Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: "Нефтчи" клубидаги легионерларга жавоб берилди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лига 15-туридан ўрин олган “Нефтчи” –  “Металлург” (0:2) баҳсидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Бундай ҳисобда уйда мағлубиятга учраш ачинарли бўлди. Йигитлар бугун рақиб олдида ёш болалардек кўринди. Хатто рақиб дарвозаси олдида жиддий вазиятлар ярата олмадик. Бугун “Металлург” қийинчиликсиз ғалабага эришди деб ўйлайман. Улар мазкур натижага эришиш учун кўп тер тўкишмади. Футболчиларимиз Ғузордаги ўйинда яхши ҳаракат қилишганди. Бироқ бугун мен “Машъал” билан беллашувдаги жамоани кўрмадим.

– Биринчи даврадан кейин қандай режаларингиз бор ?

Айни пайтда диққат эътибор “Бунёдкор”га қарши ўйинга қаратилган. Мазкур ўйиндан сўнг ёзги тайёргарлик режаси борасида гапириш мумкин бўлади.

Кўпчилик Сиз “Нефтчи”га бош мураббий бўлганингиздан сўнг жамоага юқори савияли, хатто юлдуз даражасидаги футболчиларни келишига умид билдирмоқда. Умуман олганда селекциядаги рўйхатингиздан кимлар ўрин олганини айта оласизми ?

– Сиз назарда тутаётган савиядаги футболчиларни хозир мамлакат бўйлаб топиш қийин. Биз мавсумни ўртасида турибмиз. Хамма профессионал футболчиларни ўз клублари билан шартномаси бор. Буни ҳам инобатга олиш керак. Легионерларга жавоб бердик. Энди уларнинг чизиғида ўйнайдиган футболчилар излаяпмиз ва уларнинг ўринини тўлдириш лозим. Мен учун жамоага ким келишидан қатъий назар, ана шу футболчи клубга фойдаси тегишиши керак деган фикрни илгари сураман. Хозир бизга барчани ўзи билан олдинга бошлайдиган етакчи керак. Менда ёшлар таркибидаги бир қатор ёш ва махаллий футболчилар яхши таассурот қолдирмоқда. Агар улар билан ишланса, эътибор берилса юқори натижалар қайд этиш мумкин. Ўринбосарлар сафида ҳам истеъдодлар етарлича топилади. Мен уларга катта эътибор қаратяпман. Асосий таркибга келсак, амалдаги футболчиларимизга ёмон баҳо бермайман. Фақат хозир уларни кетма-кет мағлубиятлар тушкунликка тушириб қўйган. Бу вазиятдан уларни олиб чиқиб кетиш учун ҳаракат қиляпман. Бундай инқирознинг футболда кузатилиши табиий ҳол саналади. Ёзда бўладиган йиғинда имкон даражасида номдор ва кучлироқ жамоалар билан ўйнашни режа қиляпмиз. Айнан ушбу рақиблар билан учрашувлардаги иштирок ва натижалар йигитларга ўзларига бўлган ишончни қайтариб бериши мумкин.

– Сўнгги пайтларда дарвозабонларнинг кетма-кет алмашинувига гувоҳи бўляпмиз. Бунга қандай изоҳ берасиз ?

“Нефтчи”нинг “Навбаҳор”га қарши биринчи ўйинини кўрганимда Абдужалилов менда юқори таассурот қолдирганди. Бироқ “Динамо” билан ўйинда у кўп гол ўтказиб юборди. Сўнг “Машъал”га қарши баҳсда Ўткир Юсуповга имконият бердим. Бугун эса яна  Абдужалилов турди. Ўтказиб юборилаётган голларда хар доим ҳам дарвозабон айбдор бўлмайди. Футбол жамоавий ўйин саналади.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 22:53, 25.06.2017. Ўқилди: 9400 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик