Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Навбаҳор"нинг 143та дуранги ҳақида батафсил

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

27 май куни ўз уйида «Бунёдкор»ни қабул қилган «Навбаҳор» клуби ўз тарихида миллий чемпионатимиз доирасида 143-дурангини қайд этди.

Наманган клуби дуранг қайд этиш бўйича олий лигамизда яққол рекордчидир. Ундан кейинги ўринларда «Андижон» (134та) ва «Пахтакор» (121та) келмоқда. Олий лига тарихида 100 тадан ортиқ баҳсда дуранг ўйнаган жамоалар сони 10та, холос. «Чилонзор» ва «Вобкент» эса атиги 6тадан баҳсда дуранг ўйнашган, холос. Тошкент ва Наманган шаҳри жамоаси жорий мавсумда (2017) ўзларининг 50 фоиз ўйинларида дуранг қайд этишди (6 тадан). 143 та дуранг 31 та клуб билан баҳсларда қайд этилган. Умуман олганда, ушбу жамоа олий лигада 752 та ўйин ўтказган бўлса, 357 та ғалаба, 143 дуранг, 252 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 1289-925. Ушбу клубнинг дуранглари жами ўйинларга нисбатан 19,01 фоизни ташкил этади.

Клубга 1974 йилда асос солинган бўлиб, 1988 йилдан буён «Навбаҳор» номи билан аталади. Олий лига тарихида мунтазам иштирок этиб келадиган 3 жамоанинг («Пахтакор» ва «Нефтчи» билан бирга) биридир. 1996 йили мамлакат чемпиони бўлган. Ушбу клуб сўнгги марта 2004 йилда чемпионат совриндори (3-ўрин) бўлган. Ўтган йили турнир жадвалида 15-ўринга тушиб кетиб, «ўтиш ўйини»да қатнашишига тўғри келди.

Наманган клуби олий лигада кўпроқ «Нефтчи» ва «Андижон» билан кучлари тенг келган -13 мартадан. Бундан ташқари, кетма-кет узлуксиз 5 мавсум МҲСК (1993-1996 йиллар, 6 та ўйин) ва «Қизилқум» (2008-2012 йиллар, 7 ўйин) клублари билан дуранг ўйнаган. Бу «Навбаҳор»нинг энг узун сериясидир. Бундан ташқари, «Динамо» билан 2011-14 йилларда, яъни 4 мавсум дуранг ўйнаганини ҳам эслатиб ўтиш ўринли. 2008 йилги мавсум давомида жамоа 11 та дуранг ўйнаган бўлса, 2001 йилда атиги 1 та дуранг қайд этилган. 1-давра якунига кўра энг кўп дуранг (6та) жорий мавсумда қайд этилди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1-давраси якунланишига яна 3 та тур бор ва «Навбаҳор» сўнгги 4 турда фақат дуранг ўйнаяпти.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 11:24, 09.06.2017. Ўқилди: 3231 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик