Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      •   Сурхон
      • 1:0
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 11 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 11 16
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Қўқон-1912 11 11
14 Сурхон 10 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон - Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роберто Карлос: «Ниятим — Бразилия терма жамоасини бошқариш» (интервью)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Карлос — Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби сафида тўп сурган охирги 30 йилликнинг энг кучли футболчиларидан бири. У футболчилик даврида кўплаб совринларни қўлга киритган, айниқса, Бразилия терма жамоаси билан бирга тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган.

Журналистлар мазкур спорт афсонаси билан суҳбат уюштиришди. Интервью чоғида Роберто Карлос Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги иштироки, Неймарнинг иқтидори, Қатарда бўладиган мундиал, Зиданнинг мураббийлик фаолияти ва бошқа мавзуларда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганингизда нималарни ҳис қилгансиз?

— Мен 1991 йилда терма жамоада ўйнай бошлаганман. 1994 йилда эса АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этувчи 23-26 нафар футболчилар орасида бўлишим мумкин эди, аммо терма жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийси Альберто Паррейра менинг термада ўйнашга ёшлик қилишимни айтди. Ўрнимга эса бошқа бир ёш футболчи — Роналдони олиб кетишди. 1998 йилда эса биз финалгача етиб бордик, аммо ҳал қилувчи ўйинда Франция термасига 0: 3 ҳисобида ютқазиб қўйдик. 2002 йил эса мен учун энг омадли давр бўлди, биз жаҳон чемпиони бўлдик, умуман, терма жамоамиз билан барча совринларни қўлга киритдик. 2006 йилда эса биз жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичида мағлубиятга учрадик, аммо бу вақтга келиб, менинг орзуларим амалга ошиб бўлганди.

Асосий турнирда бош совринни қўлга киритганингизда кўнглингиздан нималар кечган?

— У кунларни асло унута олмасам керак. Менда кубокни қабул қилиб олаётганим акс этган сурат бор. Тўғри, барча сардорлар кубокни хурсанд бўлиб қабул қилишади, аммо мен бошқача қувонганман. Болаларча хурсанд бўлганман. Ўшанда менга берилган совғаларнинг ҳаммаси шахсий музейимда сақланади. Бу расм менга кўп нарсани эслатади. Терма жамоа либосида жаҳон чемпионлигини қўлга киритганинг, Бразилия ва бошқа мамлакатлардан келган миллионлаб мухлисларнинг сени қувонганча олқишлаши, бразилча футболнинг нималарга қодир эканини исботлаганинг — буларни шунчаки сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу расмни жуда яхши кўраман, чунки у менга биринчи совринни қанчалик кўп кутганимни англатиб туради.

— Тажрибали футболчилардан қайси бири, сизнингча, жарима зарбаларини қойиллатиб бажаради?

— Криштиану! Криштиану Роналду. Ҳеч ким тўпни Роналдучалик тепа олмайди. Мен, асосан, ерлатиб зарба йўллардим, фақат кучга эътибор берардим. Роналду ҳам шундай. Фақат унинг қачон қандай тепишини ҳеч ким билмайди. Яна ким жарима зарбаларини қойиллатиб бажаради?! Бундай ўйинчиларни истаганча учратиш мумкин. Масалан, «Дели Дайнамос» жамоасида (Ҳиндистон суперлигаси иштирокчиси) шогирдларим билан кўп бора машқ қилардик, аммо уларнинг зарбалари кўнгилдагидек чиқмасди.

— Келажагингизни қандай тасаввур қиласиз?

— Агар менда ўзимни мураббий сифатида бошқа клубда синаб кўриш имкони туғилса, шак-шубҳасиз бунга рози бўлардим ва нималарга қодир эканимни исботлардим. Мен замонавий мураббийман, ишим ҳам янгича қарашларга асосланган. Жуда кўп ўқияпман, ўз устимда ишлаяпман, кўплаб халқаро турнирларни кузатиб бораман, умуман, бор вақтимни футболга бағишлайман. Менинг ниятим қачондир Бразилия терма жамоасини бошқариш. Чунки бу менинг карьерам ва тажрибамни оширишим учун керак. Туркияда яхши ишладим, Россияда ҳам ҳаммаси кўнгилдагидек кечди, қолаверса, Ҳиндистонда ишлаб ҳам кўп тажриба орттирдим.

— Мураббийлардан қайси бирига тақлид қиласиз?

— Жуда кўплаб мураббийларни тажрибали деб ҳисоблайман. Ўйлашимча, мен учун энг яхшилари Гус Хиддинк ва Висенте дель Боске. Мен ўйинчиман, раҳбар эмасман. Мен Роберто Карлосман ва футболчиларим билан ғалаба қозонишни истайман. Шогирдларим мени тушунишини ва ўйинимиз яхши чиқиши учун жон-жахди билан ҳаракат қилишини хоҳлайман. Бу усулим эса айнан Гус Хиддинкникига ўхшайди.

— Қатарда олиб борилаётган ишларни қандай баҳолайсиз?

— Ҳаммаси жуда ажойиб: менимча Қатар жаҳон чемпионатини ўтказишга шунчаки аъло даражада тайёр. Мен 2002 йилда Япония ва Жанубий Корея майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаганман. Ўшанда бизни ноқулайликлар анчагина қийнаганди. Масалан, ўйиндан кейин доим бир меҳмонхонадан бошқасига кўчиб ўтиш учун кун давомида овора бўлардик. Қатарда эса барча объектлар максимал даражада метрога яқин атрофда қурилган, меҳмонхонадан стадионга бориш учун машинада 40 дақиқа сарфлайсиз, холос. Ўйлашимча, Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мундиаллар тарихидаги энг яхшиси бўлади. Инфратузилмалар кишининг кўзини қувнатадиган даражада. Мен ташкилотчиларни аъло даражадаги тайёргарлик билан табриклашни истардим.

— Жаҳон чемпионатига ташриф буюрасизми?

— Албатта. Мен ҳамма ўйинни томоша қилмоқчиман, чунки бир стадиондан бошқасига тезда бора оласиз, яъни бир кунда уч ёки тўртта ўйинни кўришингиз мумкин. Бу ажойиб имконият.

— Неймар ҳақида қандай фикрдасиз?

— Собиқ футболчи ва мураббий сифатида айтишим мумкинки, у жуда иқтидорли футболчи. «Барселона»га кўчиб ўтганидан кейин Неймарнинг иқтидори янада ошди. Бугун у дунёнинг энг кучли учта футболчисидан бири ҳисобланади. У жуда тезкор бўлиши билан бир қаторда ҳаракатчан ҳам. Масъулиятдан қочмайди. Месси жароҳат олган пайтда айнан Неймар барча масъулиятни ўз зиммасига олди ва буни ажойиб тарзда уддалади.

— Зайниддин Зидан ва унинг «Реал»даги иши ҳақида фикрингиз қандай?

— Зидан «Кастилья»да тажриба тўплади, аммо грант клубнинг бош мураббийси бўлиш бошқа масала. У ҳозирча яхши бошлади ва доим иши ана шундай омадли бўлишини истайман, мен унга ёрдам беришга ҳамиша тайёрман. У ҳар доим ғалабалар ва совринларга интилиб келган — бу Зиданнинг асосий кучи, шиори. «Реал» ўтган мавсумдагидан тузукроқ ҳаракат қилишини истардим. Бу клуб уни Зидан бошқараётгани учун ҳам ўзини бахтли ҳис қилиши керак, чунки Зизу футболчиларни қандай ўйнатишни яхши билади. Ўйинчилар Зиданнинг сўзини ерда қолдирмаган ҳолда бир-бирини тушуниб ҳаракат қилиши лозим. Мухлислар ҳам Зиданнинг ўйинчи алмаштириш ва асосий таркибни аниқлаш борасидаги қарорларига эътироз билдиришмасин, чунки у футболчиларнинг имкониятларини яхши баҳолай олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:03, 27.06.2017. Ўқилди: 5080 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик