Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шўртан» қачон муаммолардан халос бўлади? Ўзи нима бўлганди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Шўртан
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ғузорнинг “Шўртан” клуби футболчи Урош Милославлевич билан боғлиқ муаммо туфайли ФИФА томонидан Биринчи лигага четлатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Раҳбарлар Милославлевичга бўлган қарздорликни сўндириб, жамоани қайта ташкил этишаётган бир пайтда “Шўртан” осмонини яна қора булутлар қоплади.

Гап шундаки, бир неча кун илгари ФИФА ташкилоти “Шўртан”га яна хат юборган. Бу сафар муаммо жамоани 2011-2012 йиллар бошқарган мураббий Игорь Криушенко ва унинг ёрдамчиси атрофида рўй бериши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, “Шўртан” клубининг белоруссиялик мутахассисга 95 минг АҚШ доллари, ўша вақтда дарвозабонлар бўйича мураббий бўлиб ишлаган мураббийга 26 минг АҚШ доллар қарзи бор.

Айни шу сабабдан ғузорликлар ФИФА чиқарган қарор сабаб катта эҳтимол билан янги мавсумни Биринчи лигада бошлайди. Агар шунда ҳам “Шўртан” қуйи лигадан Олий Лигага чиқиш вазифасини адо этса, ФИФА кейинги мавсумга ҳам жамоани жазолаши мумкин.

Яъни Игорь Криушенкога бўлган қарздорлик ҳаддан зиёд кўплиги туфайли “Шўртан” яна Биринчи лигага равона бўлиши мумкин.

Унинг устига жамоани бошқараётган Ихтиёр Каримов ва унинг ёрдамчилари ҳам номаълум сабабларга кўра ваколатларидан четлаштирилишди. Шунингдек, жамоани Олександр Пишчур ва Акмал Холматовлар тарк этишган.

Эндиликда “Шўртан”нинг мураббий курсиси бўшаб ётибди, у курсига ҳеч кимнинг ўтиргиси ҳам йўқдек. Чунки боши балоларда қолиб кетаётган жамоа натижасини қўрқмасдан ўз маъсулиятига оладиган мураббийни ҳозирги замонда деярли топиш қийин.

Табиийки, буёғига нима бўлади? “Шўртан”нинг тақдири қай аҳволда кечади? каби саволлар мунтазам берилиб туради. Чунки “Шўртан” 23 йилдан бери ўзбек футболи ривожига анча-мунча фойдаси теккан жамоа ҳисобланади.

“Шўртан” эндиликда ўзининг янги раҳбарияти билан 4 июль куни Ғузорда учрашув ўтказади ва шу мажлисда бўлажак режалар маълум этиб ўтилади.

“Шўртан” билан боғлиқ муаммолар кетма-кетлиги қандай якунланишини аввалдан тахмин қилиш қийин. 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:32, 30.06.2017. Ўқилди: 4748 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик