Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига. «Динамо» - «Қизилқум»: устунлик кимда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий Лиганинг 12-туридан ўрин олган эътиборли учрашувлардан бири Самарқандда ўтади. Шу куни «Динамо» жамоаси қўшни Навоий вилоятининг бош жамоаси «Қизилқум»ни қабул қилади.

ЖОРИЙ МАВСУМДА КИМДА ҚАНДАЙ НАТИЖА?

Ушбу мавсумни ҳар икки жамоа ҳам кутилмаганда икки хил бошлади. Йилни омадли бошлаган «Динамо» 11-турдан кейин 4 ғалаба, 3 дуранг, 4 мағлубият билан 15 очко жамғариб, 7-поғонадан ўрин олган бўлса, «Қизилқум» нисбатан номдор таркибга эга бўлсада, 2 ғалаба, 5 дуранг, 4 мағлубият билан 13-ўринни банд этиб турибди.

«Динамо»нинг Олий Лигадаги сўнгги беш турдаги натижаси:

Бунёдкор – Динамо – 1:1

Динамо – Сўғдиёна – 2:2

Олмалиқ – Динамо - 2:0

Динамо - Насаф - 1:1

Обод - Динамо - 3:1.

«Қизилқум»нинг Олий Лигадаги сўнгги беш турдаги натижаси:

Олмалиқ – Қизилқум – 0:0

Қизилқум – Насаф - 1:1

Обод – Қизилқум – 1:1

Локомотив – Қизилқум – 2:0

Қизилқум – Нефтчи - 2:2

БУГУН КИМЛАР ЎЙНАЙ ОЛИШМАЙДИ?

«Динамо» жамоаси ҳимоячиси Жасур Азимов ушбу турдаги «Қизилқум»га қарши ўйинда «Динамо»га ёрдам бера олмайди.

Гап шундаки, Жасур Азимов сўнгги икки турда «Насаф» ва «Обод» билан ўтган 10 ва 11-турларда бош ҳакам томонидан огоҳлантиришлар олган эди. Бу унинг жорий йилги чемпионатдаги 4-сариқ карточкаси бўлди. Шу боис, 12-турда Жасур Азимов дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

Бундай футболчи навоийликлар сафида ҳам бор. Жамоа яримҳимоячисиФайзулла Қамбаров ҳам «Нефтчи»га қарши баҳсда мавсумдаги 4-сариқ карточкасини олиб, бугунги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 32-ТЎҚНАШУВ

Бу икки клуб Олий лигада 31 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 13 тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 8 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар Олий Лигада “Қизилқум”ни 10 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” ўйинларда 43 та гол урган ва 42 та ўтказиб юборган. Очко ишлаш борасида “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 48 очко олган, «Динамо» эса 39 очко. “Қизилқум”нинг Олий лигада “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. “Динамо”нинг эса навоийликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1 га тенг.

“Динамо” Самарқандда бу рақибни 9 марта таслим қилган. Фақат 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” сафардан 2 марта ғалаба билан қайтган.

Самарқандда ўтган сўнгги 7 учрашув:

17.05.2015 «Динамо» - «Қизилқум» 2:2

12.09.2014 «Динамо» - «Қизилқум» 2:1

04.08.2013 «Динамо» - «Қизилқум» 1:0

27.09.2012 «Динамо» - «Қизилқум» 3:0

21.08.2011 «Динамо» - «Қизилқум» 1:1

01.05.2010 «Динамо» - «Қизилқум» 0:0

25.06.2009 «Динамо» - «Қизилқум» 3:0

ЭСКИ ТАНИШЛАР…

«Динамо» - «Қизилқум» учрашуви олдидан таркибга назар ташларканмиз, бир қатор эски танишларни кўришимиз мумкин. Жумладан, бугунги кунда Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев сингари самарқандлик футболчилар «Қизилқум» етакчилари сифатида тўп суришаётган бўлса, Навоий жамоаси яримҳимоячи Отабек Зокиров ҳам 2015 йилги мавсумни «Динамо» сафида ўтказган эди.

«Динамо» ҳимоячиси Алексей Николаев эса фаолиятини айнан «Қизилқум»да бошлаган. Ўшанда Зарафшон шаҳри шарафини ҳимоя қилган клуб бугунги кунда ўз ўйинларини Навоий шаҳрида ўтказмоқда.

ЎЙИННИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Учрашувни бошқариб бориш Виктор Серазетдинов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар бригадасига топширилган.

Олий Лига. 12-тур. 26 май (жума)

«Динамо» (Самарқанд) – «Қизилқум» (Навоий)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосимов (Қарши)

Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Учрашув бошланиш вақти: 18:00.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:21, 26.05.2017. Ўқилди: 3002 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик