акциядорлик жамияти шаклида ташкил қилиш керак, деган фикр ҳам йўқ эмас. Таклифимиз: ташкил этилажак хусусий клубларнинг акцияларини мухлислар сотиб олиб, клуб бошқаруви аъзосига айланишсин. Ана, Германия бундеслигаси клублари ва «Барселона»ни клуб аъзолари бошқарадилар-ку! «Манчестер Юнайтед»дан норози бўлган мухлисларнинг «Юнайтед оф Манчестер» номли ярим профессионал клуб тузгани ҳам ҳақиқат-ку!

Хусусий футбол клубларига маблағ топиш чораларини ўргатиш шарт бўлмаса керак. Чунки юртимизда ҳар доим бизнес соҳаси вакиллари учун турли хорижлик юқори малакали мутахассилар томонидан «Бизнес юритиш қоидалари» бўйича тренинг ва семинарлар ўтказиб келинади. Европа клублари (мисол учун, «Челси», «Боруссия» Д, «Шахтёр») менежерларини чақириб, улар иштирокида турли семинарлар ташкил этиш мумкин. Ёки мутахассислар чет элда бир ойлик малака ошириш курсларига бориб келишса ҳам бўлади.

Мухлисларнинг футболга, стадионларга қайтиши учун янги номлар, хусусан, янги ном ва шаклдаги клублар даркор. Бу кўр-кўрона, шошма-шошарлик билан амалга оширилмаслиги керак. Хусусий футбол клубларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар Дастури яратилиши лозим. Буни албатта, футбол раҳбарияти (ЎФФ, Жисмоний тарбия ва спорт ишлари Давлат қўмитаси), мутахассислар (хусусан, иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар) биргаликда ишлаб чиқишлари керак.

Имтиёзлар

Ҳар бир тадбиркорлик субъектини аввало, солиқ имтиёзлари қизиқтиради. Профессионал футбол клуби ташкил этувчи юридик ёки жисмоний шахслар ҳам бундан мустасно эмас. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида»ги 2012 йил 1 июндаги 158-сонли қарорининг 1-бандига биноан,

Профессионал футбол клублари 2012 йил 1 июндан бошлаб 2018 йилнинг 1 январигача:

- республикада ишлаб чиқарилмайдиган, стадионларни реконструкция қилиш ва футбол клубларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган четдан келтириладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва материаллар учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);

- солиқлар ва йиғимларнинг барча турларини (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) тўлашдан озод қилинган, бўшаб қоладиган маблағларни футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтириш кўзда тутилган.

Қитъамиздаги аҳвол

Осиё қитъаси қанчалик катта, ундаги футбол олами турли-туман бўлмасин, бошқарув жиҳатидан бир-бирига анча ўхшаб кетади. Чунки бу минтақа футболида давлатнинг улуши катталиги кўзга ташланиб туради. Ўша Саудия ёки Баҳрайнда ҳам аксарият клублар давлат корпорацияларидан субсидия олиб кун кўрадилар.

Жануби-Шарқий Осиёда (Таиланд, Ҳиндистон ва ҳ.к.) эса вазият бироз ўзгача. Бу ерда клублар компанияларга тегишли. Бу муассасаларда эса давлат улуши ҳам турлича. Мисол учун, «Поханг Стилерз» (Жанубий Корея) ёки «Саут Чайна» (Гонконг) клубларини олайлик. Уларнинг сўнгги йилларда бир маромда ўйин кўрсата олмаётгани бу клубларга киритилаётган инвестициялар ва берилаётган ссудаларга ҳам боғлиқ.

Хусусийлаштиришнинг қонуний асоси

«Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддаси 2-бандида давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари келтириб ўтилган. Улар орасида спорт клублари ёки спорт иншоотлари йўқ. Болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг соғломлаштириш муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар; давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахслар; чет эл  юридик шахслари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш чоғида оммавий мулкни сотиб олувчи субъектлар бўлиши мумкин.

Олий ва биринчи лигадаги клубларнинг хусусийлаштириш жараёнини ҳам амалда бошлаш керак. Албатта, бирданига эмас. Тўғри, вилоятларнинг бош жамоалари қоғозда алоҳида тижорат ташкилоти ҳисобланади. Лекин уларнинг йил сўнггида банкрот бўлиши, футболчилар ва бошқа кредиторлар олдидаги қарзларини тўлақонли адо этиши хавфининг олдини олиш шарт. Ҳар бир футбол клуби, аввало, бизнес субъекти сифатида ўзи маблағ ишлаб топиши керак. Боқимандалик кайфияти фойда бермайди, бундан футбол ютмайди!

Ҳужжат тили билан...

Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.

Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.

Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. У ўз мол-мулкидан хўжалик фаолиятини ва қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун текинга ёхуд ҳақ эвазига бериши мумкин.

Хусусий мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Мулкдорга мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш муддати белгиланишига йўл қўйилмайди.

(2012 йил 24 сентябрда қабул қилинган «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРқ-336-сон қонуннинг 1-бобидан)

Фаррухжон ФАЙЗИЕВ, ҳуқуқ магистри

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:51, 23.05.2017. Ўқилди: 6092 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 8
2 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
3 Бунёдкор Луис Качорри 5
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 4
6 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
7 Нефтчи Зоран Марушич 4
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 4
9 Қизилқум Ален Машович 3
10 ОКМК Али Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.