Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон - Динамо
10-тур Сўғдиёна - Сурхон
10-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Реал”да мавсумнинг энг яхши ўйинчиси ким?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу мавсумнинг сўнгги турида қозонилган ғалабадан сўнг, “Реал” узоқ кутилган Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Бу албатта, мавсум мобайнида етакчи футболчиларининг кўрсатган маҳоратлари эвазига бўлди.

Бироқ, “қаймоқлилар”нинг энг яхши ўйинчиси мақомига ким ҳақли? Рамос, Модрич, Бейл, Иско, Хамес, Асенсио, Марсело, Карвахалларнинг жамоада ўз ўрни бор. Бироқ, Goal ашри талқинига кўра энг яхшилар қуйидагича:

Алваро Мората

Жамоанинг асосий ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида (айниқса, « Атлетико »га қарши баҳсда) бир текис бўлмаган юқори савиядаги ўйинларини намойиш этди. Бироқ, захирада ўтирадиган Мората эса Ла Лига ўйинларида анча самарали натижаларга эришди. Айнан у 15 гол киритиб, клубда Криштиану Роналдудан (25 гол) кейинги энг яхши тўпурарга айланди.

Моратанинг голлари ҳам муҳим бўлди. Унинг “Вилярреал”га киритган ғалаба тўпи, “Селта”, “Спортинг Хихон” жамоаларига киритган голлари, “Леганес”га киритган хет-трики “Реал”нинг чемпионлик учун курашишида муҳим аҳамият касб этди.

Тони Кроос

Германиялик футболчи ушбу мавсумда жамоанинг юрагига айланди. 2014-йилда « Қироллик клуби »га келиб қўшилган Кроос ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди. 27 ёшли ярим ҳимоячи « Селта »га қарши баҳсда жамоасига ғалаба келтирган ягона голини урди. Унинг 11 голли узатмалари, айниқса, « Эл cласиcо »да ёки « Депортиво »га қарши баҳсда Рамосга узатган тўпи беназирликка айланди. Унинг 92,1 % аниқ пас узатмаси Ла Лиганинг энг яхши кўрсаткичга айланди.

Криштиану Роналду

Баъзи мухлислар португалиялик юлдузни “Бавария”, “Атлетико”, “Кашима Антлерс”га қарши кечган баҳсларда ўзининг энг яхши ўйинларини ўтказди деган фикрда. Бироқ, КР7 « Реал » учун чемпионат доирасида 25 гол уришга эришди ва жамоасининг тўпурарига айланди.

Зидан эса унга керакли пайтда дам олишига имкон бериши мавсумнинг якуний қисмига юқори спорт формасида етиб келишини таъминлади. Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Атлетико”га киритилган хет-трик ёки Ла Лига доирасида “Висенте Калдерон”да урган голлари унутилмас санъат асарларига айланди. Тўпурарлик билан бирга жамоадошларини ҳам тўп билан таъминлаб туришни унутиб қўймади. Унинг 6 голли узатлани амалга ошириши бунинг яққол исботидир. Роналду ҳақли тарзда “Реал”нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси бўлишга муносиб!

Манба: muhokama.com
Киритилди: 21:25, 25.05.2017. Ўқилди: 15849 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик