Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Терма жамоа ҳақида ҳақиқатлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олдинги сонларимизда бир қатор ҳамкасбларимиз терма жамоамиз борасида не-не фикр билдириб ташлашмади. Ҳисоб-китоблар ҳам ёғдириб ташланди. Ҳатто термамиз баҳонасида немисларни қай суратда ёмон кўришимиз баёнини ҳам келтирдик. Бу сафар эса, бошқачароқ йўналиш танладик. Оддий ҳақиқатлар ҳақида гаплашмоқчимиз. Кўз юмиб бўлмайдиган ҳақиқатлар ҳақида гапирмоқчимиз.

Германиянинг иккинчи таркиби ККни осонлик билан енггани қанчалик ҳақиқат бўлса, бу гаплар ҳам шунчалик ҳақиқатдир. 90-дақиқадан кейин ўйин тугади, деган туйғу аста-секинлик билан йўқолиб бораётгани қанчалик ҳақиқатга айланиб улгурган бўлса, бизнинг сўзларимиз ҳам шу қадар ҳақиқат бўлиб бормоқда.

Одатда рақамларга суяниб мақола ёзсак, муваффақиятли чиқади. Бугун ҳам рақамларга суянсак, нима дейсиз? Қосимовнинг севимли рақамига суянамизми? Ташаккур, рози бўлганингиз учун. Демак, ҳозирча ҳазм қилиб олишимиз учун 4 та машҳур ҳақиқатни эслатиб ўтсам. Ҳақиқатларнинг янграши учун тахминан бўлса-да биттадан савол бериб борамиз, шунда ўша ҳақиқатга ойдинлик киритилади.

Савол ўта оддий, доимги савол: Нега терма жамоамиз нуқул жаҳон чемпионатига чиқа олмайди?

Ҳозир сизга баён этажак “ҳақиқатларим”нинг қизиқ томони шуки, уларда ҳар бир ҳақиқат  олдинги ҳақиқатни инкор этиб бораверади. Фалсафада “ҳақиқат баҳслар орқали чиқади”, деган гап бор. Кўрамиз, бу баҳсларимиз охирида ҳақиқат булоғи қаердан топиларкан?

1-ҳақиқат: Бизга омад кулиб боқмайди.

Машҳур сабаб, а?! Ҳа, ростанам-да, бизга ҳамиша омад етишмай қолади. Омад кучлиларга кулиб боқади, демай туринг. Чунки омад кучлиларга эмас, омадлиларга кулиб боқади. Акс ҳолда, нега Леонель Мессидек иқтидорига эга бўлган Аргентина 2018 йилги мундиалдан қолиб кетиш арафасида турибди ё Португалия ниманинг ҳисобига Европа чемпиони бўлди?

Буни изоҳлашнинг ягона йўли омадни ўртага олиб чиқишдир.

1998 йили терма жамоамиз ажойиб таркибга эга бўлган ҳолда мағлубиятларга учраган. Аслида, Япония билан уйимизда кечган баҳс, Кореяга бориб дуранг ўйнашимиз мумкин бўлган вазият, Қозоғистондаги аламли дуранг ва терма жамоамиз таркиби масаласида юзага келган жузъий камчиликлар дастлабки қатнашувимизнинг муваффақиятсиз якунланишига сабаб бўлган.

2002 йилги ЖЧ саралаш беллашуви ҳам ёдимда. Хитойни уйда енгганмизу, аммо бунгача қилар ишни қилиб бўлганмиз. БАА билан уйдаги мағлубиятимизни омадсизликдан бошқа нарсага йўя олмаймиз, кечирасиз! Чунки бутун ўйин ҳужум қилиб, Қосимов иситма билан, укол қилинган ҳолатда тўп суриши ва бошқа фидойиликлар ҳам БАА футболчиларининг Даврон Файзиев хатосидан унумли фойдаланиб уриб кетган голи олдида ожиз қолди. Шунақа! Омадимиз чопмаган эди. Хитойдаги баҳс ҳам терма жамоамиз учун яхши кечиши керак эди аслида. Аммо тўсатдан аэропортда маълум бўладики, Максим Шацких бетоб, унинг ўрнига Маминов боради. Мен ўшанда Сальков билан бу борада суҳбатлашганимда, шундай деганди: “Бекор бўлди Макснинг йўқлиги. Маминовнинг қўшилиши эса, ундан-да ёмонроқ иш бўляпти! Афсус, начора!”

Ҳайрон қолгандим, қандай қилиб Россия чемпионатининг етакчиларидан бири келадию, бизга ёмон бўлади, деб. Ўйинни кузата туриб, бу гаплар беҳуда гапирилмаганига амин бўлдим. Чунки Маминов Хитойга узоқ ҳаво учишларидан сўнг борган, етиб келган заҳотиёқ майдонга тушиши талаб этилган. Сальков “Локомотив”дан келган йигитни захирада олиб қолиш даражасида қудратли инсон эмасди. У буни ўша гапида тан олган. Маминов тушгану, Қосимов билан ўртада ғалати жуфтлик пайдо бўлган. Кўринишидан икки юлдуз, аммо бу ерда ўзбекларнинг машҳур “қозонда қайнамайдиган қўчқорларнинг боши”дан бошқа нарса бўлмай қолганди. Хуллас, арзимаган сабаблар туфайли нуқул омадсизлигимиз кўзга ташланади.

2006 йилги Баҳрайн можаросигача ҳам омад бизни четлаб ўтган ҳолатлар бўлган. Эсланг, яхшилаб эсланг. Баҳрайнликлар билан кечган ўйинлар эса, драматизмнинг бир кўриниши бўлган, холос. Ютиб турган ўйинимизни ўзимиз йўқ қилганимизни эсласам, омад деган сўз Ўрта Осиё деган томонлардан аллақачон юз ўгириб кетганми, деб ўйлаб қоламан.

Кейин яна Баҳрайн, Қатарга етарлича урилмаган голлар, хуллас, нуқул омад ёнимиздан лип этиб ўтиб кетаётгандек туюлаверади.

Ҳозир ҳам вазият шунақа. Жуда қизиқ, ё биз шунчалик кучлимизмики, охирги дақиқаларгача синовлар кучайиб бораверса?! Машҳур фильмларга ўхшаб, охирида ҳаммасини даф этадиган қудратимиз бордек туюляпти. Аммо аслида унақа эмаску, биз оддий жамоамиз. Оддий бўлганда ҳам, тўқсон дақиқада икки учта гол уриб ташлайдиган юлдузи йўқ жамоамиз. Шундай бўлса-да, омад деган сўзнинг ёнимиздан вишиллаб ўтиб кетавериши одамни қон қилди.

2-ҳақиқат: Биз мундиалга ҳозирча арзимаймиз.

Ҳа, бу ҳам ҳақиқат. Жаҳон чемпионатига йўл олаётган терма жамоаларнинг ҳолатига қараб шу сўзларни айтишга мажбурмиз. Одатда, мундиалга борадиган ҳар қандай жамоа ё жуда кучли ўйин кўрсатиб чиқади, ёки матонатли ва иродали натижалар қайд этиб боради. Шахсан мен Сурия терма жамоаси кўрсатаётган ўйинни кузата туриб, ушбу юрт плей-офф баҳсларида ўйнаб қолса, ажабланмаслигимни айтмоқчиман. Йўқ, йўқ, улар биздан кучли эмас, зинҳор. Сурияликлар ўзларининг имкониятлари даражасидан баландроқ ўйин кўрсатишяпти, ҳамма гап шунда. Биз эса, ўз имкониятимиз даражасида ўйнай олмаяпмиз. Шунинг учун ҳар доим мағлубиятларимизни омадсизликка йўямиз. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмай, нуқул йиғлаймиз ва терма жамоамиз бошида қора булут айланаётганини бот-бот айтамиз. Аслида, ҳеч қандай қора булутнинг футболга алоқаси йўқлигини биламиз. Ўзимизни эртаклардагидек ҳис қиламиз. Биз қачон жаҳон чемпионатига чиқа олмаган бўлсак, тан олайликки, ўшанда арзимаганмиз. Вассалом!

Менимча, Конго деган давлатда ҳам мухлислар терма жамоаси ҳақида худди бизга ўхшаб қайғуришса керак. Руминияда бир журналист терма жамоаси ҳақида қайғуравериб, Руминия президенти бўлишига ҳам озгина қолган, дейишади. Хуллас, ҳамманинг ўз ватани бор, ҳамма ўз диёри учун худди биздек қайғуради. Демак, бизнинг қайғуришимиз аслида терма жамоамиз жаҳон чемпионатига арзигани учун эмас, балки шу диёр фарзанди эканимиздан мазкур ишга жазм этамиз, холос. Шунинг учун, келинг, азизлар, ҳар бир мағлубиятимизни омадсизликка йўявермайлик-да, оддийгина услубда, ҳали арзимаётганимизни тан олайлик. Шунда арзишга ҳаракат қиламиз, йўқ омадни қидириб вақтимизни сарфламаймиз.

3-ҳақиқат: Биз мундиалга чиқадиган даражада тўғри муносабат қила олмаймиз.

Биз мундиалга арзимаймиз, деб тан олиш тўғримикан? Асло. Чунки тан олишлик аслида мардликнинг бир қисми бўлса-да, ҳақиқий мардлик уни даф этишликда кўзга ташланади. Биз нима учун арзимаслигимиз керак, ахир бизда ҳам қоракўз йигитлар тўп суришади. Халқимиз футболни яхши кўришда Бразилиядан кам бўлса бордир, Россиядан устунроқ. Чунки русларда хоккей ҳам бор. Бизда эса, фақат футбол. Футбол, футбол ва яна футбол! Арзишимиз керак, деб курашсак яхшимасми тан олгандан кўра?! Демак, биз мундиалга чиқа олмаётганимизнинг бош сабабини излашимиз керак, тамом!

Адашмасам, терма жамоамизнинг мундиалдан қолиб кетаётганига бош сабаб футболга бўлган муносабатларимизнинг нотўғрилигидир. Терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқиш учун кураш бошлаганида ҳаммамиз улкан натижалар тилаймиз ва салгина нохуш воқеалар содир бўлса, дарҳол кейинги мундиал ҳақида бонг урамиз. Негалигини биласизми, миллатимиз менталитетида охиригача сабр қилиш у қадар яхши кўрсаткичда эмас. Оғир ишдан қочмаймиз, аммо ўша оғир ишни даф қиладиган кашфиётларни амалга оширмаймиз. Бу эса, афсуски, сабр қилиш деган ишга тўғри келмайди.

Мундиалга чиқмоқчи бўлган терма жамоа борини тўкиши керак. Мутасаддиларидан бошлаб мухлисларгача, футболчилардан тортиб журналистларгача фақат шу иш учун курашиши лозим. Ҳеч ким оқсамаслиги даркор. Франция 1998 йили жаҳон чемпиони бўладиган даражада эдими? Йўқ, уларнинг бу натижани қайд этишларига юксак хоҳиш сабаб бўлган. Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ишлаши керак, деган гап айнан мана шу ерда роль ўйнаган. Биз ҳам токи муносабатимизни ўзгартирмагунимизча, миллий чемпионатимизнинг ҳамма жиҳатларинию, футбол борасидаги фикрлашларимизни бутунлай терма жамоага қаратмагунимизча, жаҳон чемпионати чиқа олмаймиз.

Хитой 2002 йили ўз тарихида биринчи ва ҳозирча охирги марта ЖЧга йўл олди. Нима учун деб ўйлайсиз? Сабаби оддий. Бутун мамлакат шунга ҳаракат қилди. Ўша йили Жанубий Корея ярим финалга чиқиш учун уринди ва уддасидан чиқди. Бу ерда хоҳишдан ташқари ўша хоҳишга яраша муносабат ва ҳаракат ҳам бўлганини яшириб бўлмайди. Бизда эса, хафа бўлмайсизу, ўртоқлик ўйинлари масаласидаки ғалати баҳоналар янграса, уёғини бир четга қўя турайлик. Ҳар ютқизиқдан кейин турли сабаблар рўкач қилинади ва охири ёшларимизни тарбиялаб, кейинги мундиалга чиқишимиз лозимлиги уқтирилади. Демак, ўзи арзимас эканмиз!

4-ҳақиқат: Юқоридаги ҳақиқатларни даф қилувчи охирги ҳақиқат.

Аслини олганда иккитагина ўйинни енгайлик, ҳаммаси бекор бўлади. Омад ҳам биз томонга оғайди, бирдан ЖЧга ҳам арзиб қоламиз ва муносабатларимиз ҳам тўғриланганини сезиб қоламиз. Иккитагина ўйинни енгсак, тамом! Юқорида айтилган ҳақиқатлар бутунлай чилпарчин бўлади, сафсатага айланади-қўяди.

Бу иш анчайин оғир. Биламиз. Лекин мухлисларга бу нарсаларни тушунтириб ўтириш мумкин эмас. Улар ҳақиқатларни ҳам йўқотиб ташлайдиган афсона борлигини билишади. Улар ёрилтошлару, Алибобо қароқчиларини эшитиб улғайишган. Қандайдир илоҳий тушунча борлигини ҳис қилиб яшайдилар. Акс ҳолда, ҳисоб-китобли ҳаётнинг дардида қўлларимизни самога кўтариб дуо қилмасдилар.

Дунёда ҳақиқат бўлиб кўринган жамики туйғулардан юқорироқ туйғу бор, у ҳам бўлса, мўъжиза! Мўъжизаларга ишонмаган одам дунёдаги энг бахтсиз одам. Бизни бошқариб турган Илоҳий Куч борлигини инкор қилмоқчи бўлган онг аслида энг фаросатсиз онг. Дунёда ҳамма нарса инсон ўйлаганидек бўлади, деган одам ўта кулгили ва жирканч маҳлуқ. Дунёни қонун-қоидаларга ўраб ташлаган кўнгил илоҳий муҳаббатдан мосуво ва бечорадир.

Худога минг қатла шукрлар бўлсинки, футбол ишқибозларини юқорида биз таъкидлаб ўтган сабаблар, ҳақиқатлар қизиқтирмайди ва шунинг учун ҳам умуман ўртоқлик ўйини ўтказмаган терма жамоани қўллаб қувватлаш учун-да стадионга оқиб келаверадилар. Шунинг учун ҳам умид қилаверадилар.

Жанубий Кореяни тасодифан бир марта енгиб қўйган терма жамоаси борлигидан уялмайди бу юрт, балки шу ишни яна бир марта бажаради, деган умид билан “Бунёдкор”даги ўйинга чипта сотиб олади. Ютқазиб қўйса ёмон кайфиятга тушиб қолишини билса-да, ўйинни томоша қилаётганда бу жамоа ҳеч қачон енгилмайди, деган тасаввурда томоша қила олади. Ҳатто Бабаян бошчилигидаги жамоадан ҳам худди олдингидек умид қилаверади. Шунақа. Ҳақиқатларни бир четга суриб қўя олади у.

Оддий мисол тариқасида бир воқеани айтиб берай. Футбол томоша қилиб ўтирганимда, бир ишқибозга шундай дегандим: “Биласизми, мутахассислар сизларга ачинишади, чунки улар футболдаги ҳисобларни тахминан бўлса ҳам олдиндан чамалаб сезишади. Сизлар эса, ҳеч нарсани билмагандек мухлислик қилиб ўтирасизлар? Ачиниб қарашади сизларга улар”.

Унинг жавоби юрагимни тешиб юборганди: “Ўзларига ачинишсин, мухлис кўзи билан ўйинни кўра олмаганликлари учун ўзларига йиғлашсин. Эртанги кунини билган одам яшай олмаганидек, улар ҳам футболни ҳақиқий маънода томоша қилишлик бахтидан мосуволар. Айтиб қўйинг ўша мутахассисларингизга, УЛАРГА БИЗ АЧИНАМИЗ!”

Таъсирли гап-а, шунинг учун, келинг азизларим, юқорида ёзганларимни икки саҳифани тўлдириш учун ёзилган гаплар, деб қабул қилиб қўяверинг. Ва терма жамоамизга телба бўлиб мухлислик қилишда давом этаверинг. Футболчиларимизга бир куни инсоф кириб қолар, мана шундай мухлислари бор юрт шарафини ҳимоя қилаётганликларини ҳис қилиб қолишар, шунда ростакамига бугунги мақолада айтилган ҳақиқатлар парчаланар. Ахир, мўжиза фақат унга ишонилган жойда бўлади, дейишади-ку…

Хайрулла ҲАМИДОВ, «Эрудит СПОРТ» газетаси.

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 09:39, 15.07.2017. Ўқилди: 14468 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.