Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Аякс» - ўша зўр «шамол ёхуд ғайратли йигитчалар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Голландия футболининг энг совриндор ва донгдор клубларидан бири - «Аякс» якунланган мавсум аввалида бир эсанкираганди: кўплаб асосий футболчилар кетишгач, асосан ёшларга таянган клуб «Ростов»дан учралган мағлубият туфайли Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқолмади.

Қишда эса бош мураббий Петер Бош янгиланиш вақти келганини тушуниб етди ва энг қимматбаҳо ўйинчилар - Анвар ал Ғо-зи ва Ришедли Базурни трансферга қўйди.  Савдодан тушган маблағ эса бир қатор ёш, аммо жуда иқтидорли йигитларни сотиб олишга йўналтирилди.

Муҳими, ўша қарор ўзини мутлақо оқлади. Ҳар ҳолда, «Аякс» ҳозирга келиб, ҳар қандай кучли рақибдан чўчимайдиган, иштиёққа тўла ёшлар жамоасига айланди. Диққат қилинг, бугунги «Аякс» футболчиларининг ўртача ёши 22,1 (!)га тенг, холос.

Дейлик, жамоа асосий таркибида энди 17-баҳорни қарши олган  Жастин Клюйверт ва Маттейс де Лигт каби футболчилар бемалол тўп суришмоқда. Шуни назарда тутсак, Стокгольмда кечган ЕЛ финалини бой берган «Аякс»ни айблаш ноўрин. Муҳими, жамоа аввалги мавқеини тикламоқда, бошқача айтганда, Амстердамда ўша зўр «шамол» турмоқда. Клуб таркибидаги ғайратли йигитчаларга қараб, барчасига ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

Андре ОНАНА - 21 ёш

Хабарингиз бўлса, «Аякс» ўтган ёз биринчи рақамли дарвозабони Яспер Силлессенни «Барселона»га сотиб юборди. Голландиялик голкипер ўрнига эса камерунлик Андре Онана олиб келинди. Эътиборлиси, ёш кипер Тим Крулдек тажрибали рақобатчидан қўрқмай, жамоага дадиллик билан киришиб кетди. Эътиборли факт шуки, у бир уринишда «қуруқ» ўйинлар сони бўйича клуб рекордини такрорлади. Энг муҳими бошқа - «Аякс» асли «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Онанани ўз сафига чорлаш йўлида атиги 150 минг евро сарфлади, холос.

Дэйли СИНКГРАВЕН - 21 ёш

Голландлар футболчи иқтидорини очиш бобида нечоғли тажрибага эга эканликларини айнан Дэйли Синкгравен мисолида яққол билиб олиш мумкин. Чунончи, Дэйли 2 йилча олдин келажаги порлоқ қанот ярим ҳимоячиси саналарди. Бироқ футболчи «Херенвен»дан «Аякс»га ўтиб, ўзи ўрганган позицияда кўнгилдагидек ҳаракат қилолмади. Шундан сўнг клуб мураббийлари уни чап қанот ҳимоясида синаб кўришди. Самарани қаранг, Синкгравен бугунга келиб, WhoScored талқини бўйича голланд футболидаги энг яхши латералга айланди-қўйди.

Маттейс де ЛИГТ - 17 ёш

Эндигина 17 ёшга тўлган футболчининг қандайдир ярим йил ичида асосий таркибдан муқим жой олганию, дебют голини нишонлаганига нима дейсиз?! Яна ўйнайдиган позициясига эътибор қаратинг - марказий ҳимоя! Қолаверса, Маттейс Голландия терма жамоасида дебют қилишга ҳам улгурди. Тўғри, ўша ўйинда «лоларанглилар» болгарлардан енгилишди. Аммо Маттейс учун 17 ёшда миллий жамоа либосини кийишнинг ўзи ҳам ҳозирча катта ютуқ, албатта.

Давинсон САНЧЕС - 20 ёш

Давинсон ўтган ёз «Барселона»дан расман таклиф олганди. Бироқ кўпроқ ўйнаш хоҳиши таъсирида «Аякс»­ни танлади ва дарҳол жамоанинг етакчиларидан бирига айланди. Серҳаракат марказий ҳимоячи нафақат орқа чизиқда, балки рақиб жамоа жарима майдонига яқин ҳудудда ҳам самарали ўйнаш салоҳиятига эга. Дейлик, колумбиялик футболчи мавсум давомида «Гол}пас» тизими бўйича 7 очко тўплади. Тан олайлик, бу марказий ҳимояда тўп сурувчи йигитча учун фантастик натижа саналади. Давинсоннинг ҳимоядаги ишончли ҳаракатлар билан грандлар оромини бузганига эса анча бўлди.

Че НУННЕЛИ - 18 ёш

Тўғриси, Че Нуннели ҳали клуб асосий таркибида тўп суришга улгурганича йўқ. Аммо футбол мутахассислари ва экспертларнинг ундан умидлари катта. «Аякс» мураббийлари кейинги мавсум Чени ҳам бемалол бошланғич таркибга киритсалар керак.

Абдулҳақ НУРИ - 20 ёш

Абдулҳақ ҳақидаги илк ижобий фикрлар бундан 2 йилча муқаддам янграганди. У ҳам аксарият тенгдош дўстлари қатори асосий таркибда ўйнаш мазасини тотиб кўриб бўлди. Умуман, «Аякс»нинг ашаддий мухлислари Нурини худди Вацлав Черни каби клуб академиясининг энг сара тарбияланувчиларидан бири сифатида мақташади.

Вацлав ЧЕРНИ - 19 ёш

Экспертлардан «Аякс» бош мураббийига маслаҳат: «Вацлавга кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этинг ва 3 йилдан сўнг уни бирор топ-клубга ўзингиз истаган нархда сотинг!» Бошқа гапга ҳожат йўқ.

Ҳаким ЗИЕШ - 24 ёш

Бугунги «Аякс»нинг энг яхши футболчиси. Ҳаким ЕЛ ярим финалида «Лион» дарвозасига 3та гол урди. Аслида тахмин бўйича олганда, Ҳаким бундан 2 йил аввал Голландия термасида Уэсли Снейдер ўрнини эгаллаши лозим эди. Бироқ Данни Блинд қандайдир номаълум сабабларга кўра, Зиешни эътибордан четда қолдирди. Охир-оқибат, умидлари чиппакка чиққан ёш футболчи Марокаш терма жамоасини танлади. Айтганча, Ҳаким айни пайт марокашликлар сафида Россия-2018 мундиали йўлланмасини ютиш имкониятига эга бўлиб турибди. Голландия термаси эса бўлажак ЖЧдан анча узоқда...

Давид НЕРЕС - 20 ёш

«Аякс» таркибига қишда қўшилган бразилиялик Давид Нерес ўйинга тезда мослашиб, «Лилл»га ўтиб кетган Анвар ал Ғози ўрнини босди ва ҳозирда унинг сафда йўқлигини билинтирмаяпти. Аксинча, ал Ғозига нисбатан ҳам яхшироқ ҳаракатланяпти. Қизиғи шундаки, бразилиялик йигитча бошланғич таркибда майдонга тушган аксарият ўйинларда «Аякс» учун гол уришни уддалади. Амстердамликлар бундай омадли серия сўнгги марта Луис Суарес билан кузатилганини яхши билишади.

Жастин КЛЮЙВЕРТ - 17 ёш

Ие, бу Клюйвертнинг нусхасими ёки қариндоши? Йўқ, Жастин шунчаки, яқин ўтмиш афсонасининг севимли фарзанди, истеъдодли ўғли! Кичик Клюйверт курашлардан чарчамайдиган, енгилишни сира ёқтирмайдиган чинакам жангчи. Қолаверса, ўсмир йигитча омадли ҳам: «Аякс» у қатнашган ўйинларда асосан ижобий натижага эришди - 12та ғалаба.

Каспер ДОЛЬБЕРГ - 19 ёш

«Аякс»даги дебютини 2016 йилнинг августида нишонлаган Каспер шундан буён Петер Бош жамоасида чамаси 50та ўйин ўтказди, 20тача гол урди ва 8та самарали «пас» берди. Дарвоқе, «Аякс» ЕЛ нимчорак финалида «Копенгаген» билан тўқнаш келган ва айнан даниялик футболчининг голи эвазига кейинги раундга йўл олганди.

Амин ЮНЕС - 23 ёш

«Боруссия» (Менхенгладбах)дан 2,5 миллион еврога харид қилинган вингер юксак техник қобилияти билан бошқалардан яққол ажралиб туради. У якунланган мавсум 10тача гол урди. Ҳисобидаги самарали узатмалар сони янада кўпроқ - 12та. Аждодлари ливанликларга бориб тақаладиган ярим ҳимоячи Германиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнашга улгурди, аммо Йоахим Лёв эътиборига тушиши учун бошқа чемпионатга кўчиб ўтиши лозим, шекилли.

Бертран ТРАОРЕ - 21 ёш

«Лион» дарвозасига урилган 2та голга муаллифлик қилган футболчи «Челси»га тегишли ва «Аякс»да ижара келишуви бўйича ўйнади. У қанот ярим ҳимоясида ҳам, ҳужумда ҳам бирдек самара келтириш салоҳиятига эга. Аммо Буркина-Фасо вакили орада жароҳат туфайли 3 ой майдонга тушолмади. Апрель ойида сафга қайтиб эса АЗ ва НЕК клубларининг тор-мор этилишига катта ҳисса қўшди. Траоре шунингдек, «Аякс»нинг ЕЛ финалига чиқишида ҳам жонбозлик кўрсатди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:54, 11.06.2017. Ўқилди: 4256 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.