Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мухлис дарди: «Терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш йўлини топдим!»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрондан учралган мағлубият шунақа қаттиқ таъсир қилган эканки, кўчада учраган тўртта одамдан учтаси футболчиларимиз ва мураббийларимизнинг «ширин таърифлар» билан ёдга олишади. Жумладан, мен ҳам ана шундай мухлислардан кўпининг дардига қулоқ тутдим. Бу фикрлар орасида жаҳл билан айтилганлари ҳам, мулоҳаза қилиб билдирилганлари ҳам бор. Келинг, шу фикрларга қулоқ тутамиз.

Зариф ака, ҳайдовчи:

— Ука, бу футболдаги муаммоларни қандай ҳал қилса бўлади? Нега шунчадан бери тузукроқ иш қилинмади, а? Абрамов даврида зўр ўйнардик, лекин натижа бўлмади. Миржалолни олиб келишди. Маладес, Миржалол футболни зўр тушунади, дегандик, лекин битта автогол туфайли термамиз жаҳон чемпионатига чиқа олмади ва Миржалол ҳам термадан кетди. Кейин эса Самвел Бабаян келди. Буни қара, энди на ўйин бор, на натижа. Тушунмайман, ука, нега бундай қилишди? Ахир бир мураббий ишини эплай олмаса, ўрнига бошқа тажрибалироқ мураббийни олиб келиш керак-ку, тўғрими?

Ботир ака, сотувчи:

— Э, шу ўйинни гапирма, ука? Ҳар доим кечқурун 10 гача касса қилиб, кейин ухлардим. Шу куни бозорниям йиғиштириб, футбол кўрибман-а! Қанча фойдадан қуруқ қолдим! Тушунмайман, нима қилади булар машғулотларда?! Отнинг калласидай ойлик олади, ўйнаса ўладими? «Локомотив»га қарши ўйинда иккита гол ургани заҳоти Машарипов термага чақирилди, лекин у ҳам захира ўриндиғини тўлдиряпти, холос. Хуллас, мен терма жамоани жаҳон чемпионатига чиқаришнинг йўлини топдим. Ўзи бунинг битта йўли бор, Бразилия ёки Испания зборниларидаги ўйинчиларни олиб, терма тузиб, номини «Ўзбекистон миллий термаси» деб ўзгартириш керак, тамом. Ёки терманинг таркибини бутунлай янгилаш керак, Бабаяннинг бундай қилишига эса кўзим етмаяпти-ёв.

Салим ака, сартарош:

— Ҳозир бизада амалдаги чемпион «Локо», тўғрими? Лекин зборнийнинг асосий таркибида нечто «Локо» ўйинчиси бор? Ёки «Насаф» учинчи ўринни эгаллайди, қани бу клубнинг футболчилари? Термадаги аксарият ўйинчилар «Пахтакор»дан. Ахир ҳозирги Бабаян бу «Пахтакор»ни бошқарган Бабаян эмас-ку, тўғрими? Унинг масъулияти икки карра ошган, у ҳозир умуман бошқа Бабаян, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси. Бу ҳазилакам гап эмас! Барака топгур, шундай номдан фойдаланмайдими? Ўқидим, терманинг таркибини мен эмас, мураббийлар штаби тайинлайди, дебди. Хўш, ўша мураббийлар штабида ўз ишини қойиллатиб қўйган бирорта мутахассис борми? Йўқ. Биттаси ҳайдалган, бошқа биттаси анчадан бери футболга аралашмай қўйган. Битта легионеримизнинг-ку тузук фойдаси текканини кўрмадим. Менимча, уям номига чақирилган, аслида, ҳеч қандай аҳамияти йўқ унинг, исми Деян Жоржевичмиди? Хуллас-да...

Хуллас, агар ҳар бир мухлисдан фикр сўрасангиз, ҳар биттаси битта янги фикр айтади, бу шуни англатадики, ўзбек футболида, айниқса, терма жамоамизда муаммолар кўпайса кўпайяптики, камайгани йўқ. Аслида, ечим жуда оддий, таркибни алмаштириб, ишончни оқламаётган (Сергеев, Андреев) ёки футболчи эканлигини унутиб қўяётган (Лобанов) ларнинг ўрнига бошқа футболчини тушириш керак. Очиғи, шахсан мен Бабаян нега Нестеровни иккинчи дарвозабон қилиб қўйганини ҳалигача тушуна олмайман. Майли, хуллас, таркибни яхшироқ тузиб, мураббийлар штабини ҳам тозалаш керак. Қани Естафеев ёки ёшларимиз билан яхши натижа кўрсатган бошқа мутахассислар? Агар шу инсонлар шунчаки йўқ бўлиб кетса, футбол мутасаддиларининг ишига «икки» баҳо! Агар вазият шу тарзда кетаверса, ҳеч нарса ўзгармаса ва термамиз бу сафарги мундиалдан ҳам қуруқ қолса, футболимиз мутасаддиларига «икки» баҳо! Агар натижа бўлмаса, футбол орқасидан нон еяётганларнинг топгани ҳалол эмас, асло, чунки бу пуллар халқники ва халқ ўзбек футболининг бугунги аҳволидан норози. Норози одамнинг ҳақи эса ҳеч қачон буюрмайди. Нима дедингиз?

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:22, 25.06.2017. Ўқилди: 17571 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик