«Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукич Чемпионлар лигаси финалидан олдин Леонардо Бонуччи ва Дани Алвес ўртасида юзага келган жанжал ҳақида гапириб берди.
«Чемпионлар лигаси финалидан олдин «Ювентус» кийиниш хонасида юз берган жанжални айтиб бермоқчиман. Уни Бонуччи ва Алвес юзага келтиришди. Яхшиямки, улар жамоани тарк этди.
Ҳар иккаласи ўйин пайтида ҳам тинмасдан тортишарди. Чунки уларнинг феъли бир-бирига қарама-қарши эди. Финал куни эса ҳақиқий томошанинг гувоҳи бўлдик.
Биз кийиниш хонасига кириб, одатдагидек, ўйинга тайёргарлик кўраётгандик. Шунда Дани Алвес Samba Do Janeiro мусиқасини қулоқни қоматга келтириш даражасида баланд қўйиб, стол устига чиқиб, рақсга туша бошлади.
Лео эса бунга чидолмади ва мусиқани ўчирмасанг, оёғингни синдираман деб бақирди. Дани эса Чемпионлар лигаси финалини ютқазса ҳам, унда учта кубок қолишини, Бонуччида эса бирортаси йўқлигини айтди. Шундан сўнг, ҳар иккаласи ҳам қуюшқондан чиқиб кетди. Лео Данини ёқасидан ушлаб, урмоқчи бўлиб турганида, Аллегри уларнинг орасига тушди ва жанжални ким бошлаганининг унга аҳамияти йўқлигини, ўйиндан сўнг, ҳар иккаласини ҳам ҳайдаб юборишини айтди. Бу жуда тўғри қарор эди.
Дани Алвес билан Бонуччининг кетишини хотиржам қабул қилдик. Ҳозир жамоада муҳит жуда яхши, жанжал ҳам, баланд овозли мусиқалар ҳам йўқ. Бу нарсалар бизга ҳар доим ҳалақит бериб келган эди» - деди Манжукич Football Italia хабарида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).