Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Конфедерациялар кубогидаги хатоси учун чилилик ҳимоячи мухлислардан йиғлаб узр сўради

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Конфедерациялар кубоги
Рукн: Янгиликлар
A A A

Германиянинг ғалабаси билан якунига етган Конфедерациялар кубогидан сўнг чилилик ҳимоячи ўз мухлисларидан йиғлаб узр сўради.

Ҳал қилувчи ўйинда «Сельта» клубининг 30 ёшли ҳимоячиси Марсело Диас жарима майдончаси яқинида тойиб кетди. Унинг бу хатосидан фойдаланган Тимо Вернер тўпни олиб қўйди, ҳужум Ларс Штиндлнинг голи билан якун топди ва кубок Германияга кетди.

Ўйиндан сўнг микст-зонада Диас кўз ёшларини тийиб туролмади.

Чили терма жамоаси бош мураббийи Хуан Антонио Пицци ва жамоа етакчиси Артуро Видаль ўйиндан кейин Диаснинг ёнини олиб чиқишди.

«Ҳозир ҳамма хафа, Диас эса барчадан кўра кўпроқ хафа. Биз унинг шундай ўйнашда давом этишини истаймиз. Марсело каби футболчилар туфайли финалга қадар етиб келдик. У бизнинг етакчи, ҳужумларни ҳам айнан Диас бошлайди. Хатолар футболда бўлиб туради» - деди Хуан Антонио Пицци, Чили бош мураббийи.

Бир неча кун ўтиб, Марсело Диас Instagram саҳифасида мухлисларга мурожаат қилди.

«Майдон ёки бошқа нарсани сабаб қилмоқчи эмасман, бу фақатгина менинг хатойим эди. Жамоа яхши ўйнади, аммо қилган хатойим туфайли мағлуб бўлдик.

14 йил олдин энг оғир зарбани ҳис қилганман, ўшанда акам вафот этганди. Энди футболчиликда худди шундай зарбани қабул қилдим. Футбол ўша машъум воқеадаги оғриқни бермайди деб доим айтганман. Бироқ нотўғри ўйлаган эканман.

Мен ўрнимдан туриб курашишда давом этишим керак. Ҳаёт — кучлилар учун. Ўйлашимча, мен улардан бириман» - деди Марсело Диас, чилилик ҳимоячи.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:10, 04.07.2017. Ўқилди: 9315 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик