Бугун 6 март, 2026 йил, жума.

      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • 1:4
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • 0:1
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 2:2
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Ман. Юнайтед
      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 1:3
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • 0:2
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • 0:3
      • Нефтчи
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • -:-
      • ОКМК
  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • -:-
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Удинезе
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 2 6
2 Локомотив 2 6
3 Пахтакор 2 6
4 Бухоро 2 6
5 Андижон 2 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Насаф 1 3
8 Навбаҳор 2 3
9 Қизилқум 2 3
10 Динамо 1 0
11 ОКМК 1 0
12 Хоразм 1 0
13 Қўқон-1912 2 0
14 Сўғдиёна 1 0
15 Сурхон 2 0
16 Машъал 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон
2-тур Навбаҳор 0-1 Бухоро
2-тур Машъал 0-2 Локомотив
2-тур Сурхон 0-3 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Порту» ашаддий рақиби «Бенфика»ни сеҳр-жодуда айбламоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Порту» ашаддий рақиби - «Бенфика»ни сеҳр-жоду ишлаганликда айбламоқда. Нима, нима? Эмишки, лиссабонликлар жоду ёрдамида ғалаба қозонишаётган экан.

Воажаб, бу қанақаси? Ҳа, 27 июнь куни «Порту» ва «Бенфика» ўртасидаги қарама-қаршилик янги даражага чиқди: биринчиси иккинчисини камида охирги икки мавсум мобайнида афсунгар хизматидан фойдаланганганликда айблади.

Бу айблов жиддий характерга эга. Зеро, у қандайдир эҳтиросли мухлис эмас, балки «Порту»нинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори Франсишк Маркеш оғзидан чиқди, боз устига, клуб телеканалининг тўғридан-тўғри узатилган кўрсатуви чоғи.

Портуликлар далил сифатида «Бенфика» президенти Луиш Филипе Виейра ва Гвинея-бисаулик афсунгар Арманду Наги ўртасидаги ёзишмалар мазмунини тақдим этишди.

v v v v

Аниқланишича, Наги афсунгарлик қилиш баробарида халқ полицияси комиссари сифатида ишлайди. Маркешнинг якуний гаплари қуйидагича бўлди: «Очиғи, ҳаммаси шу даражага боришини ўйлаган эмасдим. Аммо бугун бемалол айтаманки, гап Португалия футболи тарихидаги энг катта можаро ҳақида кетяпти. Энг қизиғи ҳали олдинда». Қўшимча қилиш жоиз, айни пайт португал футболида антикоррупцион тергов давом этяпти. Шу вақтда ақлга сиғмас айбловнинг янграши худдики оловга мой қуйгандек бўлди. Кўринишидан, «Бенфика»нинг кетма-кет 4-марта чемпионлик рутбасига эришгани икки клуб ўртасидаги душманликни янада қувватлантирди, шекилли. «Бенфика» афсунгарга  100 минглаб евро тўлаган,- дейди Маркеш. - Хусусан, мавсум-2015|2016даги чемпионлик учун сеҳргар ҳисоб рақамига 75 минг евро ўтказиб берилган. Бу «Бенфика» футболчилари, мураббийлари ва раҳбарлари меҳнатини шубҳа остида қолдиради». Маркешнинг айтишича, афсунгар «Бенфика»ни қаторасига 4-чемпионлик унвони «ишдан бўйин товлаш» туфайли хавф остида қолиши ҳақида огоҳлантирган. Наги шунинг баробарида агар гонорари миқдорини оширсалар, барчасини тўғрилаши мумкинлигини таъкидлаган эмиш.

v v v v

Наги томонидан «Бенфика» президентига юборилган мактуб мазмуни: «Бенфика» ҳамкори сифатида ишдан бўйин товлаш ҳолати вужудга келаётганига эътибор қаратишни сўрайман. Зеро, бу клубнинг кетма-кет 4-марта чемпион бўлиши эҳтимолини хавф остида қолдиради. Мавсум-2015|2016да Руи Гомеш да Силва воситачилигида ўзаро келишувга эришганимиз натижасида олтин медаль ютдик. Мендаги маълумотларга кўра, кўрсатилган хизматдан хурсандсиз ва шартнома муддатини узайтиришни истайсиз. Бироқ жаноб Руи Гомеш да Силва «Бенфика» бошқарув кенгаши таркибидан чиқарилгач, биз билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди. Қолаверса, ҳалигача янги шартнома тузилмади. Шунга қарамай, ишлашда давом этдик ва фақат «Морейренше» ва «Сетубал» билан ўйинлар олдидан тўхтадик. Натижада клуб мағлубиятларни тан олди(«Бенфика» январь ойи охирида 2 марта енгилди). Шунинг учун янги воситачи тайинлашингизни сўраймиз. У максимал даражада махфий бўлиши шарт, шундай тақдирдагина ҳамкорликни давом эттириб, «Бенфика»нинг қаторасига 4-марта чемпионликка эришиши, Португалия кубогини ютиши ва ЧЛда имкон қадар узоқроқ боришига кўмаклашишимиз мумкин. Умуман, биз билан ишласангиз, клубнинг барча ишлари жойида бўлишини кафолатлаймиз. Жаноб президент, бизга ишонинг, Руи Гомеш да Силва «Бенфика»га бахтсизлик тиламайди, балки совринлар ютишига ёрдам беришни истайди. Ўйлайманки, бунга етарлича далиллар ҳам келтирдик».

v v v v

Яна бир тахминга кўра, клубдан ҳайдалган Гомеш да Силва Гвинея-бисаулик афсунгарнинг ҳисоб рақамини «ёпиб» қўйган ва у клубдан ҳақ ололмаган. «У (сеҳргар-полициячи Арманду Наги) 13 февраль куни Луиш Филипе Виейрага мактуб йўллаб, ЧЛ доирасида Дортмунд «Боруссия»сига қарши кечадиган ўйингача шартнома тузишни илтимос қилган,-дейди Маркеш. - Виейра бунга ижобий жавоб берган. Кейинги куни Виейра почтасига янги хат келган ва унда хизмат ҳақи миқдори ҳам маълум қилинган». Айтишларича, 14 февралдаёқ келишув остига имзо қўйилган ва «Бенфика» ўз майдонида «Боруссия»ни енгди - 1:0. 8 март куни эса кутилмаган воқелик кузатилди - «Бенфика» Дортмундда бутунлай тор-мор бўлиб (0:4), ЧЛдан чиқиб кетди. Натижада «Бенфика» президенти дарҳол афсунгарга ўта қисқа хат ёзган: «Бу қанақа жиннилик?!» Наги эса ўзини оқлашга уринган: «Айни ўша вақт Гвинея-Бисауда эмасдим. Афсуски, ўрнимда ишлаган киши топшириқларимни вақтида бажаролмабди. Мастер Лиссабон билан алоқа ўрнатди, бироқ бу вақтда кеч бўлганди...». Маркеш сирли «Мастер» кимлигини ҳам аниқлабди - Нагининг укаси. Сеҳргар ўз мактуби охирида Дортмунддаги мағлубият учун узр сўраган: «Энди бор эътиборимизни клубга керакли совринлар - чемпионлик ва Португалия кубогига қаратамиз. Умид қиламанки, бизни тушунасиз, бунақаси бошқа такрорланмайди». Диққатга сазовор томони, Франсишк Маркеш айблови барча ОАВда овоза бўлгач, Арманду Наги «Бенфика» президенти билан чиндан ҳам ёзишиб турганини тан олди. Бироқ қўшимча қилишни ҳам унутмади: «У афсунга сира ишонмади ва мен билан шартнома тузгани йўқ».

v v v v

Табиийки, «Бенфика» президенти Луиш Филипе Виейра ҳам бунга ўз муносабатини билдирди: «Ҳа, охирги кунларда атрофимизда шубҳали муҳитни юзага келтиришди. Ишонтириб айтаманки, клубимиз қонунга зид ҳеч қандай ҳаракатга қўл урмайди. Вақт ўтиши билан ҳамма буни теран тушунади. Спортча муваффақиятларимиз, молиявий барқарор ҳолатимиз ва ишларни тартибли йўлга қўйганимиз рақибларимизга ноқулайликлар туғдирмоқда, шекилли. Ҳозир бор эътиборимиз янги мавсум тайёргарлигига қаратилган. Зеро, кетма-кет 5-марта чемпион бўлишни истаймиз. Истасангиз, жамоамизнинг зафарли юриши сирини бемалол ошкор этишим мумкин - асосий сеҳргаримиз мураббий Руи Виториядир».

v v v v

Португалиялик журналистлар эса «Бенфика»нинг мавсум-2015|2016да дарҳақиқат, афсунгар хизматига эҳтиёж сезганини тасдиқлайдиган бирор далил тополмадилар. Умуман олганда, Португалия футболида африкаликлар кўп ва сеҳр-жоду хусусидаги гаплар билан бировни ҳайратга солиш қийин. Қолаверса, мамлакатда «Бенфика»нинг муваффақиятларини асосан клубда ёш иқтидорларни кашф этиш тизими яхши йўлга қўйилгани билан боғлашади. Яъни сеҳр-жодуга қаратилган турли маросим ва ҳаракатларни тан олишмайди. Шундай бўлсада, ҳамма «Порту» даъвоси нималарга олиб келишига қаттиқ қизиқмоқда.

Гвинея-бисаулик афсунгарнинг хизмат тарифи

5 000 евро -  суперкубокдаги ғалаба учун

100 000 евро - чемпионатдаги ғалаба учун

10 000 евро - ЧЛ гуруҳ босқичидаги 1та ғалаба учун

30 000 евро - ЧЛ «плей-офф» раундидаги 1та ғалаба учун

1 000 евро - Португалия кубоги ва Лига кубогидаги 1та ғалаба учун

5 000 евро - Португалия кубоги ва Лига кубоги финалидаги ғалаба учун

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:03, 08.07.2017. Ўқилди: 4533 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
3 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
4 Локомотив Қувончбек Абраев 2
5 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
6 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
7 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
8 Андижон Александр Андроникашвили 1
9 Андижон Драган Черан 1
10 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.