Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия премьер лигасидаги энг яхши плеймейкер ким бўлди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболда биринчи ўринда натижа турса-да, бироқ натижага етишиш йўлида қилинган машаққатлардан баҳра олишга етадигани бўлмаса керак. Майдонда футболнинг нозик томонларини, ҳақиқий чиройини кўрсатадиган футболчилар, албатта, бўлади. Уларнинг ҳаракатини кузатиш жуда ҳам мароқлидир. Булар плеймейкерлар!

Атамалогия

Одатда, плеймейкерлар деб ҳужумкор ярим ҳимоя позициясида ўйнайдиганларни ва ҳужумни якунловчи пас берадиган футболчиларни назарга тутишади. Бироқ тўлиқ маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, ким ҳужумни ташкил қилишда катта рол ўйнаса ва ўйинни бошқарса, ўша футболчини бемалол плеймейкер деб аташимиз мумкин. Масалан, Андреа Пирло ёшлигида таянч ярим ҳимоясидан туриб якунловчи паслар берган, Леонардо Бонуччи ҳимоядан туриб плеймейкерлик қиляпти. Антонио Конте ҳозир Давид Луизни “Челси”да мана шу вазифада ўргатмоқда, яъни ҳимоядан туриб плеймейкерлик қилишга.

Лидер

Охирги турдан сўнг 3 та футболчи натижани 10 тадан кўтара олишди. Буларнинг орасида яққол пешқадамлик қилган футболчи бу Кевин де Брюйне. Белгиялик ярим ҳимоячи ҳисобида 17 та ассистентлик мавжуд. Гвардиола уни қайси позицияда ўйнатмади дейсиз, ўнг-чап қанот ярим ҳимояларида, ҳужумкор ярим ҳимояда ва ҳатто марказий ярим ҳимояда ҳам. Кўп ҳолатда у жойини жамоадаги яна бир креатив футболчи — Давид Силва билан алмаштириб турарди. Шундай бўлса-да, Кевин яхши мавсум ўтказмоқда, бироқ гол уриш бўйича очиқчасига омади келмаётганини тан олиш керак. Жуда кўп зарбаси дарвоза устуни ёки тўсинига теккан.

Кўринмас лидер

Де Брюйнедан сўнг иккинчи ўринда Гюлфи Сигурдссон бормоқда. Гюлфи гол+пас бўйича Кевиндан олдинда, 14 та ассистентлик қилган бўлса-да, Кевиндан кўра кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган. Айнан Сигурдссоннинг саъй-ҳаракатлари ва етакчилиги эвазига “Суонси” АПЛда жон сақлаб қолди. Мавсум давомида исландиялик футболчини мураббий икки позицияда ҳаракат ўйнатди. Агар жамоа икки ҳужумчи билан ҳаракат қилса, Гюлфи ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасида тушади, агар 3 та ҳужумчи бўлса, чап қанот ҳужумчиси сифатида ҳаракат қилади. Иккинчи рол унга кўпроқ маъқул, шекилли, шу позицияда кўпроқ ассистентлик қилган. Гюлфи “Суонси” урган 41 голдан 21 тасида иштирок этган. Бу таҳцинга лойиқ ҳолатдир.

Қолганлар

Яна бир гуруҳ плеймейкерлар бор, ажойиб техникага эга, креатив футболчилар, бироқ уларга давомийлик етишмади. Ўзил, Мата, Фабрегас — ҳамманинг ўрни ҳар хил. Кимдир бир маромда ҳаракат қилмади, кимдир жуда кам майдонга тушган, кимнидир эса жамоадошлари панд беришган. Уларга мавсумдаги ҳолат етишмади. Бу футболчилар нимага қодир эканликларини ҳамма жуда ҳам яхши билишади. Шунинг учун ҳам улардан кейинги мавсумда яна аввалги ўйинларини кучайган ҳолатдагисини кутиб қоламиз.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 19:53, 14.06.2017. Ўқилди: 7719 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик