Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«У — қийшиқ оёқ ярамас». Қайси қилиқлари Мессининг обрўсини туширмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионел Месси “Реал” билан бўлган эл-классикода “Барселона”га ғалаба келтирди.

Ҳатто мана шу ўйин ҳам уни кулги ва уятдан сақлаб қола олмайди. Биз сиз билан Месси қайси қилиқлари эвазига ўз обрўсини тушираётганини кўриб чиқамиз.

“Месси – тарихдаги энг яхши ўйинчи” – дея таъкидлаб ўтди “Барселона”нинг собиқ мураббийи Луис Энрике. Шу гапларни жамоадоши Луис Суарез ҳам айтиб ўтди. Месси жамоаси учун иккита чиройли гол уриб, Эл-классикони ютиб берди. У бир клубда 500 та гол урган 8-футболчига айланди. Примеро тўпурари бўлди. Балки, Месси ҳақиқатан ҳам жаҳон футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан биридир, бироқ ҳужумчи – даҳо эмас. Даҳолар ўзларини бу даражада хунук тутишмайди.

“Барселона”нинг иши яхши бораётган пайтда, ҳамма Мессининг яхши томонларини айтиб ўтишади. Бордию ишлар чаппасига кетса, ҳеч ким Месси айбдорлигини айтмайди. Ҳозирги ишларда ҳаммадан кўра Месси айбдор ҳисобланади. “Барселона”ни Лео ўлдирмоқда, камида шартнома муддатини чўзмоқда.

Яқинда, матбуот хабарига кўра, Месси “қора рўйхат” тузган. Унинг фикрича, бу мавсум: Туран, Матё, Алкасер, Гомеш ва Дин яхши ўйин кўрсатишмаган ва мана шу рўйхатдаги футболчилар жамоадан кетишларини Месси раҳбариятдан сўраган. Уларнинг ўрнига эса трансфер рўйхатини ҳам тузган. Қизиғи шундаки, трансфер рўйхатида мураббий алмашиши ҳам турибди.

“Қора рўйхат? Месси бунақа иш қилишни хаёлга ҳам келтириб бўлмайди”, – дея жамоадошини оқлашга ҳаракат қилди Умтити. Агар терма жамоа ҳолатига қарайдиган бўлсак, ҳаммаси равшан бўлади. Аргентина жаҳон чемпионатисиз қолишга яқин турибди. Яқинда эса мураббий футболчилар дастидан истеъфога чиқарилди.

“Месси – етакчи эмас. Мураббий билан гаплашган пайти, у орқасида қанча аргентиналиклар турганини ўйламайди ҳам. Мессида бу ҳиссиёт йўқ”, – дея таъкидлайди Аргентина терма жамоаси собиқ физиотерапевти Карлос Дибос. Месси терма жамоа мағлубиятидан сўнг қочади ва яна уни қутқариш учун қайтади. Бироқ, барибир, бой берилган ўйинда айбсизлигича қолади. Яқинда ҳакамни ҳақорат қилди ва бунинг натижасида терма жамоа яна ўз етакчисисиз қолди.

Криштиано Роналдуни кўп нолийди дея айблашади. Португалиялик юлдузнинг жарима майдони олдида йиқилишларини кўп маротаба кечиришмайди. Бунақада Мессини умуман кечириш керакмас. Месси нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам жуда кўп ўзига ярашмайдиган гапларни айтади. Бир маротаба у Айтор Каранкани “Моуринёнинг қўгирчоғи” дея атаган. Арбелоани эса хотини олдида аҳмоқ деган. Буларнинг ҳаммаси ортда қолган Эл-классико таъсиридир. Ҳеч нарса ўзгармаяпти, аксинча, “Барселона” клуби ичида бу ривожланяпти. Жамоа директори Пере Гратакос Месси жамоадошлари ёрдами билан шу даражага етганини айтган, эртаси куни эса ўз лавозимидан озод қилинган.

“Месси – аҳмоқ, у фақат футбол билан яшайди. Мен унга пирамида сирлари, монархлар ва Тутанхамон сулоласи ҳақида гапириб бергандим. У эса пинагини ҳам бузмади”, – деб айтиб ўтган египтолог Захи Хавасс. Баъзида ҳақиқатан ҳам Месси шундай туйилади. Футбол оламига кирган ҳужумчи, реал ҳаётдан чиқиб кетгандек. Лекин унинг оиласи солиқ гирдобига қолиб кетган. Бу эса ҳужумчининг яна бир ёмон тарафларидан бири.

“Худо унга катта иқтидор ато этган, бироқ у қийшиқ оёқ ярамас”, – дея танқид остига олган шарҳловчи Василий Уткин. Футбол оламида Месси ҳамма иқтидорини намойиш қила оляпти. Бекорга унинг ҳисобида 5 та “Олтин тўп” турмабди. Охирги йиллар бу соврин ҳалол ўтказиляпти дейишга тил бормайди. Месси яхши ўйинчи, бироқ ўзини ярамасларча тутмоқда. Охирги пайтларда Роналду билан таққослаганда бекорга португалиялик юлдуз устун келмаяпти.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 14:22, 03.06.2017. Ўқилди: 22208 марта. Фикрлар: 46 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.