Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Ал-Аҳли (СА) 2 4
5 Ал-Қодисия 2 4
6 Шабаб ал-Аҳли 1 3
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 1 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Акбар исматуллаев: «Ҳали чемпионликдан умид узганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган «Пахтакор» биринчи давраннинг охирги икки учрашувида уйғонгандек тассурот қолдирди. Муҳими, ҳужумчи Игорь Сергеев ниҳоят, дарвозага йўл топишга муваффақ бўлди. Умид қиламизки, ҳужумчи учун қора кунлар ортда қолди ва у энди терма жамоамиз учун ҳам гол уришни бошлайди. Биз «Пахтакор» ҳимоячиси Акбар Исматуллаевни суҳбатга тортиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акбар, «Пахтакор» учун «Насаф»га қарши ўйиннинг аҳамияти жуда ҳам юқори эди. Ана шундай қийин учрашувда муҳим уч очко қўлга киритилди. Ниманинг эвазига ғалаба қозондик, деб ўйлайсиз?

- Ҳақиқатан ҳам бу ғалабани узоқ кутгандик. Кубокдан чиқиб кетганимиздан сўнг бор эътиборимизни чемпионат баҳсларига қаратгандик. Боз устига, айнан «Насаф» бизни кубокнинг ҳар икки ўйинида мағлуб этганди. Шу боис, ўйинга ҳар қачонгидан жиддийроқ тайёргарлик кўргандик. Ғалабадан бошқа натижа бизни асло қониқтирмасди. Очко йўқотган тақдиримизда совринли ўринлар учун курашаётган жамоалардан анча ортда қолиб кетардик. Қолаверса, мухлисларимизни ҳам анча ранжитиб қўйгандик. Бугун ишқибозлар ва ўзимиз учун ҳам майдонда астойдил ҳаракат қилдик. Натижа эса барчамизни хушнуд этди. Мазкур ғалабадан сўнг бизда совринли ўринлар учун курашиш имконияти ошди. Руҳиятимиз ҳам анча кўтарилди. Буёғига энди очко йўқотишга асло ҳаққимиз йўқ. Турдан-турга ўйинимизни шакллантириб, кучайтириб боришга ҳаракат қиламиз.

- Кубокда қабул қилиб олинган йирик ҳисобдаги мағлубиятга нима сабаб бўлганди?

- Ўша баҳсда ўйинимиз умуман қовушмаганди. Мағлубият сабабларини ўрганиб чиқдик. Ўзимизга нисбатан танқид кўзи билан қарадик. «Насаф»нинг кучсиз томонларини ўргандик. Мана, гувоҳи бўлганингиздек, майдонда рақибдан ҳар тарафлама устун келдик. Учрашув бошланиши арафасида жамоадошларим билан ҳеч бўлмаса ўзимиз учун ўйнаш борасида келишиб олгандик. Ўйлайманки, мухлисларимиз ҳам хурсанд ҳолатда уйларига қайтишди. Қолаверса, турнир жадвалидаги ҳолатимизни ҳам анча яхшилаб олдик.

- «Насаф» билан ўйиндан бир тур аввал «Олмалиқ»қа имкониятни бой бердинглар. Бу кутилмаган мағлубиятмиди?

- Биринчи бўлимда ёмон таассурот қолдирмагандик. Танаффусдан кейин ҳам устунликка эришдик. Афсуски, ўз хатоларимиз эвазига дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Эътиборлиси, «Олмалиқ» футболчилари иккала голни ҳам стандарт вазиятдан уришди. Аслида, ўйиндан олдин мураббийларимиз олмалиқликларнинг асосий қуроли стандарт вазиятлар эканлигини айтишганди. Мураббийларимизнинг чўчигани бежиз эмасди. Бир сўз билан айтганда, жуда аламли мағлубият бўлди.

- Тез орада клубда катта ўзгаришлар бўлади. Жамоа раҳбарияти янгиланди. Бунга футболчилар тайёрми?

- Жамоанинг ичида анчадан бери гап-сўзлар юрибди. Ўзгариш бўлиши аниқ. Футболчилар ҳам бунга тайёр туришибди. Бош мураббий «Насаф»га қарши кечган ўйинимизни «ВИП» ложадан кузатиб борди. Тез орада сафимизга янги футболчилар келиб қўшилади. Улар орасида легионерлар ҳам бўлади. Табиийки, иккинчи даврани кучли ва рақобатбардош таркиб билан бошлаймиз. Соғлом рақобатнинг борлиги яхши. Жамоамиз олдида турган асосий вазифа - ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш. Бунинг учун камида учинчи ўринни эгаллашимиз шарт. Бу - минимал вазифа. Ҳали бизда чемпионлик учун курашиш имконияти ҳам сақланиб қолган. Кубок баҳсларидан чиқиб кетганимиз боис, энди бор эътиборни чемпионатдаги иштирокимизга қаратамиз. Бу жиҳатдан бизга асосий рақибларимиздан кўра енгилроқ бўлади.

- Арвеладзенинг жамоага келишини қандай қабул қилдинглар?

- Жуда яхши. Хабарни хуш кайфиятда қарши олдик. Ўйлаймизки, Шота Арвеладзе жамоамизга Европа футболи нафасини олиб киради. Ўзининг «кўҳна қитъа»да орттирган бой тажрибасини биз билан баҳам кўради. «Пахтакор» яна аввалги мавқеини таклайди. Бунга кўп вақт қолмади. Ҳозирги ҳолатда ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз. Фақат захира ўриндиғимизнинг торлиги сабаб барча ўйинларда асосан 12-13 футболчига юклама тушяпти. Табиийки, бундай ҳолатда чарчоқ аломатлари сезилиб қоляпти. Захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган футболчи деярли йўқ. Ёшларга эса тажриба етишмаяпти. Улар барча ўйинларни бир маромда ўтказа олишмаяпти. Бу футболчиларимизга озгина вақт керак. Умид қиламанки, омадсиз ўйинлар ортда қолди. Энди фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз, турдан-турга ҳолатимиз яхшиланиб боради. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Турнир жадвалига эътибор қаратсангиз, жамоалар орасидаги очколар тафовути унчалик катта эмас. Фарқ битта турнинг ўзида йўқ бўлиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, ҳали чемпионликдан умид узганимиз йўқ.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 06:50, 03.07.2017. Ўқилди: 5173 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик