Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 "Третий тайм". Валерий Царукян.
      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Человек из футбола". Николай Писарев.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Эюпспор".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/8 финала. "Реал Мадрид" - "Сельта".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Ризеспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Палмейрас".
      00:40 Новости футбола.
      00:45 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Фламенго".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
      04:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 24.07.2025

      05:05 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Техническая программа. Финал.
      06:25 "Вопреки всему".
      06:55 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа. Прямая трансляция.
      09:25 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      11:15 Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:20 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      13:25 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      15:40 "Культовые".
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал. Прямая трансляция.
      17:55 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      19:25 "Лица страны". Александр Катышев.
      19:45 "Вопреки всему".
      20:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатическая группа.
      23:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:30 "Культовые".
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Летняя Универсиада 2025. Дзюдо.
      04:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Финал.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 24.07.2025

      05:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Финальный этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Финал.
      06:00 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге. Мужчины.
      07:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Прямая трансляция.
      12:15 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Предварительный кард. Мовсар Евлоев против Алджэмейна Стерлинга.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:20 Специальный репортаж.
      14:40 Новости.
      14:45 Есть тема! Прямой эфир.
      16:10 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Водное поло. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      19:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Дзюдо. Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      02:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Смешанные единоборства. ONE FC 166 в Лусаиле, Катар. Анатолий Малыхин против Ренье де Риддера. Реванш.
      04:05 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 24.07.2025

      06:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      09:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 7 в Портсмуте, Великобритания. Обзор.
      14:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 17. Боллен - Валанс.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".
      22:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      22:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Волейбол. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.
      03:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 18. Виф - вершина Коль-де-ла-Лоз.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Камолиддин Раҳимов: "Ниятимиз, “Шўртан”нинг аввалги мавқеъсини тиклаш"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Шўртан
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқинда "Шўртан" жамоаси раҳбариятида ўзгариш юз берди.

Клуб бош ҳомийси "Шўртаннефтгаз" МЧЖ раҳбриятининг тавсияси ва қарорига кўра эндиликда "Шўртан" ПФК МЧЖ бош директори лавозимида Камолиддин Раҳимов фаолият олиб борадиган бўлди.

Маълумки, "Шўртан" бу йилги мусобақанинг оралиқ даврасини, ўзига хос бўлмаган 14 ўрин билан якунлади. Кўриниб турибдики, иккинчи даврада жамоа олдида ҳали бажариладиган ишлар етарлидан ҳам ортиқроқ. Хўш, ёзги таътилдан кейинги режалар, иккинчи даврага тайёргарлик жараёнлари, таркибни кўчайтириш масалалари қай тарзда олиб борилмоқда. Янги раҳбарнинг иш режалари ва мақсадларидан нималар ўрин олган. Ушбу саволлар юзасидан, биз Раҳимов билан суҳбат ташкиллаштирдик:

- Камолиддин Эргашевич, аввало "Шўртан" ПФК МЧЖ Бош директорлигидек масъулиятли вазифага тайинланишингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?

Клуб раҳбарлигига тайинланганимдан сўнг жамият фаолиятини ўрганиб чиқдим. Шуни айтиш жоизки, клубда бажарилиши лозим бўлган ишлар жуда ҳам кўп. Клуб раҳбариятида ва мураббийлар штабида ўзгаришларни амалга оширдим. Клуб раҳбариятининг эътиборсизлиги, селекция ишларида йўл қўйилган хато ва камчиликлар, мураббийлар штабининг савияси пастлиги, жамоанинг турнир жадвалида қуйи поғонадан ўрин эгаллашига асосий сабаб бўлди деб ҳисоблайман.

   
- Одатда ҳар қандай ташкилотда янги тайинланган раҳбар ўз мақсад ва режалари билан иш бошлайди. Айтингичи, Сиз бу борада қандай янгиликлар, ўзгаришларни амалга оширмоқчисиз?

Жамоанинг молиявий аҳволи ҳавас қиладиган даражада эмас. Клубнинг 2012-2016 йиллардан бери тўланмасдан, йиғилиб келаётган қарздорлиги мавжуд. Шу сабабли, асосий вазифаларимдан бири қарздорлик билан боғлиқ бўлган муаммоларни қўлдан келгунча тезроқ бартараф қилишдан иборат. Клуб тасарруфидаги фаолияти деярли тўхтаб қолган “Қурилиши сектори”ни қайта ишга тушириб, янги иш ўринларини яратиш орқали ҳам ушбу қарздорликларни камайтиришни режалаштирганман. Йил якунига қадар, “Шўртан” футбол академиясини ишга туширишни ҳам кўзда тутганмиз. 

Маълумки, "Шўртан" жамоаси бу йил Ўзбекистон чемпионати Олий лигасида ўзининг ўн иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Ўз даврида, яъни 2010 йили жамоамиз Олий лигада 4 ўринни эгаллади. Ўша йилнинг ўзида мамлакат Кубоги баҳсларида финалга қадар етиб борди. Ҳаттоки, Халқаро мусобақа - Осиё футбол Конфедерацияси Кубоги-2011 турнирида ҳам муносиб иштирок этди. Лекин кейинги йилларда "Шўртан жамоаси ўз мавқеини бироз пасайтириб юборгандек бўлмоқда. Сиз жамоани бу йилги мусобақаларнинг биринчи давра охирида қабул қилиб олдингиз. Гарчи, "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор" каби кучли жамоалар мағлубиятга учратилган бўлса-да, давра якунлари бўйича раҳбарият "Шўртан" иштирокини қониқарсиз баҳолади. Натижада мураббийлар гуруҳида ҳам истеъфолар қайд этилди. Демоқчимизки, жамоа иштирокини янги босқичга кўтариш, иккинчи даврага кўнгилдагидек тайёргарлик кўриш, мураббийлар гуруҳини янгилаш ва таркибни кучайтириш борасида қандай ишлар олиб бориш режалаштирилган? 


-Ҳозир айтиб ўтганимдек, клубда бажарилиши зарур бўлган ишлар ва вазифалар жуда кўп. Авваламбор, жамоага яхши мутахассисларни жалб қилмоқчиман. Куни кеча, Виталий Легай ва Геннадий Кочневлар клубимизда иш бошладилар.  Жамоанинг машғулотлар жараёнини тўлиқ тушуна биладиган, футболчиларни жисмоний ҳолатини яхши англай оладиган, техник ва тактик жиҳатларини ҳам юксалтира оладиган, соғлом жамоавий муҳитни ярата оладиган яна бир-иккита яхши мутаҳассислар таклиф этилади. Иккинчи давра оралиғидаги тайёргарлик жараёнида эътиборни кўпроқ ўзимизни маҳаллий тарбияланувчиларимизга қаратамиз. Жамоани кучайтириб, уни аввалги мавқеъини қайтаришга ҳаракат қиламиз. Ҳақиқатдан ҳам жамоамиз биринчи даврада сенсацион ғалабаларни қўлга киритди, аммо омад хар доим ҳам келавермаслигини унутмаслик шарт. Шу сабаб, жамоавий ва тартибли ўйин кўрсата оладиган жамоа шакллантиришга бел боғлаганман.

- Яқинда Республика миқёсидаги Оммавий Ахборот Воситаларида, жамоанинг собиқ бош мураббийи вазифасини бажариб борган Ихтиёр Каримовнинг "Шўртан" ва унинг биринчи даврадаги иштироки, жамоа атрофидаги масалалар хусусидаги суҳбати чоп этилди. Ана ўша суҳбат давомида жамоамиз бир қатор муаммолар ичида қолганлиги таъкидланиб, энг асосий урғу молиявий ҳолатнинг яхши эмаслигига берилганди. Айниқса, гап 2011 ва 2012 йиллар давомида жамоада фаолият олиб борган легионер футболчилар ва ишлаган мутахассисларнинг иш хақлари тўланиши билан боғлиқ муаммолар Халқаро футбол ташкилоти - ФИФАга қадар етиб борганлиги ва "Шўртан" ПФК турли даражадаги жазоларга тортилаётганлиги, бу муаммолар ечими осон кечмаслиги айтилган. Ҳаттоки, жамоамизнинг Олий лигадаги кейинги иштироки ҳам сўроқ остида эканлиги қайд этилган. Бу борада ўқувчиларга, мухлисларга ва мутахассисларга қандай фикр билдирасиз? 

Ҳақиқатдан ҳам, 2011-йилда жамоамиз таркибида тўп сурган Урош Милосавлевич ҳамда 2012-йилда “Шўртан”да мураббийлик вазифасида фаолият олиб борган Игорь Криушенко ва Виталий Варивончикнинг  ўз вақтида тўланмаган маошлари бўйича ФИФАга қилган мурожаатлари натижасида келиб чиққан жиддий муаммолар мавжуд. “Шўртан”да 2011 йилдаги мавсумнинг биринчи даврасида тўп сурган Милосавлевич билан биринчи давра якуни бўйича тўлиқ ҳисоб –китоб қилинган. Иккинчи даврада ушбу футболчи  “Бунёдкор” жамоасида тўп суриб  Ўзбекистон Чемпиони бўлган. Лекин шундай бўлсада, орадан 3 йил ўтиб иккинчи давра учун “Шўртан”дан пул талаб қилиб ФИФАга мурожаат қилган. Клуб раҳбариятининг унинг мурожаати бўйича ФИФА томонидан келган хатларига ва қарорларига беэътибор бўлганлиги натижасида “Шўртан” катта миқдордаги жарима тўлашга мажбур бўлди. Уша жарима тўлови ҳам кечиктирилган ҳолда тўланганлиги сабаб, ФИФА қўмитаси жамоани биринчи лигага туширилиши тўғрисида қарор қабул қилган. Биз ФИФАга бу қарори бўйича эътироз хати юборганмиз ва якуний қарорни кутмоқдамиз. Ушбу эътирозимиз қабул қилиниб, натижаси ижобий бўлишига умид қилаяпмиз. Игорь Криушенко ва Виталий Варивончик муаммоси ҳам ушбу муаммога ўхшаш. 2012 йилда, мураббийлар олдида клуб жуда кам миқдорда қарздор бўлган. Аммо клубда ўтказилган молиявий ва хўжалик фаолияти бўйича назорат тафтиши натижасида юзага келган молиявий муаммолар сабабли ушбу қарздорлик тўланмай қолган. Кейинчалик, раҳбарият томонидан ушбу қарздорликни тўлаш имконияти мавжуд бўлган. Ушбу мураббийлар ҳатто раҳбарият билан алоқага чиққан ва клуб базасига ташриф ҳам буюришган. Бундан ташқари, ушбу муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида битим тузиш таклифини ҳам билдиришган. Аммо клуб раҳбарияти қуруқ ваъададан бошқасига ярамаган. 2016 йилда эса ушбу мураббийлар ФИФАга мурожаат қилишган. Уларнинг мурожаати бўйича ҳам ФИФА қўмитаси қарор чиқарган. Лекин ушбу қарор ҳам эътиборсиз қолдирилган ва бунинг натижасида 2017 йилда клуб ФИФАнинг навбатдаги огоҳлантиришини қабул қилишга мажбур бўлди. Шундай бўлсада, биз мураббийлар билан алоқага чиқиб улар билан келишув битимини имзолашга ва қарорда белгиланган жарима суммаси миқдорини анчагина камайтиришга эришдик.     

- Кўп минг сонли мухлисларимизни бугунги кунда севимли "Шўртан" жамоамизнинг кейинги тақдири қизиқтирмоқда. Ушбу саволга ҳам аниқ ойдинлик киритиб кетсангиз?

Юқорида айтиб ўтганимдек, биз, яъни янги раҳбарият қисқа муддат ичида жиддий муаммоларни бартарф қилиш йўлида қўлимиздан келган барча ишни қилдик. ФИФА қўмитасининг жавобини кутишдан бошқа чорамиз йўқ.

- Ёзги таътил ҳам деярли ўз ниҳоясига етди. Иккинчи даврага тайёргарлик ишлари қачон ва қаерда олиб борилади? Жамоага янги бош мураббий ва унинг ёрдамчиларини тайинлаш борасида қандай қарор қабул қилинди. 
Жамоамиз кеча клуб қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборди. Уқув-йиғин машғулотларини яхши ва сифатли ўтиши учун Легай ва Кочнев каби малакали мураббийларни жалб қилдик. Яқин кунларда бош мураббий масаласи ҳам ҳал этилади. 5 июлдан 18 июлга қадар жамоамиз машғулотларни Ғузорда ўтказади, 21 июлдан 2 августга қадар  эса иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттиришни режалаштирганмиз.

- Табиийки, таркибни муносиб футболчилар билан шакллантириш, бўш чизиқларни кучайтириш ишлари тўғрисида ҳам тўхталсангиз?

- Албатта, хабарингиз бор клуб мавсумнинг биринчи давраси якуни бўйича бир қатор футболчилар билан ҳайрлашди. Уларни ўрнини эса асосан маҳаллий футболчиларимиз билан тўлдириш билан бир қаторда бошқа жамоалардан ҳам бир нечта иқтидорли футболчиларни таклиф қилишни режалаштирганмиз.  

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 11:16, 07.07.2017. Ўқилди: 4041 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.