Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 22.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:0
      • Лацио
      • 22.02.2026 16:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Торино
      • 22.02.2026 19:00
      • Аталанта
      • 2:1
      • Наполи
      • 22.02.2026 22:00
      • Милан
      • 0:1
      • Парма
      • 23.02.2026 00:45
      • Рома
      • 3:0
      • Кремонезе
      • 23.02.2026 22:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Пиза
      • 24.02.2026 00:45
      • Болонья
      • -:-
      • Удинезе
      • 22.02.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 22.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 22.02.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:0
      • Вулверхэмптон
      • 22.02.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 1:3
      • Фулхэм
      • 22.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • 1:4
      • Арсенал
      • 24.02.2026 01:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 22.02.2026 01:00
      • Атлетико
      • 4:2
      • Эспаньол
      • 22.02.2026 18:00
      • Хетафе
      • 0:1
      • Севилья
      • 22.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 3:0
      • Леванте
      • 22.02.2026 22:30
      • Сельта
      • 2:0
      • Мальорка
      • 23.02.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Валенсия
      • 24.02.2026 01:00
      • Алавес
      • -:-
      • Жирона

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қатарда янги жамоа - «Ад-Дуҳайл» ташкил қилинди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Қатар: Юлдузлар лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қатар Юлдузлар лигасида янги клуб пайдо бўлди - «Ад-Дуҳайл». Бу жамоа қуйи дивизиондан элитага йўл олган дебютант эмас ёки нолдан тузилгани ҳам йўқ. Тўғри, жамоа янгитдан ташкил этилди, фақат эски «Лаҳвия» ва «Ал-Жаиш»нинг бирлашиши ҳисобига. Аслида ушбу кичик мамлакатда спорт клубларини бир меъёрда ушлаб туриш у қадар мураккаб иш ҳисобланмайди, аммо улар обрўсини кўтариш ва лоақал Осиё даражасида янада танитиш - мураккаб масала. Аввалги сафар БАА про-лигаси хусусида мақола ёзиб,  бош мураббийларга зарур жиҳатлар хусусида мулоҳаза юритгандик. Навбатдаги мақоламиз Қатар футболида клубларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг лигага қўшилиб кетиши жараёни хусусида.

Даставвал

2016|2017 йиллар мавсуми якунига кўра, Қатар Юлдузлар лигасида Жамол Белмади бошқарувидаги «Лаҳвия» чемпионликни тантана қилди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидовнинг жамоаси - «Ал-Жаиш» эса 4-ўрин билан чекланди. Абдуллоҳ бин Носир ал Танига тегишли «Лаҳвия» Юлдузлар лигасига 2010 йили қўшилган бўлсада, аслида анча олдин тузилган. Жамоа ўз фаолиятини узоқ 1938 йили «Ал-Шорта» номи остида бошлаган. Бироқ араб спорт журналистикаси ҳам клубнинг «туғилган» вақти сифатида 2009 йилни кўрсатади. Эътиборлиси, бу жамоа Юлдузлар лигасига чиққанидан буён 5 марта чемпион бўлди. Умуман, у айни пайт мамлакатнинг энг бой жамоаси ҳисобланади. «Лаҳвия» хўжайи­ни 2010 йили «Малага»ни Лоренцо Сансдан сотиб олгач, Европада анча танилди. Қатарликларнинг ЖЧ-2022 мезбонлигини қўлга киритишларида ҳам ал Танининг ҳиссаси катта. Мана, орадан 8 йил ўтиб, «Лаҳвия» ва «Ал-Жаиш» бирлаштирилди. Бундан кўзланган мақсад - халқаро аренада ҳам яхшироқ натижаларга эришиш.

«Ал-Жаиш»га келсак, Форс кўрфазида мухлислар бу жамоани «армия клуби» сифатида билишади. «Армиячилар» жамоаси «Лаҳвия»дан 2 йилча олдин ташкил этилган. «Жаиш» молиявий қудратга эга бўлсада, ОЧЛда мунтазам иштирок этолмади. Аслида жамоа потенциали юқори, лекин тажриба етишмаслиги боис, халқаро аренада омадсизликка учраётганди.

Бирлашиш палласи

Табиийки, бирлашувдан сўнг икки спорт клуби инфратузилмаси ҳам ўзаро уйғунлаштирилади. Бошқа спорт турлари масаласи тушунарли, лекин футбол жамоалари устида анчагина бош қотириш талаб қилади. Қаранг, охирги мавсумда «Лаҳвия»нинг марокашлик ҳужумчиси Юсуф ал Араби 24та гол урди, «Ал-Жаиш» вакиллари - Ромариньо ва Сардор Рашидов эса рақиблар дарвозасини 14 мартадан ишғол қилишди. Маълумотларга қараганда, «Жаиш» футболчилари янги клубга ўтиш хусусида жиддий таклиф олишмаган. Тўғри, бу клуб вакиллари ҳам кўчада қолиб кетмайдилар, албатта. Лекин бирлаштириш ғояси моҳияти шу жойда йўқолиб қоляпти. Аслида икки клуб етакчиларини битта жамоа қанотида бирлаштириш керак эмасмиди? Мисол учун, айни пайт Сардор Рашидовга БААнинг камида 5та жамоаси даъвогар, Ромариньо Саудия клублари эътиборида турибди, Мурод Наж Ҳусайн эса «Ал-Райян»дан таклиф олган. Ҳа, мавсум-2017|2018 стартигача етарлича вақт бор, аммо янги клуб раҳбарияти таркиб масаласини тезкор равишда ҳал этмоқчи.

ОЧЛга қайси клублар чиқади?

2018 йилги ОЧЛ масаласи аниқ. Доха мегаполисининг Дуҳайл туманига кўчиб ўтадиган янги клуб ва «Ал-Садд» гуруҳ босқичида ўйнайди. 3-ўрин соҳиби - «Ал-Райян» эса «плей-офф»да иштирок этади. «Ад-Дуҳайл» ОЧЛда ғолиб чиқиш асносида Клублар ўртасидаги ЖЧга йўл очишни кўзламоқда. Шундай ҳолатда Қатар лигаси учун ажратиладиган ОЧЛ квотаси «2+1»дан «3+1»га ортиши мумкин.

Негалигини биласизми?

Форс кўрфазидаги чемпионатларга назар солиб, маҳаллий мулкдорлар клубларга катта пул сарфлашларию, бундан кутилган натижа чиқмаслигидан ҳайрон қоласан киши. «Лаҳвия» ҳам, «Жаиш» ҳам чемпионатдаги энг «кенжа» клублардан эди ва тушунарлики, улар моҳиятан сармоя лойиҳаси саналган. Яъни бу жамоалар бизнес-режа асосида тузилган. Таҳлилчилар ишбилармонларга даромаддан кўра, харажат кўпроқ бўлишини батафсил тушунтиришган ҳам. Зеро, янги лойиҳалар доимо омма эътиборида туради. Мана, араб дунёсидан ташқарида етарлича машҳурликка эришиш на «Лаҳвия» ва на «Жаиш»га насиб этди. Таққослаш учун, Хитой футболидан «Шанхай СИПГ» ёки «Гуанжоу Эвергранд»ни олайлик. Улар ҳақида дунё-нинг исталган нуқтасида эшитишган. Қатар футболи эса... Дейлик, биз бу мамлакат жамоалари ўйинларини фақат ОЧЛ туфайли кузатамиз. Ҳамюртларимиз Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Шоаҳмедов, Санжар Турсунов ва Сардор Рашидов клублари ҳақида ҳам етарли маълумотга эга эмасмиз. Ҳа, «Жаиш»да муносиб тўп сурган Сардорга харидор клублар борлигидан хабардормиз, лекин чемпионатда 6-7-ўринларни эгаллаган «Умм Салал» ва «Ал-Харайтият» режалари биз учун мавҳум.

Пул тикилгач...

Араб футболида клубларнинг бирлашиши, янгидан ташкил топиши ёки йўқлик сари сингиши оддий ҳол эмас, албатта. Мана, Германияда «кенжа» клублардан бири - «РБ Лейпциг» бир уринишда вице-чемпионликка эришиб, ЕЧЛга чиқди. Араб дунёсида битта жамоанинг бирданига шоҳсупага кўтарилиши учун  таркиби фақат юлдузлардан иборат бўлиши ва бош-қа жамоаларда бутун мавсум жиддий муаммолар бўй кўрсатиши талаб этилади. Бой ишбилармонлар ўз клублари иштирокидаги баҳсларни кузата туриб, тикилган пул нега кўпаймаётганини ўйламайдилар, чоғи. Улар «Нега менинг номим тилга олинмай қўйди?» ёки «Нима учун эътибордан четда қоляпман?» қабилидаги саволлар устида кўпроқ бош қотирсалар керак. Қолаверса, клубларда спорт директорлари у қадар фаол эмаслар. Аниқроғи, бош мураббий ёки хўжа-йин яқинларидан бири харидорлар учун кўп пул сарфлаб юборади, трансферлар жараёнига ҳаққоний баҳо берадиган таҳлил гуруҳи йўқ. «Ад-Дуҳайл» профессионал клуб сифатида икки жамоа ўрнини эгаллар экан, ўтмишдошлари хатосини такрорламаслиги керак...

Қатар олий дивизиони

Расмий номи: Қатар Юлдузлар лигаси

Клублар сони: 14та

Футболчилар сони: 444 нафар (105 нафари легионер)

Футболчиларнинг ўртача ёши: 27,8

Энг кўп чемпион бўлган клуб: «Ал-Садд» (12 марта)

Амалдаги чемпион: «Лаҳвия» (Доха)

Чемпионатдаги энг қимматбаҳо футболчи: Юсуф ал Араби («Лаҳвия», 5,1 млн. фунт)

Чемпионатдаги барча футболчиларнинг умумий трансфер нархи: 96,88 млн. фунт (23 май ҳолати бўйича)

Чемпионатнинг ТВ-ҳамкорлари: Al Jazeera Sports, Al-Kass

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:24, 04.06.2017. Ўқилди: 5694 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.